🌹 Hayotiy Hikoyalar 🥀


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


📚Канал: https://t.me/xayotiy_xikoyalari
👥 Группа: https://t.me/xayotiy_xikoyalarii
🏙️: NAMANGAN
👉 Adminga: @Otabek_U7008
👉 🌹Hayotiy Hikoyalar🌹 Hikmatli so'zlar, chiroyli she'rlar, manoli gaplar barchasi bizning kanalda! zerikmaysiz.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


​​✒️ЙИЛЛАР АРМОНИ 
( ҳикоя)

Вокзал. Ўриндиқда хаёлларга чўмганча маҳзун, аммо қачонлардир не-не йигитларни ақлдан оздиришга-да қодир бўлган, ҳозир эса куз хазонларини ёдга солувчи сийрат акс этган қора кўзлар… узоқларга тикилади. Ҳа, у ҳам бошқа йўловчилар каби ўз поездини кутяпти. Бироқ бунга ишонқирамагандек бот-бот хўрсинади. Аслида кутишдан оғринмайди у. Фақат… шу пайтгача кутгани негадир келмаган. Эҳтимол, Севинч кутишни билмадимикин… Ким билади? Билгани бир нарса: Сардор ҳам уни қаердадир интизор кутмоқда. Севинчнинг бугун узоқ йўлга отланишига ҳам сабаб шу…
 Саккиз йил олдин ҳудди шу кун эди - Сардор ҳарбий хизматга жўнади. «Қайтаман, Севинч. Мени кут». Севинчнинг суюклисидан эшитган илк ва сўнгги юрак сўзлари эди бу. Хотиралар қулфи яна очилди… 
—Ҳой, қиз! Ён қўшнинг ҳарбий хизматга жўнаяпти-а? Наҳотки бир оғиз «хайр» деб қўйишга ярамасанг. Дугонаси Дурдонни кўриб, Севинч қизарди. —Сардор менгамас, сенга қариндош бўлади. Сен турганда менга йўл бўлсин, кўзи учиб тургани йўқдир?- кесатди у. 
—Тинчликми ўзи? Бугун тўнингни тескари кийибсан?
 Ҳойнахой бунга Сардор акамнинг алоқаси йўқдир-а?- муғомбирона сўради дугонаси. 
—Ҳеч-да! Сардор акажонингни сираям алоқаси йўқ. 
Бировлар кўнглини нигоҳ билан эгаллаб, кейин бошқаларга яшириб хат тутқазсин экан-да… Дурдоннинг шарақлаб кулганидан Севинч чўчиб тушди. —Эй, бор-ей. Биров ўламан, деса, биров…
 —Сен қаёқдан кўра қолдинг менга хат берганини? Ё девордан уни пойлаётганмидинг? – Дурдон “қўлга тушдингми”, дегандай дугонасига тикилди. —Ҳа майли, акамдан хафа бўлма. Сени кўрса, гапиролмай қолади. Шунинг учун мактубини ўзи беролмай, мени элчи қилиб юборди. Ушла-ей, омонатини бергунимча, бурнимдан булоқ қилиб чиқараркансан-у… Севинч мактубни қандай авайлаб очганини ҳалигача яхши эслайди. Ҳозир ҳам негадир уни ўқигиси келди ва сумкаси очди. Хизматдан юборилган кўп хатлар бор эди бу ерда. Аммо биринчиси барибир юракка яқин бўларкан.
 Шоша-пиша ёзилган, ҳалигача беғубор туйғунинг ифори кетмаган мактуб… «Салом, Севинч. Қара, бугун сенга ўхшаб осмоннинг ҳам қовоғи солиқ. Ундай қилма… Биласан-ку, ёмғирни яхши кўраман. Ҳудди сен каби… Янаги йил шундай маъсум кунларнинг бирида мен қайтаман. Севинч, фақат ёмғир ёғса, сен ҳам унга қўшилиб ёш тўкма. Бахтли кунларингга асраб қўй.
 Мени кутолсанг асрагин фақат…» Неча баҳор ўтди. Қайтмади. Фақат энликкина қоғоз келди: «…да истиқомат қилувчи Сардор Камолов тунгги навбатчилик вазифасини ўтаётган пайтда… техник носозлик…… қурол-яроғ омборига ўт кетган….. навбатчи ўша ерда бўлган ... қаҳрамонларча халок бўлди» ва яна қандайдир тушунарсиз жумлалар. Севинчнинг англагани, тасаввур қилгани олов ичра ёнаётган Сардори… Қизиқ, қанча уринишмасин, хокини топа олишмади. Севинч қалбига яна умид тушди. Кутишда давом этди. «Қайтаман дегандилар…» Бекорга юраги сезмасди. Кечагина дарагини эшитди. Орадан саккиз йил ўтибгина, интиқ кутган сўзларини… Сардорнинг яқин хизматдош дўстидан. -- Ҳеч кимга айтмайман, деб дўстимга сўз бергандим. Лекин сизнинг кутаётганингизни кўра-била туриб… Сардор тирик. Юраги уради. Ақли теран. Фақат қўллари, оёқлари… йўқ. Ёнингизга бу аҳволда қайтишни истамади. Севинчнинг севинчи…. Севинчнинг ҳайрати…. Севинчнинг кўз ёшлари… бахтдан ё армонданми, ўзи ҳам билмасди. —Қаерда у? Қаерларда…. …Мана, бугун у йўлда. Олис қишлоқни кўзлаб кетаяпти. Билади, излагани ҳам дераза ташқарисига кўзларини тикиб кимнидир кутмоқда. Поезди кўринди. Қиз энтикиб ўрнидан турди-да, вагонга чиқишга тутинди. Ниҳоят, у кетди. Унга интиқ дил сари гўёки учиб кетди... 

