«ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Расмий саҳифа!
Ушбу тарихий журнал 1931 йилдан чиқа бошлаган. Журнал ОАК эътироф этган нашрларнинг 10.00.02 “Ўзбек адабиёти” ихтисослиги бўйича рўйхатига киритилган.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Эзгуликнинг ранглари олдир...


Сирожиддин Рауф шеъри
Ислом Али ўқиди.


@SirojiddinRauf


Aссалому алайкум!
Қадрли юртдошлар!
Азиз дўстлар!


Мана ўтаётган фурсатлар бизни тобора янги 2025 йилга яқинлаштириб бормоқда.

Бундай пайтда борган сари кишида ўзгача кайфият ва ҳаяжон намоён бўла бошлайди. Йил бошида беихтиёр ўтган йилда эришган ютуқ ва камчиликлар сарҳисоби хаёлдан ўтади. Умид қиламизки, келаётган йил барча жабҳаларда омадли ва  яхши йил бўлсин! Ўтаётган йилимизни эса шукроналик ва розилик билан кузатамиз.

⚡️Ҳурматли қадрдонлар!
Сиз азизларни, ушбу байрам билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга файз-барака тилаймиз!

Гўзал ва бетакрор юртимиз тинч-осойишта, олижаноб, бағрикенг элимиз доимо омон бўлсин! 2025 йилнинг қадами қутлуғ келсин!

Ҳурмат билан,
«Шарқ юлдузи» ва «Звезда Востока» журналлари Бирлашган таҳририяти жамоаси

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (09/2024)
#Наср

Рахшона Аҳмедова

Саккизоёқлар ва ибодатхона


Шундоққина соҳил ёнбошида жойлашган вагон-дўконча мана неча йилки,
жойидан жилмайди. Жаноб Масаки хотини билан шу дўконда саккизоёқ пишириб
сотади. Айтишича, энг аввал бу ишни унинг отаси бошлаган. У пайтлар Масаки ёш
бола эди. Соҳил бўйлаб югуриб юрар, ҳеч нимани ўйламас, гоҳи чиғаноқлар терар,
гоҳи денгиз тўлқинлари билан ўйнашар – чинакам беғубор дамлари...


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


"Ёшлар билан мулоқот" радио эшиттиришида шоир ва таржимон, "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналлари бирлашган таҳририяти Бош муҳаррири Сирожиддин Рауф билан ўтказилган суҳбат жараёнини тингланг.

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#МУНДАРИЖА

✨«Шарқ юлдузи» журналининг 2024 йил 11-сони нашрдан чиқди. Журналда асарлари эълон қилинган муаллифлар ижодини мактаб ва Олий ўқув юртида таълим олувчи ёшлар ҳамда кенг китобхон оммасига тарғиб қилинг. Илло, кутубхоналарнинг —  гавжумлиги миллат маърифатининг мезонидир. ✨

(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз)

Бизни кузатиб боринг:
Telegram|  Facebook | web-sayt


"ЎЗБЕГИМ" ҚАСИДАСИ

🎤 Қасидани муаллифнинг ўзи - Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ўқиган.

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


☀️28 декабрь - Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, халқимизнинг ардоқли фарзанди Эркин Воҳидов таваллуд топган кун.
Эркин Воҳидов умрининг сўнгги кунларигача эл-юрт дарди билан ёниб яшади. Унинг "Руҳлар исёни" достони, "Ўзбегим", "Инсон" қасидалари, "Сўз латофати" илмий-маърифий рисооаси оламшумул аҳамиятга эга.
Ўзбек халқининг ардоқли шоири Эркин Воҳидов ўз ортидан бебағо маърифий мерос қолдирди.


Гўзаллик

Мулки борлиқ ичра бир маҳал
Кўрксизгина олам яралган.
Бермоқ учун дунёга сайқал
Олам аро одам яралган.

Шундан бери инсон тинмайин
Шу ер узра тер тўкар ҳамон.
Ерни гўзал қилгани сайин
Гўзал бўлур ўзи ҳам инсон.

