#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (252-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди.🔰Қарорга кўра,
"Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда
"Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.
✔️Шунингдек,
йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда
арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.
📋Қарор билан “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга
субсидия, компенсация ва
кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида” ги
Низом тасдиқланди.
☑️Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар
"Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва
ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:
🔹
чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг
3 бараваригача;🔹хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга
"ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг
5 бараваригача;🔹
йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг
2 бараваригача миқдорда;
🔹
немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган
50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.
💸Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан
10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада
2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.
Каналга аъзо бўлиш учунYangi Keles