Postlar filtri


* Рамазон туҳфаси

* * *
“Эй, Роббим! Мени ва ота-онамни мағфират этгин!” деган дуони кўп қилинг! Чунки, бу дуо ўзида учта ибодатни жамлайди:
– дуони;
– ота-онага яхшиликни;
– истиғфорни.

*
* *
Ким айбсиз дўст хоҳласа, ёлғиз яшайди.
Ким нуқсонсиз жуфт хоҳласа, бўйдоқ яшайди.
Ким муаммоларсиз қадрдон хоҳласа, ўшандай қадрдонни излаб ўтади.
Ким комил қариндош хоҳласа, қариндошларидан алоқани узган ҳолда яшайди.

* * *
Уламоларнинг ёнида ақлинг билан ўтир.
Раҳбарларнинг ёнида илминг билан ўтир.
Дўстларнинг ёнида одобинг билан ўтир.
Оила аъзоларинг ёнида меҳринг билан ўтир.
Нодонларнинг ёнида ҳалимлигинг билан ўтир.
Ҳар бир жойнинг муносиб гапи бор.

*
* *
Оқила аёл эрига айтадиган ҳар бир гапига шакар қўшиб гапиради.
Оқила аёл эрига айтадиган ҳар бир гапидан тузни олиб ташлаб гапиради.

* * *
Тўрт киши борки, уларни ҳаётингда йўқотиб қўйишдан эҳтиёт бўл:
Ғазабланганингда сенинг гап-сўзларингга чидаган инсонни;
Йўқлигингда сени ғийбат, ҳақорат ва бошқа нарсалардан ҳимоя қилган инсонни;
Сиқилган пайтингда сени хурсанд қилишга уринган инсонни;
Мағлуб бўлганингда сенга ёрдам берган инсонни.

*
* *
Беш тоифа одам уйланишга, оила қуришга яроқли эмаслар:
– эътиқоди сустлар;
– ахлоқсизлар;
– бахил кимсалар;
– аёлларга кўз олайтирадиганлар;
– феъл-атвори нодурустлар.

* * *
Фақирлар бойлардан кўра қўли очиқроқ, сахийроқ бўлишади. Чунки, улар эҳтиёж сезгиси нималигини жуда яхши билишади.

*
* *
– Менга жаннатнинг неъматларини васф қилиб бер...
– У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борлар!

Уланиш учун:
https://t.me/ijod_bustoni


САХИЙЛИК

– Сахийликни кимдан ўргандинг, – сўрадилар Ҳотамтойдан.
– Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди у.
– Ҳеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
– Бўларкан. Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади.
Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


***
Кеча мен ақлли эдим, дунёни ўзгартиришни истардим. Бугун эса доно бўлдим ва ўзимни ўзгартиряпман.

Жалолиддин РУМИЙ

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


Anjumandan suratlar


Jarayon

“SENDAN BIR SO‘Z QARZ OLDIM, XALQIM!”

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, taniqli shoir Odil Hotam hayot bo‘lganida 75 bahorni qarshilagan bo‘lar edi. Shoir jisman biz bilan bo‘lmasa-da, asarlari bugungi kunda ham sevib mutolaa qilinmoqda, sevimli shogirdlari adabiyotimiz rivojiga munosib hissa qo‘shib kelmoqda.
Shoir ijodiy merosiga ehtirom sifatida, Navoiy viloyatida, 14–15-mart kunlari o‘tkazilgan ma’naviy-ma’rifiy tadbirlarda viloyat hokimligi, O‘zbekiston Yozuvchilar va Jurnalistlar uyushmalari viloyat bo‘limi vakillari, taniqli shoir-yozuvchilar, shoirning do‘stlari, shogirdlari, oila a’zolari ishtirok etishdi.
Tadbirlar Navoiy shahridagi Alisher Navoiy haykali poyiga gul qo‘yishdan boshlandi.
Shundan so‘ng mehmonlar O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi Abdug‘ani Jumayevning shaxsiy ko‘rgazmasi ochilish marosimida jam bo‘lishdi.
Navoiy shahridagi ma’naviyat va ma’rifat markazida o‘tkazilgan adabiy-ma’rifiy anjumanda esa, G‘ayrat Majid, Qozoqboy Yo‘ldoshev, Vafo Fayzulloh, Salima Umarova kabi ustoz ijodkorlarning shoir asarlari hamda insoniy fazilatlari to‘g‘risidagi ma’ruzalari tinglandi.
Ishtirokchilarga xassos shoir xotirasiga bag‘ishlangan “Shu’la quchib yotar bulbul ohini...” kitobi nusxalari ulashildi.
Shuningdek, u tahsil olgan Navbahor tumanidagi 9-maktabda tashkil etilgan ijodiy uchrashuvda shoir she’rlari yangradi, iste’dodlar kashf etildi.
Shoir she’rlari asosida yaratilgan taronalar yig‘ilganlarga xush kayfiyat ulashdi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Axborot xizmati


