✒️ЙИЛЛАР АРМОНИ
( ҳикоя)
Вокзал. Ўриндиқда хаёлларга чўмганча маҳзун, аммо қачонлардир не-не йигитларни ақлдан оздиришга-да қодир бўлган, ҳозир эса куз хазонларини ёдга солувчи сийрат акс этган қора кўзлар… узоқларга тикилади. Ҳа, у ҳам бошқа йўловчилар каби ўз поездини кутяпти. Бироқ бунга ишонқирамагандек бот-бот хўрсинади. Аслида кутишдан оғринмайди у. Фақат… шу пайтгача кутгани негадир келмаган. Эҳтимол, Севинч кутишни билмадимикин… Ким билади? Билгани бир нарса: Сардор ҳам уни қаердадир интизор кутмоқда. Севинчнинг бугун узоқ йўлга отланишига ҳам сабаб шу…
Саккиз йил олдин ҳудди шу кун эди - Сардор ҳарбий хизматга жўнади. «Қайтаман, Севинч. Мени кут». Севинчнинг суюклисидан эшитган илк ва сўнгги юрак сўзлари эди бу. Хотиралар қулфи яна очилди…
—Ҳой, қиз! Ён қўшнинг ҳарбий хизматга жўнаяпти-а? Наҳотки бир оғиз «хайр» деб қўйишга ярамасанг. Дугонаси Дурдонни кўриб, Севинч қизарди. —Сардор менгамас, сенга қариндош бўлади. Сен турганда менга йўл бўлсин, кўзи учиб тургани йўқдир?- кесатди у.
—Тинчликми ўзи? Бугун тўнингни тескари кийибсан?
Ҳойнахой бунга Сардор акамнинг алоқаси йўқдир-а?- муғомбирона сўради дугонаси.
—Ҳеч-да! Сардор акажонингни сираям алоқаси йўқ.
Бировлар кўнглини нигоҳ билан эгаллаб, кейин бошқаларга яшириб хат тутқазсин экан-да… Дурдоннинг шарақлаб кулганидан Севинч чўчиб тушди. —Эй, бор-ей. Биров ўламан, деса, биров…
—Сен қаёқдан кўра қолдинг менга хат берганини? Ё девордан уни пойлаётганмидинг? – Дурдон “қўлга тушдингми”, дегандай дугонасига тикилди. —Ҳа майли, акамдан хафа бўлма. Сени кўрса, гапиролмай қолади. Шунинг учун мактубини ўзи беролмай, мени элчи қилиб юборди. Ушла-ей, омонатини бергунимча, бурнимдан булоқ қилиб чиқараркансан-у… Севинч мактубни қандай авайлаб очганини ҳалигача яхши эслайди. Ҳозир ҳам негадир уни ўқигиси келди ва сумкаси очди. Хизматдан юборилган кўп хатлар бор эди бу ерда. Аммо биринчиси барибир юракка яқин бўларкан.
Шоша-пиша ёзилган, ҳалигача беғубор туйғунинг ифори кетмаган мактуб… «Салом, Севинч. Қара, бугун сенга ўхшаб осмоннинг ҳам қовоғи солиқ. Ундай қилма… Биласан-ку, ёмғирни яхши кўраман. Ҳудди сен каби… Янаги йил шундай маъсум кунларнинг бирида мен қайтаман. Севинч, фақат ёмғир ёғса, сен ҳам унга қўшилиб ёш тўкма. Бахтли кунларингга асраб қўй.
Мени кутолсанг асрагин фақат…» Неча баҳор ўтди. Қайтмади. Фақат энликкина қоғоз келди: «…да истиқомат қилувчи Сардор Камолов тунгги навбатчилик вазифасини ўтаётган пайтда… техник носозлик…… қурол-яроғ омборига ўт кетган….. навбатчи ўша ерда бўлган ... қаҳрамонларча халок бўлди» ва яна қандайдир тушунарсиз жумлалар. Севинчнинг англагани, тасаввур қилгани олов ичра ёнаётган Сардори… Қизиқ, қанча уринишмасин, хокини топа олишмади. Севинч қалбига яна умид тушди. Кутишда давом этди. «Қайтаман дегандилар…» Бекорга юраги сезмасди. Кечагина дарагини эшитди. Орадан саккиз йил ўтибгина, интиқ кутган сўзларини… Сардорнинг яқин хизматдош дўстидан. -- Ҳеч кимга айтмайман, деб дўстимга сўз бергандим. Лекин сизнинг кутаётганингизни кўра-била туриб… Сардор тирик. Юраги уради. Ақли теран. Фақат қўллари, оёқлари… йўқ. Ёнингизга бу аҳволда қайтишни истамади. Севинчнинг севинчи…. Севинчнинг ҳайрати…. Севинчнинг кўз ёшлари… бахтдан ё армонданми, ўзи ҳам билмасди. —Қаерда у? Қаерларда…. …Мана, бугун у йўлда. Олис қишлоқни кўзлаб кетаяпти. Билади, излагани ҳам дераза ташқарисига кўзларини тикиб кимнидир кутмоқда. Поезди кўринди. Қиз энтикиб ўрнидан турди-да, вагонга чиқишга тутинди. Ниҳоят, у кетди. Унга интиқ дил сари гўёки учиб кетди...
Тамом.
Муаллиф Нодирабегим Иброҳимова
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃
༺🌺༻🌸༺🌺༻
https://t.me/xayotiy_xikoyalari