Эркин Воҳидов,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


“Аkademnashr” nashriyoti dan repost
#yangi_nashr

📘
Sirojiddin Rauf: Men bir fuqaro

📖 Fragment va mundarija

Ijod – cheksiz olam. Bu olamda har kim o‘z so‘zi va o‘z uslubiga ega bo‘lgisi keladi, lekin hamma ham buni uddalayvermaydi. Sirojiddin Raufni bemalol birinchi turga mansub ijodkorlar safiga qo‘shish mumkin. U har bir fikrni boshqalarnikiga o‘xshamaydigan uslub bilan aytishni, yangicha shakllar kashf etishni istaydi. Qo‘lingizdagi kitobdan shoirning eng yangi va sara ijod namunalari ham o‘rin olgan. She’riyat va so‘z san’atiga qiziquvchi keng kitobxonlar ommasiga mo‘ljallangan.

Janr: she’rlar
Muqova: qattiq
Hajmi: 208 bet
Narxi: 40 000 so‘m


Xarid
: t.me/akademsavdo

📚 @akademnashr

Youtube | Instagram | Facebook  | Twitter


#Шарқ_юлдузи (09/2024)
#Ёшлар_дафтари

Гулсанам Абдулакимова

Қушлар қанотини йўқотиб қўймай


Мени уйғотмайди соат жаранги
Мени уйғотмайди қушларнинг жанги
Қўнғироқлар ҳам уйғотолмайди.
Фақат,
Кўрпа қоқаётган қўшни келиннинг
калтак товушидан кетаман чўчиб.

Унга тикиламан парда остидан
Ногоҳ кўриб қолар ва жилмаяди
Хижолат дастидан.

Кўрпадан чанг эмас, ўрмалар овоз…
Бугун уйғотгани доимги эмас
Ғалати ғичирлаш,
ғалати товуш.
Деразам шарақлаб очилди. Кўрдим.
Беланчак.
Шамолда
тебранар
бўм-бўш.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (09/2024)
#Ёднома

Тоштемир Турдиев

Армонлари кўп одам


Мамлакатимизда тадбиркорликка бўлган эътибор йилдан йилга ортмоқда.
Мактабгача тарбия муассасаларида ҳам бу илмнинг асослари ўргатиляпти. Бундан
чиқди, тадбиркорларнинг расмий танловларида ғолибликни қўлга киритиш тобора
қийинлашиб бораётган айни пайтда Деновдаги “Афросиёб” савдо ишлаб чиқариш
корхонасининг раҳбари Амри Нарзуллаевнинг “Ташаббус-2004” республика
танловида бир варакайига икки номинация бўйича ғолибликни қўлга киритиши –
жўн иш эмас. Ахир кўпкарида от қанча кўп бўлса, улоқни айириш шунча қийин
бўлиши тайин-да. Ғолиб шаънига иккита таниқли хонанданинг иккита гўзал қўшиқ
басталаши-ку, алоҳида мавзу…


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Sharq_yulduzi (09/2024)
#Bolalar_dunyosi

Shodiya Umrzoda

Onamlarga aytmaysiz


Yordam beraman

Aka, aka, men sizga,
Rosa yordam beraman.
To‘kilgan mevalarni
Qoldirmasdan teraman.

Faqat bitta shartim bor,
So‘zingizdan qaytmaysiz.
Kundalikni yirtganim
Onamlarga aytmaysiz.


To'liq o'qish


#Ma'rifat_ulashib

⚡️"Ma'rifat ulashib" loyihasi doirasida Toshkent tibbiyot akademiyasi Termiz filialiga tashrif buyurgan ijodkorlar bilan maktablarda ijodiy uchrashuvlar bo‘lib o‘tdi.

💠Ma’rifat ulashib loyihasi doirasida ijodkorlar jurnalist va tarjimon “Do’stlik” ordeni sohibi Aziz Said, Yozuvchilar uyushmasi a’zolari Orif To’xtash hamda Isomiddin Po’latovlar institut filialning ma’naviy ma’rifiy ishlar bo‘yicha dekan o‘rinbosarlari bilan birgalikda Termiz shahrida joylashgan 21,22,23-sonli maktablarga tashrif buyurib, ko'chat o'tqazishdi.

💥Shundan so‘ng, adiblar va yoshlar uchrashuvi tashkil etildi.


https://t.me/SharqYulduziJurnali



15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.