* Жараён

“Маърифат майдони” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди

Бухоро шаҳридаги ёшлар марказида адибларимиз ижодий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган мазкур танловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Унда Бухоро давлат университети, Бухоро давлат тиббиёт институти, Осиё Халқаро университети, Бухоро давлат педагогика институти ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти жамоалари уч шарт асосида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.
Тадбирда талаба-ёшлар томонидан адиблар хиёбонида ҳайкали ўрнатилган шоир-ёзувчиларимиз сиймоси, ибратли умр ва ижод йўли гавдалантирилди, асарларига мурожаат қилинди.
Беллашув натижасига кўра, Бухоро давлат тиббиёт институтининг “Авиценна” жамоаси биринчи ўринга лойиқ деб топилиб, кўрик-танловнинг минтақавий босқичида иштирок этиш имконига эга бўлди.
Жамоаларга эсдалик совғалар топширилди.

Уланиш учун:
https://t.me/ijod_bustoni


НАМОЗХОН ЧУМОЛИ ҲАҚИДАГИ ЭНГ ҚИСҚА РИВОЯТ

Йўловчи чумоли илтимос қилди:
”Қасри Орифонга элтгин мени ҳам !”
Қўл чўздим, илкимга дарҳол ёпишди,
Кафтимга ўтирди, ўрнашиб маҳкам.

Кетяпмиз. Қарайман: одамлар яшар,
Бири бой, бундайроқ бирининг ҳоли.
Барчаси ҳовлиқиб, қайгадир шошар,
Бир пайт сўраб қолди ўйчан чумоли:

“Қўлинг ювилганми?”
“Нима гап?” дедим,
“Кўнглингга олмагин гапим, илтимос.
Икки ракаат намоз ўқимоқчийдим,
Бетаҳорат бўлсанг, майли, керакмас...”

Жилмайдим: “Ўқийвер, поксан гуноҳдан!”
Ўчди юрагимдан дунё хаёли.
Одамларга тавфиқ сўраб Аллоҳдан,
Кафтларимда намоз ўқир чумоли...

Абдунаби ҲАМРО

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
* Дунё бу...

Бу шодликлар бари ғамдан яралган,
Асал бирлан шакар ҳамдам яралган.

Мирзо Бедил

Мунофиқ суҳбатингда неъматинг ер,
Чиқиб душманларингга ғийбатинг дер.

Саъдий Шерозий

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


* Рамазон туҳфаси

Оила даврасида ўқиб беринг

ТАБАССУМ

Кичкина қизалоқ тушкун кайфиятдаги нотаниш одамга чиройли табассум ҳадя қилди. Табассум нотаниш одамнинг кайфиятини кўтарди. Кейин негадир яқин орада ёрдам қўлини чўзган дўстига раҳмат айтмаганини эслади. Нотаниш одам дўстига ажойиб бир мактуб ёзди ва унинг манзилига жўнатди.
Дўсти мактубни олиб шу қадар севиндики, ҳар куни ресторанда овқатланганида, официант қизга чойчақа бериб кетадиган бўлди. Официант қиз биринчи бор бундай чойчақага эга бўлаётганди. У кечга яқин уйига қайтар экан, топган пулларидан бир қисмини ҳар гал йўлнинг бир четида турадиган фақир одамнинг қалпоғига ташлаб кетди.
Икки кундан бери туз тотмаган фақир кимса қиздан миннатдор бўлиб, боши осмонга етди. Одам овқатланиб олгач, баланд бино ертўласида жойлашган бошпанаси томон йўл олди. У шу қадар бахтли эдики, келибоқ совуқдан қалтираётган митти кучукчасини бағрига босди. Кучукча совуқдан қутулганига хурсанд бўлиб яйради, иссиққина хонада эрталабгача югурди.
Кечаси бинони тутун қоплади. Қаердандир ёнғин чиқди. Тутун ҳидини сезган кучукча қаттиқ акиллай бошлади. Аввалига фақир одам, кейинроқ эса барча қўни-қўшнилар уйғонди. Ота-оналар хавфда қолган болаларини бағирларига олиб ҳимоя қилдилар ва уларни ўлимдан сақлаб қолдилар...
Бу воқеаларнинг барчаси биргина табассум туфайли содир бўлган эди.

