Бойларга ҳасад билан қадалган назаримни бечораларга қараш билан даволар эдим...
👉Бир қиз шундай ҳикоя қилади:
«Ёшлигимда кўчада юрсам, одамлар миниб юрган янги, қимматбаҳо машиналардан кўзимни узолмай қолардим. Баланд-баланд уйлар, виллалар ҳақида ўйлаб, бу уйлар, машиналарнинг эгаларига ўхшаб бой-бадавлат бўлишни орзу қилардим. Кийим-кечак, соат дўконларининг ёнидан кета олмай қолардим. Бунга онам сабабчи бўлган, деб ўйлайман, чунки онам кўпинча мени ўзи билан бирга бозорларга, дўконларга, дугоналари билан учрашувларга олиб борарди, улар билан фақат янги модалар, тақинчоқлар, хуллас, дунё матоҳлари ҳақида соатлаб гаплашиб ўтирарди. Мен эса ҳамма гапни эшитиб, маҳлиё бўлиб ўтирардим.
Бир куни ҳаётимда катта бурилиш юз берди. Ҳайит байрами куни эрта тонгда отам билан ҳайит намозига чиқдик. Ўзи чиқмоқчи эмасдим, чунки онам менга ўзим хоҳлаган кўйлакни олиб бермагани учун бутун дунёдан хафа эдим. Йўлда машинада кетаётган эдик, отам шарбатлар, ширинликлар сотиб ўтирган бир аёлни кўрсатиб, шундай деди: «Анави аёлни кўряпсанми? Етимлари борга ўхшайди. Бугун байрам. Унинг эса кўнглига байрам сиғмаяпти. Болаларининг қорнини тўйдириш учун шундай кунда ҳам кўчада ўтирибди. Бошқа ҳеч қандай чораси қолмаган аёлгина байрам куни кўчада ўтириб, нарса сотиши мумкин. Биз бўлса чиройли кийимларда, атирларни сепиб олиб, ўз машинамизда намозга кетяпмиз. Сени қара-ю…»
Мен кўчадаги фақир одамларни худди умримда биринчи марта кўраётгандек, анграйиб қолдим. Тўғрироғи, уларга биринчи марта аҳамият бериб қарашим эди. Олдинлари уларни кўрмаган ҳам эканман, тавба. Чунки кўзларим фақат бойларга қадалган эди. Шу кундан бошлаб кўчадаги бою камбағалга баравар қарайдиган бўлдим. Олдимдан дабдабали машина ўтса, уни кўриб, ўзимни бечора ҳис қилардим, лекин унинг ортидан эски кийимлардаги қора ишчиларни кўрсам, ўзимни бой ҳис қилардим. Шундай қилиб, бойларга ҳасад билан қадалган назаримни бечораларга қараш билан даволар эдим. Кунлар ўтиб, қўли калта одамларга кўпроқ эътибор берадиган бўлдим. Натижада уйга маҳзун ҳолда эмас, Аллоҳнинг неъматларига, марҳаматига шукр келтириб қайтадиган бўлдим».
📚Абдуллоҳ Абдулмуътий Ҳуда Саъид Баҳлулнинг "Қулоғим сенда, қизим!" китобидан.
®@BintuSodiq
Yaqinlaringizga ulashib reaksiya qoldirishni unutmang 🥰
@Muslima_ayol_kundaligi1