Маҳмуджон қайтиб келаверди. Шуларни ўйлаб: ”Ҳар қанча қийналсам-да акамга айтмайман. Янгамнинг таънаю дашномини эшитгунча…” деган қарорга келди.
Ҳожал буви тўнғичини йўқлаб, у келса айтадиган гапларини хаёлида пишитиб қўйди:” Мен ҳаёт бўлатуриб, ака-ука келиша олмаяпсизлар. Отанг даргоҳидан оёғинг узилиб қолди… Акаям отадай. Жигарингни ёлғизлатма. Кунора, бўлмаганда ҳафта сари кириб тур”.
Шом аралаш Зайниддин келди. Бир лаҳза акаука тахланган ғиштни, қурилажак уй ўрнини кўздан кечиришди. Сўнг буви турган хонага киришди. Она-бола кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашишди. Буви тўнғичини анчадан бери кўрмаган эди. Шунданми ўғлини бағрига босаркан, кўзларига қуйилиб ёш келди: “Нега йиғлайсиз она?» деди Зайниддин овозини баралла қўйиб:
– Келинингиз бувим келсин дептилар деса, тобингиз қочдими деб, роса хавотирландим. Отдай бардамсиз-ку! Нега ўтакамни ёрдингиз? Келаман, она, қелиб тураман. Ахир, нима қилай? Бир ёғи хизматчилик, бола-чақа ташвиши…. Хўп, бўпти, мен кетдим. Яхши ўтиринглар.
Зайниддин кўчага чиққач, бир-икки қадам юрдида, сўнг бирдан тўхтаб, орқасига бурилди: “Маҳмуд, онамизга яхши қара, парвариш қил. Онамизни сенга топширганмиз. Бир гап бўлса… хабар қил… уқдингми?!»
«Уқдим ака, уқдим».
Бечора буви. Тўнғичининг совуқ муомаласию, кўнгилга ботадиган сўзларидан ўйлаб юрган гапларини унутди. Аниқроғи, айтгиси келмади. Ундан дили оғриди. Ўз фарзандидан бегонасирагандай бўлди.
Баҳор, сўнг ёз ҳам ўтди. Куз келди. Бувига атаб солинаётган уйни битказишга Маҳмуднинг қурби етмади. Бировдан қарз олса, эрта бермоғи бор. Қиличини яланғочлаб қиш келади… Маҳмуджон билан аёли Гулчаман хавотирга тушдилар: “Афсус, уй битмади. Онамизнинг олдиларида уятли бўлдик. Нима ҳам қилардик. Осмон узоқ, ер қаттиқ”.
Йўқ! Осмон узоқ, ер қаттиқ эмас экан. Кечки пайт Маҳмуджонни маҳалла раиси йўқлади. Борса, фаоллар жамулжам. Маҳалла раиси ҳол-аҳвол сўради, бувининг соғлигини суриштирди. Сўнг:” Эртага уйда бўлинг. Усталар боришади. Лозиматини ўзимиз етказамиз. Фаолларнинг қарори шундай”, деди.
Ҳафта ичида ҳашар билан уй битди. Онахон бу ерда уч ойгина яшади. Сўнг бандаликни бажо келтирди. Она тобутини кўтариш Зайниддинга насиб этмади. У ўша кунлар олис шаҳарда ўз ташвишлари билан юрарди. Абдулла Аҳмад. “Ёшлик” журнали, 2014-йил, 11-сон.
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃
༺🌺༻🌸༺🌺༻
https://t.me/xayotiy_xikoyalari