Тамом.

Муаллиф Нодирабегим Иброҳимова

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


Kecha doktorga borgandim yuragingiz ozgina kengayib qolibdi deydi nima shunda yana bitta insonga joy bor deganimi bu shuni tushunmadimda...!!!

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

644 0 1 11 22

Битта қиз калтак йейсиз дейди...!
Мен нима қилдим яна...?

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


​​✒️ЧАРХПАЛАК ДУНЁ
(Ибратли ҳаётий воқеа)

Бу сафарги суҳбатдошим имом эдилар, шундай ҳикоя қиладилар...
Мактабнинг бошланғич синфларда ўқиб юрган вақтларимда бир ўқитувчимиз бўлар эди. Унга нима ёмонлик қилганимни ҳеч эслолмайман, аммо негадир мени кўрса теппа сочи тик бўлиб, оғзидан тупук сочиб ўз-ўзидан сўкиб кетарди. Ўрта синфларга ўтганимизда бу одам бизга дарс бера бошлади. Мен аълочи ўқувчилар сирасига кирсам-да, бу телбанамо ўқитувчининг дарсидан фақат “3” олардим. Мени қийнаган нарса, бу аҳволнинг сабабини билмаслигим эди. Секин-секин ҳунарини кўрсата бошлади. Кунлардан бир кун менга одатича ўшқириб:
-Ҳей, сен! Тур ўрнингдан! - деди. Турдим. - Сенинг эскича дининг кучлими ё менинг физика, химия фанларимми? - деб, томдан тараша тушгандай савол берди. Нима деб жавоб беришни билмасдим.
-Айт! Айт! - деб бақирарди…
Кундан-кун менга нисбатан важоҳати кучая бошлади. Ҳатто ақлсиз телбалардай доим такрорлайдиган саволи ҳеч қулоғим остидан кетмайди:
- Мен сенга замонавий техникамдан, пушкаларимдан бомба отсам, сен Худоинга илтижо қилиб йиғласанг сени қутқарармикан-а!? - деб масхара қилиши тез-тез такрорланиб турарди.
Ҳақоратларининг орасида “сен Совет мактабида ўқишга, орамизда яшашга ҳаққинг йўқ” деган сўзлари мулзам қиларди…
Буларни айтаётганимнинг сабаби сизга тушунарсиз бўлаётгандир, “нега энди йигирма, ўттиз йиллар аввалги воқеаларни айтиб бераётибди?” деяётгандирсиз. Сабабини кейинроқ айтай, бир оз сабр қиласиз.
Ўқитувчининг зуғуми борган сари кучайиб борди. Мен кун ора йиғламсираб волидамга арз қилардим. Онам эса, “ўғлим, иншааллоҳ шундай кунлар келадики, сени “саккиз қават кўрпачада ўлтирадиган домла” деяётган ўша одам, сенинг пойингда ўлтиради” деб овунтирардилар…
Вақт ўтди, мактабдаги ўқишлар битди, институтга кирдим, динга бўлган эътибор мамлакатимизда ўзгарди, эркинлик бўлди, бу институтимни тамомлаб ислом институтига имтиҳон топширдим, золим ўқитувчи ёдимдан ҳам чиқиб кетди…
Синфдошларимиз билан ора-орада кўришиб турдик, болалигимизни эсга олардик, шунда юрагимни ҳижил қилиб бир-бир “золим” эсимга келарди. Ўн йил ҳам зув этиб шамолдай ўтди-кетди. Ҳужжатларимиз қўлларимизга топширилди. Аввалига бир жомеъ масжидида хатиб бўлиб ишладим. Кейин шаҳар бош имом хатиби бўлдим. Мажлислардан бирига мени таклиф қилишди, бордим, кун тартибидаги масалалардан бирида, фарзандига тарбия бераолмаган ота-оналар билан суҳбат эди. Нутқ навбати менга берилганда минбарга чиқдим. Залда менинг қаршимга фарзанди бир неча оғир жиноятларни содир этиб, маҳалладагиларга азият берган, қўшнилари у одамнинг кўчиб кетишини талаб қилинган одам ўлтирарди. Ёши анчагинага бориб қолган, сочлари оппоқ, юзларига ажин тушган киши ерга қараб турарди. Танидим, ўша “Золим эсдалик”. Аллоҳ раҳматига ноил бўлгур волидамнинг бошимни силаб таскин берганлари ярқ этиб ёдимга тушди. Қўшнилари “кўчиб кет, маҳалламизда яшашга ҳаққинг йўқ” деб таланаётган танишим нажот излаганча менга мўлтираб:
- алайкум, домла, - деб йиғларди...

