#eslatma
📆 Эртага душанба!
6-январ, 2025
6 ражаб, 1446
Ражаб ойида Аллоҳ розилиги учун рўза тутиб, кўп-кўп истиғфор айтайлик!
Агар Ражаб кечаларининг учдан бири ўтса, биринчи жумада фаришталар Каъбада жамланишар экан. Аллоҳ таоло уларга қараб: “Эй фаришталарим, хоҳлаганингизни сўранг”, дейди. Улар: “Эй Раббимиз, Ражабда рўза тутганларни афв эт”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Кечирдим”, дейди.
Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб. У сутдан ҳам оқ, асалдан ҳам ширин. Ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло мана шу дарёдан уни сероб қилади” (Имом Байҳақий ривояти).
Аб-у Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).
⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 06.01.2025
(Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 06:23
Ифторлик бошланиши: 17:13
Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.
🤲 «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»
✅ Яқинларга ҳам эслатинг!
© Mehrob.uz