Эй ошиқон , эй ошиқон, ишқ мазҳаби диндур манга,
Кўрди кўзим дўст юзини, ҳатто мотам тўйдир манга.
Ҳижрон бизни айиролмас, кўнглимизни занг айламас,
Ҳақдан келан кўркли овоз Ундан келан ундир манга.
Сендан Сенга борар йўлим, Сендан Сени сўйлар тилим,
Илло Сенга етмас қўлим, бу ҳикматдан қолдим тонгга.
Мен ишқингдан йироқ кетмам, даргоҳдан қувилиб кетмам,
Мунда дағи борар бўлсам, Сенинг ила боргум Санга.
Қулларига ваъда берди, эрта мени кўринг, деди,
Ул дўстлар севингани эрта ҳам бугундир манга.
Дўст ишқига эришганда, дунё-охират бир бўлди,
Азал-абад сўрар бўлсанг, кеча ва бугундир манга.
Юнус Эмро
Юнус Эмро девони