Жаҳонгир ибн Жамолиддин


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Аллахумма солли а'ла саййидина Мухаммадин ва али 'али Мухаммад!

✍ | Ушбу каналда каминанинг шахсий фикрлари ва уламолардан келтирилган иқтибослар ва шунга ўхшаш фойдали маълумотлар ёзиб борилади!
Мурожаат учун : @Maktubotim_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: Sadece yolcu
Oddiy kitoblarning mutolaasidan ko'zlaringiz toliqqan payt, ularni Qur'on ila rohatlantiring...

💐


Ақлли бўлиш учун 10 та китоб ўқисанг кифоя қилади бродар!
Фақат ўша 10 та китобни топгунча 1000 та китоб ўқиш керак.
Сени кимлигингни
Сен нимани ўқиётганинг белгилайди!
Энди хеч нарсани ўқимаётган бўлсангчи?

Абдуллоҳ домла✨


Китобларни жавонга чиройли тахлаш, уларни расмга олиш, ижтимоий тармоқларга жойлаш улар билан фахрланиш натижа бермайди.

Ҳусайн Бухорий✨


#day_19

Бугунги натижа :
(Қониқарли)

Мутолаа
Қадам
Намоз
Зикр
Эхсон

Сизникичи?
1 донасини бажарган бўлсангиз ҳам ёзаверинг)


Шаҳсийлик : https://t.me/+U15fHNqjnPE3MGZi

Ҳамма ҳам қабул қилинмайди, маъзур тутасиз.


Ё Робб!
Гуноҳлардан лаззат олиб тавба қилмайдиганлардан қилиб қўйма!


Қара...
Аллоҳ сени нима билан машғул қилиб қўйди. Аллоҳ сени нима билан машғул қилганига қараб Роббинг олдидаги даражангни билиб ол.
Кимдур илм йўлида.
Яна кимдур даъват йўлида.
Сени Аллоҳ нима билан машғул қилди?
Бугун энг кўп нима билан машғул бўлдинг?
Агар Аллоҳ таоло сени фойдасиз ишлар билан банд қилган бўлса демак ўзидан йироқлаштирибди.
Тафаккур қил , тавба қил.
Зеро манзилинг Жаҳаннам бўлмасин!

©


Тавба учун 24 соат тавба эшиклари очиқ, лекин бизнинг қалбимиз 24 соат қулф.

Амирий


#назм

Елкамга ортилган бир гуноҳ эдинг,

Тўкилиб кетма деб қилмасдим тавба..


ЁЛҒОНДАН ТИЙИЛИНГ!

Ёлғон (алдамчилик)нинг уч кўриниши бор:

1. Ваъда берасан ва бажармайсан. Масалан, жийдазор бозоридан бирор нарса нархини билиб бераман дейсан, аммо бу ишни қилмайсан. Фалон кун бирор жойга, масалан, Оққамишга бирга борамиз дейсан ва бу масалада ҳеч гапирмайсан ҳамда “унутасан”.
Аянчли ёлғон. Чунки бу ишларинг сенга алдамчи тамғасини ёпиштиради.

2. Ҳолат ҳамда воқеаларни хато ҳикоя қиласан, масалан, бўлмаган гапларни айтасан, бўлган ишларга қўшиб чатасан ёки камайтирасан. Бу ишни ўз фойдангдан келиб чиқиб қиласан.
Пасткаш ёлғончилик.

4. Фақир ва ғарибларни эмас, бой ва бадавлат одамларни дўст тутасан. Мақсадинг — уларни “соғиб” сутини ичиш. Самимий дўст образини қойиллатасан. Бу йўлда илм ва диндан, обрўли одамлардан фойдаланасан. Тирикчиликнинг энг расво йўлидир бу.

Ўйлама буни кишилар билмайди дея. Билиб сезиб юрганлар жуда кўп. Шарманда бўлмасингдан илгари тезда тавба қил. Бечора ва фақирлар, тавбакор ва синиқ кишилар ила яқин бўл.

Бу ишнинг ёлғон эканлиги шуки, сен пул учун, мансаб ва мартаба учун бўлган “дўстлигингни” чин деб кўрсатяпсан.

Бундан катта ва жирканч алдамчилик бўлмайди.
Илоҳий адолат ўз ишини қилади. Эсинг борида этакни йиғ.
Ҳақиқатан, жирканч алдов.

Текшир-чи, шу каззобликдан бирортаси сенда ё “дўстингда” йўқми?!

Огоҳ бўлинг!
Ёлғончи бўлманг ва ёлғончилар ила дўстлашманг.

Ёлғончи уммат эмасдир. Ёлғончи манфурдир. Ёлғончи тубандир. Ёлғончи ёлғони устида маънан яланғоч, яъни шарманда одамдир.

Худо сақласин!

