"Шарқ юлдузи" журнали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


www.sharqyulduzi.uz e-mail: sharqyulduzi1931@mail.ru Тел. 71 231 23 68; 71 231 23 65

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Бугун Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллуд топган кун

* * *
Хастамен… Фикрга, туйғуга тўлиб —
Ой менга ҳамқадам — сокин юрамен.
Соғайсам бир куни ёзамен тўйиб,
Ҳисларга қалбимни қўшиб ёзамен.

...Кечалар юрурмен телбадай ҳориб –
Бошимда ой борур — менга ҳамқадам.
Хаёллар учади машъалдай ёниб,
Тўйиб ёзажакман бир кун соғайсам...”

ОЙБЕК,
1959, 15-август.


O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi dan repost
Buni albatta o‘qing

SUKUT SADOSI

“Kitobga bejiz “Sukut sadosi” deb nom berilmagan. Bu ikki so‘zda Ikrom Otamurodning ichki olami, tabiati mujassam. Bu sukutni his qilmoq, tinglash, anglash kabi ruhning katta ehtiyoji mavjud. Bu sukut o‘sha hadsiz olamning bepoyon kangul diyorining ramzidir. Unga yetishmoq yo‘lida biz uchun qalb tarjimon va shu qalbgina bizga borlig‘ini namoyon etayotgan sohir ko‘ngil uchun chin tilmoch bo‘la oladi, xolos. Bu sukut mohiyatida intilish va kutish, parvoz va munavvar manzil, gul va ifor orasi, nur zarralari mohiyatidagi muqaddas yorug‘lik bor. U hamisha oydinlikka, munavvar ruh olamiga, poklik olamiga yog‘du berayotgan ulug‘ musaffolikka, iymon ziloliga intiladi”.

Nashriyot – “Adabiyot”
Adadi – 1000 nusxa

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati


https://t.me/mushtumjurnali

Сиз таниган, суйган КУЛДИРАДИГАН ВА КУЙДИРАДИГАН “Муштум” журнали яқиндан буён ўз расмий телеграм каналини юргиза бошлади. Каналда:

ИЧАКУЗАР ҲАНГОМАЛАР,
ҚИЗИҚАРЛИ КАРИКАТУРАЛАР,
ҲАЖВИЯЛАР,
РИВОЯТЛАР,
ҲИКОЯТЛАР,
ТАНҚИДИЙ ВА ТАҲЛИЛИЙ
ФЕЛЬЕТОНЛАР
Бериб борилаяпти.
ОБУНА БЎЛИБ, АФСУСЛАНМАЙСИЗ!


Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Shahriyor Shavkat dan repost
ИШ БОР

Адабий танқидчилик деган жониворнинг юзига ёстиқ босиб ўлдиришган. Овози ҳам чиқмади бечоранинг. Бу жиноятни танқид қилишга эса кўпларнинг юраги бетламади. Бироз ўтиб, унинг қабри бошида узундан-узоқ нутқ ўқилди. Духовой оркестр музика чалиб турди... Сўнг “ими-жими”да тарқа-тарқа бўлди.

Кейинчалик, маза-матрасиз нарсаларни ўқиб, ўзимизча дўқ урдик. “Қани, адабий танқидчилик? Қарамайдими адабиётга? Ҳамма ёқни эчкилар пайхон қилди-ку?!” Кўр ва кар қоровуллар тунлари бақириб чиқди: “Ухлайверинглар, эъжодда ҳамма ёқ тинч!” Шундай қилиб, бор-ёғимизни ухлатиб кетишди. Уйғоқлар эса адабий танқидчиликнинг қабри бошида осмонга кўз тикиб, Исо алайҳиссаломнинг қайтишини кутди.

Шу зайлда замонлар алмашди. Ҳар қаватда мажлис. Янги келганларга “Сизлар адабиётга бошқача кириб келдинглар! Боракалло!” дейишди. Бир бурчакда эса эски келганлар бизга ҳам шундай дейишганди, ажойиб халқимиз-да, доим янги меҳмоннинг кўнглига қараймиз деб ўзини овутди. Аслида, адабиёт остонасида қўлида чўп билан (яхши мақсадда ишлатиш учун, албатта) бир киши туриши, муҳташам сўз даргоҳига кириш истагида бўлган ҳар бир ҳаваскор шу одамдан ижобий маънода қўрқиб, аввал оёғини, кўнглини, сўзини тоза тутиши, кейин “бисмилло” дейиши лозим эди. Афсуски, ундайлар қолмади ҳисоб. Тўғри, ора-орада ўзимизникилар бир-бирини "қиттай-қиттай" “пийпалаб” қўйди. Аммо ҳар икки томоннинг ҳаракатлари беўхшов чиқди. Чунки қуш уясида ҳеч нимани кўрмаган. Кўрмаганнинг кўргани қурсин…

Аввало, адабий танқидчи ичимиздан чиқиши керак дедик. Тўғри. Бироқ у бизга ўхшаб назм-у наср боғига ораламасин. Чунки “аввал ўзингни бил” деган гап кўпаяди. Танқидчи ўз гулзорида ижод қилсин. Фикр-у ҳаёли адабиёт ривожида бўлсин. Шахсий адоватини олиб чопмасин. Ғаразгўйлик, бахиллик, ичиқораликдан жиркансин. Мушт ўқталиб юриши шарт эмас. Мазаси тилни ёрадиган қовунни эсланг. Ана шундай бўлсин. Камчилигимизни айтсин, биз маза қилайлик. Руҳланайлик танқиддан!