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bu itni og‘zini inson sikochlab qo‘ygan xayvonmas...😢

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🥹🥹🥹

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


​​Жияним кетма-кет икки фарзандли бўлди. Худонинг ишини қаранг-ки, иккови ҳам ногирон. Икки гўдак ҳам ёшига етмай, нобуд бўлди. Таъна қилмоқчи эмасман-у, лекин бошига шунча кун тушса ҳам ўзини тафтиш қилмайди бу бола. Поччам шу умидда фарзанд ўстириб, ўзи емай, ўзи киймай катта тўй-томошалар билан келин туширганмиди? Келин бўлиб иссиқ-совуғидан хабар олмаса, бир пиёла чой тутмаса, қайнотам экан, шу уйнинг каттаси, деб бирор ишини маслаҳат қилмаса, борадиган жойини айтиб рухсат сўрамаса... Шуми келин қилишнинг завқи, қайноталик қадри?! Бир борганимда поччам йиғлаб: “Жиянингиз биттагина опасини шу уйга қадам босмайдиган қилди. Қизим мени кўргиси келса куёвни юборади, бир-икки кун уларникида туриб келаман. Келин билан ўғлимнинг дастидан қариндош-уруғ уйимизга келмайдиган бўлди. Бу бола нега бунчалик бўлиб кетди, билмайман. Ахир, ҳаммасига бирдек тарбия берганмиз-ку”, деб ўксиндилар...
Ҳар бир одам: “Фарзандларим кейинчалик бир-бирига оталик, оналик қилади, бири иккинчисини ўкситгани, камситгани қўймайди, бири оқсаб қолганида бири етаклайди, кам-кўстини тўлдиради, бир-бирини суяйди”, деган эзгу умидда бола ўстиради.
Узилаётган ришталар, заифлашиб, оҳори тўкилаётган оқибат, андиша, меҳр-мурувват, зориққан дийдор заволи хусусида гап кетганда юракка дард инади, ғашлик қўнади. Орамизда оқибатсиз ўғиллар, қариндошлик ришталарига бепарво бағритошларни кўплаб учратиш мумкин. Гапириш, муносабат билдириш ўз йўлига. Бу иллатларнинг асл илдизи қайда? Нега бунча бераҳм, оқибатсиз бўлиб кетяпмиз? Бир уруғ нари – амма-хола, тоға-амакиларни қўя турайлик, ўз жигарларимиз, туғишганларимиз, ҳатто ота-онамизга ҳам кўнгилдагидек муносабатда бўляпмизми?
Келининг айниса, ўғлингдан кўр.
Ҳилола Султонова, уй бекаси, Фарғона вилояти:
– Келиннинг кўз қарашлари, ўзини тутишлари-ю, муомалалари ўзгарса, ундан ранжиманг-да, аввал ўғлингизнинг рафторига разм солинг. У яқинлари ҳурмат-иззатини ўрнига қўйиб, мувозанатни бузмаса, келин ҳам ўзини шунга муносиб тутади. Чунки келиннинг эр уруғлари билан қай даражада муносабатда бўлиши кўп ҳолларда эркакка боғлиқ.
Кексалар: “Бели боғлиқнинг кўнгли боғлиқ бўлади”, дейишади. Улардан ошириб бир нарса дейишимиз қийин. Лекин айрим ўғилларнинг уйланганидан сўнг жигарларига, ҳатто ота-онасига ҳам меҳри бўлинганига гувоҳ бўлганмиз. Эсимда, шундай ҳолатдан оғриниб йиғлаганимда, онам: “Қўявер, қизим, мен она бўла туриб, ўғлимнинг беоқибатлигидан озор чекаётганимни билдирмаяпман-ку. Хотини, оиласи билан тинч бўлса бўлди”, деб, мени юпатган эдилар.
Мулоҳаза....
Инсоний ришталар ичида энг кучлиси қон ва насаб қариндошлигидир.
Одам бу риштага суянади, ундан куч ва қувват олади. Ҳаёт муаммоларини ечишда унга таянади. Қариндошчилик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсон ризқи ва умрига таъсир этиши мумкинлиги ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар: “Кимни ризқи-рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас, у силаи раҳм қилсин, яъни, қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”.
Буғдойзорни пайҳон қилса гуноҳ бўлмас...
Қариндошларга меҳр-мурувват кўрсатиб, ота-она, оға-ини, опа-сингилларимизнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнгилларини шод қилиш билан Яратганнинг марҳаматига эришамиз. Ривоятда келтирилишича, ака синглиси ҳолидан хабар олиш, тезроқ унинг дийдорига етиб, суюнтириш учун буғдойзорни босиб ўтишига ижозат берилган экан.
Бир-бирига бемеҳр, беоқибат ака-ука, опа-сингилларга вақт аталмиш олий ҳакам қадр тушунчасини уқтиради. Туғишганларингизга уни яхши кўришингизни айтишни унутманг. Зеро, меҳрни билдириб туриш ҳам ришталарнинг мустаҳкамланишига замин яратади.

Умида АДИЗОВА.

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


✒️ЎҒЛИМ УЙЛАНДИ-Ю, ЎЗГАРДИ.
(Хаётий вокеа)

