"Шарқ юлдузи" журнали dan repost
Юлдуз Ўрмонова
(Журналнинг келгуси сонида Юлдузнинг гўзал шеърларидан баҳраманд бўласиз)
***
Бир кафт тупроқ заррасидан
Кўзи осмон яратганга,
Сенинг эгри қовурғангдан
Руҳи равон яратганга,
Сенга эмас, Яратганга,
Сенга эмас, Яратганга
Ошиқман бир, ошиқман жим,
Ошиқман зўр, хур ошиқман.
Киприкларнинг ҳуснихатин
Ҳаргиз ўқишни билмассан,
Йиқар Кўкнинг муҳаббати,
Гарки қўрқишни билмассан,
Азал Ёзар ишқ ҳикматин
Ҳар бир томчи сиёҳига
Ошиқман бир, ошиқман жим,
Ошиқман зўр, бил, ошиқман.
Найқамишдандир қаламим,
Мудом йўлдош, асо менга.
Ўзи Айюб, ки малҳамим,
Ўзи мисли Мусо менга.
Қилич келса-да бош эгмас
Бошқани кўрмадим, шундан
Ошиқман бир, ошиқман жим,
Ошиқман, кўр, кўр ошиқман.
Меҳр оби ҳаёт ахир,
Хароб этсанг уволмасми?
ҲАҚни севган бандасини
Севолмасми, севолмасми...
Бу ишқ сен учунмас асли
У учундир, Унинг учун
Ошиқман бир, ошиқман жим,
Ошиқман зўр, ул ошиқ ман...
(Журналнинг келгуси сонида Юлдузнинг гўзал шеърларидан баҳраманд бўласиз)
***
Бир кафт тупроқ заррасидан
Кўзи осмон яратганга,
Сенинг эгри қовурғангдан
Руҳи равон яратганга,
Сенга эмас, Яратганга,
Сенга эмас, Яратганга
Ошиқман бир, ошиқман жим,
Ошиқман зўр, хур ошиқман.
Киприкларнинг ҳуснихатин
Ҳаргиз ўқишни билмассан,
Йиқар Кўкнинг муҳаббати,
Гарки қўрқишни билмассан,
Азал Ёзар ишқ ҳикматин
Ҳар бир томчи сиёҳига
Ошиқман бир, ошиқман жим,
Ошиқман зўр, бил, ошиқман.
Найқамишдандир қаламим,
Мудом йўлдош, асо менга.
Ўзи Айюб, ки малҳамим,
Ўзи мисли Мусо менга.
Қилич келса-да бош эгмас
Бошқани кўрмадим, шундан
Ошиқман бир, ошиқман жим,
Ошиқман, кўр, кўр ошиқман.
Меҳр оби ҳаёт ахир,
Хароб этсанг уволмасми?
ҲАҚни севган бандасини
Севолмасми, севолмасми...
Бу ишқ сен учунмас асли
У учундир, Унинг учун
Ошиқман бир, ошиқман жим,
Ошиқман зўр, ул ошиқ ман...