Яқинда бир жойда мушоира бўлди. Қизлардан бири чиқиб, тўлқинланиб-тўлқинланиб ўқиди. Ёнимдаги адабиётшуносга “Агар пафосга берилмай ўқиса, қуруқ гап, дарак гап бўлиб қолади, бу шеър эмас” дедим. Жаҳл билан менга қаради ва “Ҳеч қачон, қайтараман, ҳеч қачон ижодкорлар ҳақида фикр билдирманг! Чунки мени ўрнимда чақимчи одам бўлса, сиз танқид қилган одамга етказади. У эса сизни кўролмасликда айблайди. Сизга керакми шу?!” деди. Ёқамни ушлаб қолдим. Наҳотки, бу мен қаттиқ ҳурмат қилган адабиётшунос бўлса?!

Бир томондан ҳурфикрлик, ижод эркинлиги яхши. Умуман, ҳеч кимга ундай соғин, бундай севин деб бўлмайди. Сиз унинг асарига ҳар қанча тақиқ қўйинг, фойдасиз. Торгина хонасига биқиниб, ҳеч кимга кўрсатмай ёзаверади. Бу унинг нафас олишга тенг ҳуқуқи. Лекин ижодкорман деб чопишига, одамларга ювинди тутиб, мана шу адабиёт дейишига йўл қўйманг. Токи одамлар атиргулни алафдан фарқлай олсин. Мана бу киши “Аёлғу”ни ёзган шоир десангиз, “кўчамиздаги Эшмат носфуруш ҳам шеър ёзарди, ўшанга ўхшаган шоирдир-да” дейишларига йўл қўйманг! Тушуняпсизми?

Бирор ерда ошини еб қўйган бўлсангиз, у ҳам шеърга ўхшаш бир нималар ёзиб юрса ва сиз уни ҳам шоир деб оғиз кўпиртирсангиз, билингки, еган оғзингиз уялаётган бўлади. Ошна-оғайнигарчилик ўз йўлига. Чойхонадошингизни шеърига биров салбий фикр билдирса, ёппа таламанг. Бу сизга ошмас. Ҳамма ўзини қўлига, ўзини товоғига жавоб беради. Хуллас, бизга билимли бир фидоий керак. Ижоди ва ҳаётидан воз кечиб, адабиётни қўрийдиган қоровул, текинга ишлайдиган мардикор зарур. Хизмат ҳақини эса тепада олади. Хўш, талабгорлар борми?

Шаҳриёр Шавкат

https://t.me/shahriyor_shavkat




Ассалому алайкум!

Адабиёт ва санъат шундай бир мўъжизаки, унинг энг яхши намуналарини ҳаммага бирдек манзур қилиб бўлмайди. Баъзан шундай бўладики, фалсафий теран, юксак бадиий дид билан ёзилган асарлардан кўра, ҳаёт икир-чикирларини ифодалаган асарларнинг харидорлари ва унинг гулдурос қарсаклар билан қарши олувчилари кўпроқ бўлади. Албатта, қочди-қувди ҳақидаги асарлар енгил ўқилади. Лекин, афсуски, унинг салмоғи ҳам, кишиларга етказадиган фойдаси ҳам, ўшанчалик енгил бўлади. Биз эса сизларга энг яхши адабий-бадиий, илмий, ижтимоий-сиёсий адабиёт намуналаридан улашиш мақсадида, эътиборингизга "ШАРҚ ЮЛДУЗИ" журналининг телеграмдаги ушбу расмий саҳифасини кутазиб боришингизни тавсия этамиз!

Телеграм каналга аъзо бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлиш учун ушбу линк устига босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/SharqYulduziJurnali




Авлиёхон ЭШОН dan repost
Замонавий қирғиз адабиётининг истеъдодли вакилларидан бири Бейшенбай Усубалиевнинг "Минг" сарлавҳали ҳикоясини ўзгача иштиёқ билан таржима қилгандим. Ҳикоя қаҳрамонлари содда ва самимийлиги билан ўқувчининг эътиборига сазовор бўлади.
Нуфузли ва нуфусли "Шарқ юлдузи" журналининг 2022 йил 6-сонида чоп этилган ҳикоя учун журнал бош муҳаррири ва таҳририят аъзоларига миннатдорлик билдирамиз.
Адабий алоқаларимиз янада мустаҳкамланаверсин!