“Бир куни қўққисдан телефоним жиринглади. Экранида укамнинг
исмини кўриб суюндим. Салом-аликдан кейин мендан ҳол-аҳвол сўраш
учун қўнғироқ қилаётганини айтганида, бирдан кўнглим бўшаб кетди.
Ахир у уйланганидан бери менга ҳеч қўнғироқ қилмасди-да.
“Уйлангач, меҳри бўлиндими, ишқилиб ўзгарди-я”, деган ўйда ўзим телефон қилиб хабарлашардим... Ўша куни укам билан бироз гаплашиб, яна меҳрим товланди. Хайрлашганимдан сўнг узоқ йиғладим...”
(Аёлларнинг ўзаро суҳбатидан)
Туғишганларнинг бир-бирига беоқибатлиги, жигарлар орасидаги ўзаро меҳр-муҳаббатнинг заифлашиб бораётгани ҳақида кўп гапирамиз. Қариндошлар ўртасидаги бемеҳрликни кўрганда юрак зирқирайди. Бир қориндан талашиб тушган, бир кўрпада тепишиб улғайган, бир майизни тенг бўлиб еган ака-ука, опа-сингилнинг уйи бошқа, рўзғори алоҳида, дастурхони бўлак бўлгач, нега меҳри ҳам бўлиниб кетади?
Асл сабабчи ким?
Ҳовли ўртасига девор тушади. Ака уканинг, ука аканинг дийдорига зор. Бу дилсиёҳликка овсинлар – оға-иниларнинг аёлини сабаб қилишади. Қайсидир ўринда овсинлар ҳам ака-укаларнинг ораси бузилиб кетишига сабабчи бўлишар, лекин болалигидан бир-бирига меҳрли-оқибатли, аҳил-тотув бўлиб ўсмаганларнинг ноаҳиллигига хотини ёки эрининг нобоп феъли баҳона бўла олмайди. Уларга чин инсонийлик сабоғини беришга масъул бўлган ота-онаси тарбияда хатога йўл қўйгани сабабли бундай одамлар улғайганида ҳам айбни бировга ағдаришга мойил бўладилар.
Муҳайё Саримсоқова, Қибрай туманидаги “Ботаника” маҳалласининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси:
– Негадир, йигитлар уйланганидан сўнг ўзгаради, деган гап миямизга ўрнашиб қолган. Агар эркак киши туғишганлари, ота-онасига бемеҳр бўлса, буни унинг уйланишига боғлаш ноўрин. Назаримда ота-оналарнинг ўзлари ўғилларини талтайтириб, маълум вазифа ва бурчларни уларга уқтирмай тарбиялашади-ю, кейинчалик барча айбни ўғилларининг “уйланиб ўзгарганига”, “айниб” қолганига йўйишади. Бировга айб юклаш осон. Агар эркак онасига меҳр кўрсатмаётган бўлса, билингки, у хотинига ҳам меҳрибон эмас. Шунинг учун ота-оналар уйланган ўғилларининг меҳрсизлиги сабабларини келинларидан эмас, ўз фарзандига берган тарбиясидан, ўғилларидан қидиришлари лозим.
Ҳаммаси тарбияга боғлиқ
Алишер Бозоров, иқтисодчи, Тошкент шаҳри:
– Ота-онамиз болалигимиздан ака-опаларимизни ҳурмат қилишга, ҳар ишда уларнинг маслаҳатига суянишга ўргатишган. Катталар ҳам шунга яраша кичикларга меҳрли-оқибатли. Ўша тарбия таъсиридан ҳозиргача оилавий муаммоларимизни ота-онамизга сездирмай, ака-опаларимиз кўмагида ўзаро маслаҳатлашиб ҳал қиламиз. Фарзандларимизни ҳам ота-онамиздан ўрганганларимиз асосида тарбиялаяпмиз. Болага у жуда кичкиналигидан туғишганлари, – ака-ука, опа-сингилларига меҳрли бўлишни, жигарлик риштаси муқаддас эканини уқтириш лозим.
“Ноқобил бола...”
Салима ая, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани:– Ҳа, гоҳида йигитлар яхши тарбия олган бўлса ҳам, уйлангандан кейин ўзгаради. Икки опам бир хонадонга келин бўлиб тушган. Кичик опам анча йил олдин оламдан ўтдилар. Тўрт нафар боласини уйли-жойли қилишга улгурдилар-у – кенжасининг тўйини кўра олмадилар. Тақдирида бор экан, бир иш билан кичик опамнинг учинчи ўғли қамалиб қолди. Ўша кезларда кенжа жияним дурустгина жойда ишлар, топиш-тутиши ҳам яхши эди. Опам узоқ вилоятдаги қамоқхонада ётган ўғлини кўришга борганида унинг пулидан ишлатарди. Акаси қамоқдан чиққач: “Онам менинг пулимга сени кўргани борарди, охири дардингда ўлиб кетди”, деб акасига миннат қилибди. Акаси: “Онам вафот этган бўлсалар, мен сени ҳеч кимдан кам қилмай уйлантириб қўяман”, деб унинг тўйини ўтказди. Шу тўй учун икки хонали уйини сотиб юборди. Ҳозир бўйга етган қизлари билан ижарада сарсон бўлиб юрибди. Укаси эса уйланганидан кейин ўзгариб қолди. Гоҳ холаси – опам билан, ҳали амакиси – поччамлар билан жанжаллашади. Гоҳ, отасига гап қайтаради. Поччам бир ўзи кичкина хонада яшайди. Етмишдан ошган одам овқатини ўзи қилади, чойини ўзи дамлайди, уйини ўзи супуради. Хотини ўтгандан кейин эркак ҳақиқатан ҳам етимдек бўлиб қоларкан. Поччамга раҳмим келади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Yaxshilik qiling siz ham...🥹

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Aqillik kuchuk ekan...👍

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


​​✒️Бир киши вафот этди, аёли ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди.
Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди.
Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасининг тасарруфига топширди.
Кўзлари қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди.
У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди.
Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёл ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди.
Кун сайин бойишарди.
Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.
- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ!
Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкалан! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.
Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди.
Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.
Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.
У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.
Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.
Хулоса:
Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина **** кетиб, унутиши мумкин!
Аммо...
«Роббингиз унутувчи эмасдир!»
( Марям сураси, 64-оят).
«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл!
Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»
(Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари ва Аҳмад ривояти) ҳадис.