Акром Малик


МУСО АЛАЙҲИС САЛОМНИНГ ДУОСИ

أَنْتَ وَلِيُّنَا فَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا وَأَنْتَ خَيْرُ الْغَافِرِينَ

Ўқилиши: Анта валийюнаа фағфир ланаа варҳамнаа ва анта хойрул ғоофирийн

Маъноси: “Сен валийимизсан, бизни мағфират қил ва раҳм эт. Сенинг Ўзинг мағфират қилувчиларнинг энг яхшисисан” (Аъроф сураси, 155-оят).


Алвидо Рамазон

Ёрқинжон қори


Илмдан гапириш ва илмни гапиришни фарқи бор.

Ҳусайнхон Бухорий


Тақводор кўринишни уддаладик, энди тақводор бўлишликни уддаласак бас!)


ОНА ЎЗ ҚИЗИНИНГ БАХТЛИ БЎЛИШИ УЧУН ҚАНДАЙ ҲИССА ҚЎША ОЛАДИ?

Аёлнинг бахти фақат оиласи билан тугалдир. Оиласи бўлмаган аёл бахти кемтикдир. Ҳатто унинг қалби жуда ҳам синиқ бўлади. Оиланинг устуни эса эрдир. Эр бўлмаган хонадон қуёшсиз осмон, ойсиз тун кабидир. Эр оиланинг боши, йўлбошчисидир. Уни ранжитиш, ҳақоратлаш, сўзини синдириш, бошини эгиш, қалбини оғритиш мумкин эмас.

Халқ бежиз "Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин" деб айтмаган. Бу мақолда хотинга жуда катта куч нисбат бериляпти.

Она ўз қизининг бахти учун энг катта ишни қиладиган зотдир:

1. Иффатли қилиб тарбиялайди.
2. Рўзғор ишларига эпчил ва уддабурон қилиб етиштиради.
3. Эрига ширинсўз ва фаҳмли, сабрли ва итоатли бўлишни сингдиради.
4. Оқила бўлишга - фойда ва зарарни фарқлаб, фойда томонда туришга ўргатади. Фойда бу иймон ва адабни сақлаб қолишдир.

Бу ишлар қиз эрга теггунча бўлади. Аммо онанинг вазифаси бу билан битмайди, қизининг бахт қасрини қуришда, мустаҳкамлашда давом этади:

1. Қизига эрни ёмонотлиқ қилмасликни, эр сирини сотмасликни ўргатади.
2. Қайнонадан хафа бўлмаслик ҳамда қайнота кўзига тик боқмаслик таълимини беради.

Асосийси -

ҳар-ҳар замонда куёвининг ўзидан қизига билдирмай самимий бўлиб сўрайди:
"Қизимда қандай камчиликлар бор? Ўзини қандай тутяпти? Феъли айнимаяптими? Дангасалик қилмаяптими? Сиз айтинг, мен насиҳат қиламан, иншааАллоҳ!"


Куёв учун қайнона онадекдир.

Она эса энг яқин дўст. Онага айрим сирларни айтиш мумкин. Хусусан, хотинингга тарбия беришга шай, мард ва оқила қайнонангга айрим мулоҳазаларингни айтсанг, у қизига насиҳат қилса, қиз, албатта, она сўзини олади.

Шу тариқа оила қалъаси мустаҳкам туради. Офият ва барака, бахт ва қувонч бу қалъа аҳлини тарк этмайди, Худо хоҳласа.

Кўрдингизми, она (аёл) оила учун нақадар муҳим ва унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди!

Акром Малик


#day_18

Бугунги натижа :
(Қониқарли)

Мутолаа
Қадам
Намоз
Зикр
Эхсон

Сизникичи?
1 донасини бажарган бўлсангиз ҳам ёзаверинг)


Эй ошиқон , эй ошиқон, ишқ мазҳаби диндур манга,
Кўрди кўзим дўст юзини, ҳатто мотам тўйдир манга.

Ҳижрон бизни айиролмас, кўнглимизни занг айламас,
Ҳақдан келан кўркли овоз Ундан келан ундир манга.

Сендан Сенга борар йўлим, Сендан Сени сўйлар тилим,
Илло Сенга етмас қўлим, бу ҳикматдан қолдим тонгга.

Мен ишқингдан йироқ кетмам, даргоҳдан қувилиб кетмам,
Мунда дағи борар бўлсам, Сенинг ила боргум Санга.

Қулларига ваъда берди, эрта мени кўринг, деди,
Ул дўстлар севингани эрта ҳам бугундир манга.

Дўст ишқига эришганда, дунё-охират бир бўлди,
Азал-абад сўрар бўлсанг, кеча ва бугундир манга.

Юнус Эмро
Юнус Эмро девони


Эй сиздачи шу китоб борми😅.

Жумлаларни ўқиб кўзинг тўймайди..


#

Китоб камлигидан таржима қилишса ажийб бўлар эди, дейсан киши..


#

Китоб кўплигидан қайси китобни ўқишни билмайсан киши..

20 last posts shown.