Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси dan repost
* Юрак тилга кирди
Кечолмаяпман...
Дақиқалар, соатлар ўтар,
Ҳаётдан дарс олиб боряпман.
Қанча ташвиш, қанча иш кутар,
Шеър ёзишдан кечолмаяпман.
Кимга шифо, кимга пул керак,
Кимдир бахтли, кимнинг ҳоли танг.
Гўё буйруқ беряпти юрак,
Шеър ёзишдан кечолмаяпман.
Тиғлаб ёрсиз ёр-ёрлар саси,
Тақдирга ҳам кўндирди аранг.
Нима сабаб, билмам, қисқаси,
Шеър ёзишдан кечолмаяпман.
Соғинчнинг ҳам таъми бўларкан,
Мусофирни ўртайди Ватан.
Дил таскинга бироз тўларкан,
Шеър ёзишдан кечолмаяпман.
Дўстнинг мендан кўнгли тўқмиди?
Гоҳ бир узр сўролмаяпман.
Бошқа ғамим, камим йўқмиди?!
Шеър ёзишдан кечолмаяпман.
Пешонамга ёзгани шудир,
Масалам шу – ечолмаяпман.
Шеър-ку, мендан кечган бир умр,
Мен ёзишдан кечолмаяпман.
Шеър ёзишдан кечолмаяпман…
✍️ Хуршид НЕЪМАТ
Уланиш учун босинг: https://t.me/ijod_bustoni
Кечолмаяпман...
Дақиқалар, соатлар ўтар,
Ҳаётдан дарс олиб боряпман.
Қанча ташвиш, қанча иш кутар,
Шеър ёзишдан кечолмаяпман.
Кимга шифо, кимга пул керак,
Кимдир бахтли, кимнинг ҳоли танг.
Гўё буйруқ беряпти юрак,
Шеър ёзишдан кечолмаяпман.
Тиғлаб ёрсиз ёр-ёрлар саси,
Тақдирга ҳам кўндирди аранг.
Нима сабаб, билмам, қисқаси,
Шеър ёзишдан кечолмаяпман.
Соғинчнинг ҳам таъми бўларкан,
Мусофирни ўртайди Ватан.
Дил таскинга бироз тўларкан,
Шеър ёзишдан кечолмаяпман.
Дўстнинг мендан кўнгли тўқмиди?
Гоҳ бир узр сўролмаяпман.
Бошқа ғамим, камим йўқмиди?!
Шеър ёзишдан кечолмаяпман.
Пешонамга ёзгани шудир,
Масалам шу – ечолмаяпман.
Шеър-ку, мендан кечган бир умр,
Мен ёзишдан кечолмаяпман.
Шеър ёзишдан кечолмаяпман…
✍️ Хуршид НЕЪМАТ
Уланиш учун босинг: https://t.me/ijod_bustoni