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Kim ishonmaydi aytinglar...👍

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


​​✒️Ӯриндиқда қолдирилган тиллолар....

Тошкентдан оиламиз билан қишлоққа сафарга отланаётган эдик. Уловимизда бўш жой борлиги боис синглимизни ҳам бирга олиб кетадиган бўлдик. Мен ишдан чиқадиган, оиламиз эса ишхонамиз яқинидаги метро бекатига тушиш жойга келиб турадиган бўлди. Келишилган пайтда борсам, ҳамма келган, аммо синглимиз йўқ эди. Мен яна бир жойга учраб ўтишим кераклиги сабабли шошаётган эдим. Буни билган аёлим хижолат бўлиб, синглимга қўнғироқ қилиш учун уловдан тушиб кетди. Чунки синглимиз билан учрашиладиган жой ва вақтни у келишган эди...
Хуллас, бироздан кейин синглим ҳам етиб келди. Шошилганча йўлга отландик. Аммо... шаҳардан 10-15 чақирим узоқлашганимизда бирдан аёлим “войй” деганча ён-верини титкилай бошлади. “Тинчликми, яна ҳамишаги гапми” дедим одатдагидай яна бирон нарса уйда қолиб кетган деб ўйлаб. “Сумкачам метронинг олдидаги ўриндиқда қолиб кетибди... — Аёлимнинг овози йиғлагандан бери бўлиб зўрға чиқди. Ҳамма тилла тақинчоқларимни оволгандим уйда қолдиргим келмай Илтимос, қайтайлик.
Юқори тезликда кетаётган рулдаги одамга орқага қайтиш малол келади-да. Қолаверса, одам тинимсиз ўтиб-қайтиб турган жойда бунинг устига деярли ярим тунда қолдирилган сумкача шунча пайтдан бери эгасини топиб кетмаслигига ҳам ишониш қийин. Шу боис ҳатто тезликни ҳам пасайтиргим келмади: Бўпти-да энди қайтгандан фойда қўқ-ку
Маълум бўлишича, синглимни метродан чиқиш жойдаги ўриндиқда кутиб турган аёлим синглим кўриниши билан хурсанд бўлиб кетиб унинг қўлидаги юкни кўтаришга ёрдамга шошилган ва сумкачаси ўриндиқда қолиб кетаверган. Шу боис синглим ҳам хижолат бўла бошлади: “Ака, илтимос, чиқмаган жондан умид, бир бориб кўрайлик
Табиийки, кайфиятим бузилди. Янгақайинсингил ялингани сари уларнинг мени бекорга оввора қилмоқчи эканлигидан бадтар жаҳлим чиқа бошлади Аммо шу пайтда аёлимнинг тилла тақинчоқлар учун ҳар йили закот чиқариши эсимга тушиб қолди. Закоти берилган мол йўқолмаслиги керак эдику Беихтиёр оёғим тормозга борди. Шу пайтда эса худди қайтишим кераклигига ишора бўлаётгани каби олдинда орқага қайтиш белгиси кўринди Секинлаб бориб, ортга қайтдим. Ҳамроҳлар мум тишлагандай жим. Менинг ичимда эса ҳам умид, ҳам хавотир Эътиқодимизга кўра бу тақинчоқлар йўқолмаслиги керак Аммо йўқолган бўлсачи? Унда аёлимнинг эътиқодига таъсир қилмайдими? Ахир ҳар йили уни закот чиқаришга мен ундаганман бу молингни ҳимоя қилади деганман. Шу хавотир туфайли шерикларимга закот берилгани туфайли қайтганимни айтолмаётган эдим.
Метро бекатидан нарироқдаги тўхташ мумкин бўлган жойга уловни тўхтатдим. Аёлим шошилганча тушиб кетди. Ҳаммамизнинг нафасимиз ичимизда. Ҳамма у кетган томонга тикилган. Мен ҳам сир бой бермаётган бўлсам-да, орқани кўрсатувчи ойнадан кузатиб турибман. Шу пайт аёлим кўринди, уловга ҳавола бўлиши билан сумкачасини баланд кўтариб кўрсатди, хурсандлиги кўриниб турарди, демак, ичидагилари ҳам йўқолмаган. Алҳамдулиллаҳ!
Кўзимга беихтиёр ёш келди Йўқ тиллалар йўқолмагани учун эмас, асло! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлиб турганимдан Яратган эгам аёлимнинг олдида тилимни қисиқ қилиб қўймаганидан севинч ёшлари эди бу!
Аёлим уловга чиқасолиб сумкачасини топиб олган болаларни мақтай кетди. Ўриндиқдаги мен сумкачамни қолдирган жойда икки йигит бемалол ўтирганини орқадан кўриб умидим деярли сўниб, оёғим дармонсиз бўлиб қолди, дейди аёлим. Шундай бўлса-да, яқин боришим билан йигитлар баравар ортларига ўгирилишиб, улардан бири: Опа, мободо мана бу сумкани изламаяпсизми? деди. Ҳа-ҳа шуни излаяпман десам Узр опа келсак бу шу ерда турган экан анча ўтирдик, ҳеч ким сўрамади. Шунинг учун унутиб қолдирилганини тушуниб, сумкада эгасининг бирон ҳужжати ё манзили бормикан деган мақсадда энди очиб қараб тургандик дея қўлимга тутқазди. Қарасам ичида тиллалар ҳам пуллар ҳам турибди Хурсанд бўлганимдан раҳмат айтиб пулдан қўлимга илашганини олиб Мана бу суюнчи пули деб узатдим аммо шуни ҳам олишмади. Барка топишсиней.
У гапиряпти мен эса уловни катта йўл томон бошқарар эканман, кўз ёшларимни яширишга уринаман.