Хайрли кун азизлар! "Шарқ юлдузи" журналимизнинг 6-сони ҳам яқин кунларда ўз мухлислари қўлига етиб боради


ТАЪЗИЯ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Шарқ юлдузи” ва “Звеза Востока” журналлари таҳририяти жамоаси журнал масъул котиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира ва таржимон Дилором Муротованинг падари бузруквори Абдураҳмон отанинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.


ОЙДИН КУНДА «АЙДЫНЛАР»НИ АЙТАЙЛИК!

Бов(у)рим, деб бағир очган қорақалпоқ, яқиним,
Сизда чақмоқ чақнаса, менга тегар чақини.
Борсам, сингил келди, деб йўл очади жинғили,
Саксовуллар солланар, ерга тегиб тақими.

Ойдин-ойдин кунларда «Айдынлар»ни куйладик,
Сел қилди, бир эл қилди орзуларнинг ёлқини.
Юрак йўлни топади, чопар бўлиб чопади
Олис овул, ўтовда жир бошласа оқини.

Дала-дашт, ҳур шамолда ҳуриллайди кўкайим
Чалса, қорақалпоғим дўмбирада «Тўрғай»ни.
Бўғизига булбулни қамаганми қамиши
Ёнбошлайди чўпони, отиб таёқ ирғайни.

Бугун ақлим шошяпти, ким кимга тош отяпти –
Ёвлашса, фарангги бир, довлашса, бир зарангги.
«Ё, пирим!», деб ёқамас, қўлни қўлга олингиз,
Дўст билан дўст ўйнаса, ярашади «дуранг»ги.

Мутаржимлар ўтар жим, кўнгилларнинг ранги бир,
Гурилласа жўмардлар, тилининг жарангги бир.
Дўриллайди товушинг, ғарчиллайди ковушим,
Оқ яктак, узун чакмон, белбоғнинг тарангги бир.

«Бормисан, ҳой ўзбек!» деб Тўлеп оғам чирқирар,
Ўпкалаган қариндош, юракларга қайтайлик.
Куйла, қўбиз, дўмбирам, чал, чилдирмам чинимни
Ойдин-ойдин тунларда «Айдынлар»ни айтайлик!

Меҳрибон АБДУРАҲМОНОВА, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси


Зикрилло Нематов dan repost


Ш


Зикрилло Нематов dan repost
ИҒВОЛАРГА УЧМАС, ҚОРАҚАЛПОҒИМ!

Бир онанинг фарзандимиз сиз ва биз,
Қўҳна Турон дилбандимиз сиз ва биз,
Тинчлик куйин бир бандимиз сиз ва биз,
Орол бўйидаги уруғ-аймоғим,
Иғволарга учмас Қорақалпоғим!

Не бўлди деб сенга азиз Нукусим,
Уч кундирки, санчиб турар чап кўксим,
Сенга келган балони жон-ла тўсгум,
Дўстлик деган таянчим бор – Алп тоғим,
Тинч кунлардан кечмас Қорақалпоғим.

Ўзбек-қорақалпоқ – эт билан тирноқ,
Икки элни мумкинми ҳеч айирмоқ,
Кимлар солмоқ бўлар орага нифоқ?!
Ёвга нафрат – қалбимдаги чақмоғим,
Ёв домига тушмас Қорақалпоғим.

Бузғунчилик марднинг иши эмасдир,
Бердақ бобом уларни кас демасдир,
Ёмонларнинг ниятлари абасдир,
Сароб билиб алдоқчилар алдоғин,
Иғволарга учмас Қорақалпоғим.

Ажиниёз – Ватан куйчиси азал,
Икки элга бирдек ёзган шеър-ғазал,
Булбулга куй керак, қузғунга ажал,
Ўйлаб кўргил, бошдин олиб қалпоғинг,
Халқ орзуси пучмас, Қорақалпоғим.

Нурдан қочмас, офтобларда куйган эл,
Фузулийу Навоийни суйган эл,
Янтоқ, юлғунга ҳам меҳр қўйган эл,
Хазонларга бермас боғу гулбоғин,
Ёвни дўст деб қучмас Қорақалпоғим.

Ҳатто Мўйноққа ҳам чучук сув борди,
Яшил ўрмон даштлар бағрини ёрди,
Булбул, бўзтўргайлар куйлаб юборди,
Юртбошининг меҳрин туйган тупроғим,
Чироғинг ҳеч ўчмас, Қорақалпоғим,
Бағрингдан бахт кўчмас, Қорақалпоғим!

Зикрилла НЕЪМАТ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Республика
“Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси.


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Шарқ юлдузи» ва «Звездо востока» журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

185

obunachilar
Kanal statistikasi