ОНА ЎЗ ҚИЗИНИНГ БАХТЛИ БЎЛИШИ УЧУН ҚАНДАЙ ҲИССА ҚЎША ОЛАДИ?
Аёлнинг бахти фақат оиласи билан тугалдир. Оиласи бўлмаган аёл бахти кемтикдир. Ҳатто унинг қалби жуда ҳам синиқ бўлади. Оиланинг устуни эса эрдир. Эр бўлмаган хонадон қуёшсиз осмон, ойсиз тун кабидир. Эр оиланинг боши, йўлбошчисидир. Уни ранжитиш, ҳақоратлаш, сўзини синдириш, бошини эгиш, қалбини оғритиш мумкин эмас.
Халқ бежиз "Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин" деб айтмаган. Бу мақолда хотинга жуда катта куч нисбат бериляпти.
Она ўз қизининг бахти учун энг катта ишни қиладиган зотдир:
1. Иффатли қилиб тарбиялайди.
2. Рўзғор ишларига эпчил ва уддабурон қилиб етиштиради.
3. Эрига ширинсўз ва фаҳмли, сабрли ва итоатли бўлишни сингдиради.
4. Оқила бўлишга - фойда ва зарарни фарқлаб, фойда томонда туришга ўргатади. Фойда бу иймон ва адабни сақлаб қолишдир.
Бу ишлар қиз эрга теггунча бўлади. Аммо онанинг вазифаси бу билан битмайди, қизининг бахт қасрини қуришда, мустаҳкамлашда давом этади:
1. Қизига эрни ёмонотлиқ қилмасликни, эр сирини сотмасликни ўргатади.
2. Қайнонадан хафа бўлмаслик ҳамда қайнота кўзига тик боқмаслик таълимини беради.
Асосийси -
ҳар-ҳар замонда куёвининг ўзидан қизига билдирмай самимий бўлиб сўрайди:
"Қизимда қандай камчиликлар бор? Ўзини қандай тутяпти? Феъли айнимаяптими? Дангасалик қилмаяптими? Сиз айтинг, мен насиҳат қиламан, иншааАллоҳ!"
Куёв учун қайнона онадекдир.
Она эса энг яқин дўст. Онага айрим сирларни айтиш мумкин. Хусусан, хотинингга тарбия беришга шай, мард ва оқила қайнонангга айрим мулоҳазаларингни айтсанг, у қизига насиҳат қилса, қиз, албатта, она сўзини олади.
Шу тариқа оила қалъаси мустаҳкам туради. Офият ва барака, бахт ва қувонч бу қалъа аҳлини тарк этмайди, Худо хоҳласа.
Кўрдингизми, она (аёл) оила учун нақадар муҳим ва унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди!
Акром Малик