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


Майлими сизни 1-марта фақат,
1-марта хеч ким йўқ жойда, ҳеч
кимга билдирмасдан, бир умрга
унутилмас қилиб, кўзингизни аста
юмиб, 1-лаҳза ўзлигимни унутган
ҳолда, лабингизни ёнидаги
юзингизга, чиройли қилиб 1-та
шапалоқ туширсам🤭

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

1.2k 0 11 16 40

​​✒️ХАССА.

Ўғлим, ишдамисан?
– Ҳа, дада, тинчликми?
– Ўзим, ёнингга бормоқчиман…
Ўғилнинг пешанаси тиришиб кетди. Бугун текширувга катта одамлар келиши керак. Уларнинг ёнида қалтираб, ҳассасига суяниб кириб келаётган дадасини кўз олдига келтирди. Телефонни қулоғига босганча шоша-пиша ташқарига чиқди.
– Дада, мен ишдамасман, ҳозир анча узоқдаман, иш билан кетгандим, нега эди ўзи?
– Ҳа, майли, унда болам, ишингдан қўймай, ўзингни эҳтиёт қил, болаларингга салом айт. Бугун келасанми?
– Оббо дада, яқинда бордим-ку! Майли, мени чақиришяпти.
Ўғил аслида ҳеч ким чақирмаган бўлса-да, "ҳозир” дедию тугмачани босди. "Мени бекорчи деб ўйлашади, шекилли…”
Чол гўшакдан эшитилаётган қисқа товушларга бир муддат қулоқ тутиб турдию хўрсинганча босиб қўйди. Айтолмади. Нима ҳам десин? Ўғли катта жойда ишлайди, югур-югури кўп, ёдидан чиққандир-да. Ҳа, майли… Рости озроқ пул сўрамоқчи эди. Керак эди-да бугун. Керак вақтда топилмайди ўзи.
Чол қалтироқ қўллари билан дафтарчани титкилаб, кенжасининг рақамларини терди.
– Ҳа, дада, тинчмисиз? Шу сизга телефон олиб берган кундан буён тинч ўтирмайдиган бўлдингиз-да...
Ҳол-аҳвол сўрашни ҳам насия қилган кенжасидан бироз дили ранжиган бўлса-да, сездирмади. "Бола-да…”
– Менга… Ҳалиги, озгина пул…
– Дада-ей, уйда ўтирган одамга нимага пул керак? Ҳар ой рўзғорни бутлаб қўйсак. Кеча акам ҳам қарз сўраганди. Бойнинг боласи бўлсам экан… Иннайкейин пенсияни шиқирлатиб олаётган бўлсангиз, нима қиласиз яна пулни?
Ўғил дадаси билан тезгина хайрлашдию гўшакни қўйиб қўйди. "Телефонларига пул ташлаб берган мен аҳмоқ, сал нарсага безовта қилаверадилар… Нима, мен буларга пул заводимидим?”
Чолнинг чап кўксида нимадир ғижимланаётгандек бўлди. Пенсия… Икки кун олдин хотини келиб, "Набирангизнинг контрактини тўламасак, ўқишдан ҳайдаб юборади”, деб пенсияга қўшиб ўлимлик пулларини ҳам олиб кетганидан хабари йўқмикин? Балки унутгандир. Пул-ку майли, лекин бугунги кунни қандай унутган бўлиши мумкин?
Чол дафтарчанинг сарғайиб кетган варақларидаги қизининг рақамларига бироз термилиб турди-да, секингина нари сурди. "Тушган жойида тиниб-тинчиб ўтирса бўлгани…”
Чол дарвозадан ташқарига чиқди-ю, қаерга боришини билмай жовдиради. Умрида бировдан қарз олмаган бўлса. Бунинг устига Фалончиевнинг дадаси қўшнидан қарз сўраб чиқибди деган гап ўғлининг шаънига тўғри келмайди. Катта жойда ишлайди ахир…
Чол узоқ муддат кўча тентиради. Бозорнинг ёнидан ўтаётиб чўнтагига қўл солди. Бели букилавериб адо бўлган беш юз сўмлик пулни ушлаб-ушлаб қўйди. Нимага ҳам етарди бу?.. Кўнгли тўлиб кетди.
Сал наридаги эски-тускилар сотиладиган растага кўзи тушди. Эгасига хизматини адо этиб бўлгач, кераксизга айланган, энди янги эгаларини мунғайганча кутиб турган буюмларга, ўзи ҳам анча "эскириб” қолган қари сотувчига кўз ташлаб, ҳассасини дўқиллатганча ўша томонга йўл олди.
Чол ялтироқ қоғозга ўралган нарсани бағрига босганча тошбақа юриш қилиб келар, ўқтин-ўқтин ўрамнинг бир четидан кўриниб турган ерига қараб кулиб қўярди. "Яхши бўлди, кўнглимдагисидан олдим…”
– Қаерларда юрибсиз? Одамни хавотирдан ўлдирдингиз-ку? Саҳарлаб қаёққа чиқиб кетгандингиз?
Дарвоза олдидаги ўриндиққа ўтириб олиб йўл қараётган момонинг хиралашган кўзлари чолини аранг таниб, ўрнидан қийналиб қўзғалди.
– Ишим бор эди-да, кампир! – деворга суяна-суяна бир амаллаб етиб келган чол кампирининг ёнига чўкиб, нафас ростлади.
– Вой ўлай, ҳассангиз қани?
– Сен борсан-ку, ҳассани нима қиламан? – чол жилмайиб, қўйнидаги қоғозга ўроғлиқ нарсани кампирига узатди.
– Нима бу буваси?
– Туғилган кунинг билан аяси! Бахтимизга соғ бўлгин илойим…
Кампир ёшланиб кетган кўзлари билан бир эллик йиллик жон йўлдошига, бир қўлларида товланиб турган яп-янги рўмолга қараганча ҳаяжонланар, ингичка, серажин лаблари титраганча "Вой, вой, ўзим ўргилай-а”, деб қўярди.
Ўғиллари, қизлари, ҳаттоки кампирининг ўзи ҳамунутиши мумкин бўлган бу кунни унутмаганди чол, ҳеч унутмасди…