“Ибратли ҳикоялар” китобидан

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


* Рамазон туҳфаси

Оила даврасида ўқиб беринг

МУҲАББАТНИНГ ҚУДРАТИ

Бир аёл кечқурун уйига қайтганида, нотаниш уч меҳмон эшик олдида турганини кўрди ва улардан кимлигини сўради. Биринчиси: “Менинг исмим Бойлик”, иккинчиси: “Меники Омад”, учинчиси: “Меники эса Муҳаббат”, дея ўзларини таништиришди.
Аёл уларни уйга таклиф этиб, меҳмон қилмоқчи бўлди. Уйда эркак киши йўқлигини билгач, улар киришни хоҳламадилар. Аёл кечроқ уйга қайтган эрига бўлган воқеани айтиб берди. Эри:
– Уларни уйга таклиф қил, – деди.
Аёл таклиф қилганида, улардан бири:
– Ҳаммамиз бир пайтда кира олмаймиз. Учовимиздан биримизни таклиф қилишингиз керак, – деди.
Аёл бу гапни эрига етказди.
– Унда, Бойликни таклиф қилайлик, уйимизни мўл-кўллик, барокат ва бойликка тўлдирсин, – деди эри.
Аёл Омадни ўйлаб турганида, келини:
– Муҳаббатни таклиф қилайлик, уйимиз севги-муҳаббатга тўлсин, – дея таклиф киритди.
Келиннинг таклифи қайнота-қайнонага ҳам маъқул келди. Улар Муҳаббатни ичкарига таклиф қилдилар. Муҳаббат уйга кираркан, Бойлик билан Омад ҳам унинг ортидан эргашишди. Аёл:
– Биз Муҳаббатни таклиф қилдик. Сизлар ташқарида қолишингиз керак эди-ку, – деди вазиятни англолмай.
Бойлик шундай деб жавоб берди:
– Агар сиз мени ёки Омадни таклиф қилганингизда, қолганлар ташқарида кутган бўларди. Модомики, Муҳаббатни истаган экансиз, у бор жойда Бойлик ва Омад ҳам бўлади.

“Ибратли ҳикоялар” китобидан

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


***
Қизғалдоқ баргидек учар дилдан ғам,
Тошқинлар киради қалбимга маним.
Баҳоринг муборак бўлсин ушбу дам,
Менинг Ўзбекистон, дилбар Ватаним!

Абдулла ОРИПОВ

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


* Меҳр

***
Одатлари ғаройиб,
Зап қизиқдир сўзлари.
Аслида, энг зўр китоб —
Болаларнинг ўзлари.

Анвар ОБИДЖОН

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


* Фарзандингизга ўқиб беринг

ТЎРТТА ШАМ

Бир хонада тўртта шам ёниб турарди. Хона шу қадар сокин эдики, биров пичирлаб гаплашса бемалол эшитиларди:
Биринчи шам:
– Мен Тичликман! – деди. – Аммо ҳеч ким менга ёрдамлашмаяпти. Ҳозир ўчиб қоламан.
Кейин жимжитлик ҳукм сурди. Иккинчи шам:
– Мен ишончман, – деди. – Бироқ энди кераклигимга ишонмаяпман... Ёниқ қолишимнинг ҳам фойдаси қолмади, – деб гапираётганида, майингина шабада уни ўчириб қўйди.
Учинчи шам жуда хафа эди:
– Мен Ишқман. Аммо атрофга нур сочадиган кучим тугади. Одамлар мени нуқул четга итаришади. Ўзларига яқин турганларни ҳам ёмон кўрадилар.
Ишқ шами ҳам секингина ўчиб қолди... Шу пайт ичкарига бир болакай кирди. Учта шамнинг ўчиб қолганини кўриб, сабабини сўради ва охиригача ёна олмаганларини эшитиб, йиғлади.
Тўртинчи шам майин овозда болага маслаҳат берди:
– Қўрқма, мен атрофга нур таратар эканман, қолганлар ҳам қайтадан ёнадилар ва ёруғлик сочадилар. Зеро, мен – Умидман!
Кўзлари порлаган бола, Умид шамини олди ва қолган шамларни бирма-бир ёқиб чиқди.

“Ибратли ҳикоялар” туркумидан

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


РАМАЗОН ҲИКМАТЛАРИ

Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама.

* * *
Савдоси, сармояси, мол-дунёси кўп одамнинг имтиҳони ҳам оғир бўлур.

*
* *
Ишқи улканнинг имтиҳони ҳам залворлидир.

* * *
Гўзаллигингга қувонма, уни бир сўгал буза олар, мол-мулкингга қувонма, уни бир офат олиб кетар. Роббингга қувон, у ҳаммасига кифоя этар...

*
* *
Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир. Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма...

Жалолиддин РУМИЙ

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni


* Изҳор

Михаил ЛЕРМОНТОВ

* * *
Севмадингиз – сизга ташаккур.
Бериб бўлмас ишқсизга жазо.
Кўзларимни очдингиз, шукр,
Мени қайта кашф этди дунё.

Раҳмат, дўстлик топмоқда барҳам...
Бисёр эди ришталар – туташ.
Раҳмат, тунлар эмасмиз ҳамдам,
Иккимиз ҳам сарбасар яккаш.

Қаттиқ танбеҳ учун тасанно,
Муросасиз феълингиз ҳаққи...
Ўздан кечдим – васлдан жудо,
Иқшим этиб муттасил таъқиб.

Яхшиямки, сололмассиз қўр
Бу қайдларга ҳеч ерда такрор.
Туйғуларнинг ўғрисисиз зўр –
Соҳибига қайтармас зинҳор.

Сизни толе қучсин музайян!
Чарчамасман таҳсинлар айта...
Севмагансиз, раҳмат, яхшиям
Ва мен сева олмасман қайта.

Рус тилидан Суҳроб ҲАМРОЕВ таржимаси

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.