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bitta bilganim sochingdagi bitta tolanga zarar tegishini istamayman.❤️

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari




🌸Нега Бахорни кутябсан,
Чунки унда 🕌Рамазон бор.🌙

🕋Аллохга Шукур шу кунларга йетказганига.🌙

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


​​Маҳмуджон қайтиб келаверди. Шуларни ўйлаб: ”Ҳар қанча қий­налсам-да акамга айтмайман. Янгамнинг таънаю дашномини эшитгунча…” деган қарорга келди.
Ҳожал буви тўнғичини йўқлаб, у келса айтадиган гапларини хаёлида пишитиб қўйди:” Мен ҳаёт бўлатуриб, ака­-ука келиша олмаяпсизлар. Отанг даргоҳидан оёғинг узилиб қолди… Акаям отадай. Жигарингни ёлғизлатма. Кунора, бўлмаганда ҳафта сари кириб тур”.
Шом аралаш Зайниддин келди. Бир лаҳза ака­ука тахланган ғиштни, қурилажак уй ўрнини кўздан кечиришди. Сўнг буви турган хонага киришди. Она-­бола кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашишди. Буви тўнғичини анчадан бери кўрмаган эди. Шунданми ўғлини бағрига босаркан, кўзларига қуйилиб ёш келди: “Нега йиғлайсиз она?» деди Зайниддин овозини баралла қўйиб:
–­­ Келинингиз бувим келсин дептилар деса, тобингиз қочдими деб, роса хавотирландим. Отдай бардамсиз-ку! Нега ўтакамни ёрдингиз? Келаман, она, қелиб тураман. Ахир, нима қилай? Бир ёғи хизматчилик, бола­-чақа ташвиши…. Хўп, бўпти, мен кетдим. Яхши ўтиринглар.
Зайниддин кўчага чиққач, бир-­икки қадам юрдида, сўнг бирдан тўхтаб, орқасига бурилди: “Маҳмуд, онамизга яхши қара, парвариш қил. Онамизни сенга топширганмиз. Бир гап бўлса… хабар қил… уқдингми?!»
«Уқдим ака, уқдим».
Бечора буви. Тўнғичининг совуқ муомаласию, кўн­гилга ботадиган сўзларидан ўйлаб юрган гап­ларини унутди. Аниқроғи, айтгиси келмади. Ундан дили оғ­ри­ди. Ўз фарзандидан бегонасирагандай бўлди.
Баҳор, сўнг ёз ҳам ўтди. Куз келди. Бувига атаб солинаётган уйни битказишга Маҳмуднинг қурби етмади. Бировдан қарз олса, эрта бермоғи бор. Қиличини яланғочлаб қиш келади… Маҳмуджон билан аёли Гулчаман хавотирга тушдилар: “Афсус, уй битмади. Онамизнинг олдиларида уятли бўлдик. Нима ҳам қилардик. Осмон узоқ, ер қаттиқ”.
Йўқ! Осмон узоқ, ер қаттиқ эмас экан. Кечки пайт Маҳмуджонни маҳалла раиси йўқлади. Борса, фаоллар жамулжам. Маҳалла раиси ҳол­-аҳвол сўради, бувининг соғлигини суриштирди. Сўнг:” Эртага уйда бўлинг. Усталар боришади. Лозиматини ўзимиз етказамиз. Фаолларнинг қарори шундай”,­­ деди.
Ҳафта ичида ҳашар билан уй битди. Онахон бу ерда уч ойгина яшади. Сўнг бандаликни бажо келтирди. Она тобутини кўтариш Зайниддинга насиб этмади. У ўша кунлар олис шаҳарда ўз ташвишлари билан юрарди. Абдулла Аҳмад. “Ёшлик” журнали, 2014-йил, 11-сон.

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


✒️Ёт...
(ҳикоя)

Ҳожал буви ётиб қолди. Боши айланиб, кўзи тинади… Шу маҳал бувининг кўнглидан нималар ўтмайди… Келин бўлиб тушибдики, тинганини билмайди. Турмуш ўртоғи Элмурод ака хўжаликда бригадир эди. Эрининг ёнига кириб, ғўза чопди, сув тутди. Пиллачилик звеносини бошқарди. Рўзғор бутунчилигини кўзлаб, ўзини ўтга, чўққа урди. Эрим бригадир деб қараб турмади. Қандайин юмуш бўл­са, жон­ дилдан бажарди.
Бугун нафақада… Хаёл дарёсига ғарқ бўлиб, шаддод дугоналари билан далани бошларига кў­таргудай хандон отиб кулганлари, ким ўзарга пахта терганларини орзиқиб, соғиниб эслайди. У кунлар оқар сувдай ўтди­-кетди. Энди ­мадори кетган… Вужуди хаста.
Кичик ўғли Маҳмуджон шаҳардаги шифокорга кўрсатди. У: “Ҳечқиси йўқ, тузалиб кетасиз”­­ дея бир талай дори ёзиб берди. Маҳмуджон шу кунлар камхаржроқ. Дорига қаердан пул топсам деб боши қотди. Лекин бувига сездирмади.
Кенжасининг хаёлидан нима ўйлар кечаётганлигини Ҳожал буви сезиб турарди. Бир кўнгли: “Нега бунча ўй сураяпсан, болам!. Акангга айтармиз, қа­рашиб юборар” демоқчиям бўлди. Лекин айтишга тили бормади. У пайтлар болаларининг ота­си Элмурод ака ҳаёт эди. Зайниддин билан Маҳмуджонни уйлантиришгач, улардан қай бирини ҳовлига чи­қа­риш ҳақида гап борди. Шунда Ҳожал бувининг укаси Абдумалик тоға: “Зайниддин эс­-ҳушини таниб, анча мустақил бўлиб қолди. У чиқса бўлар” девди. Бу гап Элмурод акага ҳам маъқул келди.
Кўплашиб, иморатни битказишди. Зайниддин кўч-кўронини ортиб чиқиб кетди. Олдинлари тўн­­ғичи ўтган­-кетганда ота уйига тез-­тез кириб турар, баъзи юмушларни бажаришда ёрдамлашарди. Энди қаёқда… Келсаям, қош-­қовоғи солиғлиқ. Ўн гапга бир садо чиқмайди. Нимадандир қуруқ қолгандай, тумшайгани­-тумшайган. Ўзи чиқиб, ота уйида Маҳмуд қолганидан норози. Буни сиртига чиқармайди. Хатти-­ҳаракатлари, тагдор, пичингли сўзлари сездириб қўяди. Ҳожал буви буни билади. Шунинг учун тўнғичига ёрдам бер, деб айтгиси келмади. Маҳмуджон ишхонасидан қарз олиб, дориларни келтирди. Бу орада буви касалхонада ётди. Тузалиб чиққач, қувват иниб, эшик орага кириб чиқадиган бўлди.
Майнинг ўрталари. Кунлар исиб, қиш бўйи диқ­қинафас бўлган одамлар ўзини ташқарига урадиган пайт. Томчилаб бошланган ёмғир жалага айланди. Қани тинақолса. Боғлар сувга тўлди. Ариқлардан тошган сув кўчаларни босди. Жаладан сўнг кучли шамол турди. Шамол илинган нарсани чирпирак қилиб учирди. Дарахтлар қулади. Шохлари қар­силлаб синди. Омонат деворлар йиқилди. Деразаларнинг ойнаси чил­-чил синди.
Яхшиям жала бошланмай Ҳожал бувини бош­қа хонага олиб ўтишгани. Эрталаб қарашса, буви аввал яшаб турган хона қулаб ётибди. Шу уй қу­рилганигаям ўттиз йилдан ошди. Ўша пайтлар Элмурод аканинг қўли калталик қилиб, уйни амал­тақал билан қурганди. Пойдевори паст. Оқибатда деворидан дарз кетиб, тутдай тўкилди.
Маҳмуджон шошиб қолди. Нима қилса бўлар­кин? Буви тинчгина ўтиришни хуш кўради. Набираларининг чув­-чуви толиқтириб қўяди. Онасининг уйи­ни тезроқ битказиши лозим. Лекин қандай қилиб? Иморатга ғишт керак, болор… тахта, шифер дегандай. Хомчўт қилди. Анча маблағ кетади. Бисотида дадасидан қолган кўҳна “Москвич”дан бўлак ҳеч вақо йўқ… У бир кун юрса, уч кун бузуқ.
Қараб турган билан иш битмайди. Ўйчининг ўйи битгунча, таваккалчининг иши битади. Шуни ўйлаб, Маҳмуджон билан хотини Гулчаман ғишт қўйишга киришдилар. Гулчаман сув очди. Маҳмуджон лой қор­ди. Бири лойни зувала қилса, бири қолипга солди.
Маҳмуджон фабрикада боғбон. Ғишт қўйиб бўлингач, “кўриниб келай” деб ишхонасига кетди. Хотини нами қочган ғиштларни тахлади. Ғишт битди. Қолгани­-чи? Маҳмуджон ўйлаб, ўйига етолмади. “Москвич”ни сотай деса, бу матоҳга харидор йўқ. Икки марта бозорга олиб тушди. Ҳеч ким сўрамади. Чиптага куйди.
Ёрдам сўраб акасига бормоқчи бўлди. Янгасининг бир пайтлар айтган сўзи ёдига тушиб, шаштидан қайтди… Маҳмуджон ҳайдовчилик курсида ўқирди. Тўловига пул зарур бўлиб қолди. Акаси миқ этмай бир даста пулни укасининг олдига ташлади. Янгаси Анзират: “Сиз ота уйидан уч қоққан кунжутдай чиққан бўлсангиз, яна укангиз сиздан ёрдам сўраганига ўлайми?”­­ деганича қовоқ уйиб, ўрнидан туриб кетди. Акаси хотинини бир-­икки тарсаки урди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.