O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
⏺ #LIVE
😎 O'zLiDeP депутатлари Бош вазир ўринбасарининг ахборотини муҳокама қилди
🔍O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар Бош вазир ўринбосарининг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахборотини муҳокама қилишди.
🔍Таъкидланганидек, бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кенгайтиришга, оилалар фаровонлигини таъминлашга қаратилган миллий тажриба – Ўзбекистон модели яратилди ва бу кўплаб халқаро ҳамкорлар томонидан эътироф этилди. Жаҳон Банки таҳлилларига кўра, Ўзбекистон охирги йилларда гендер тенглигига эришиш ислоҳотлари билан катта муваффақиятга эришган дунёнинг беш мамлакати қаторидан ўрин олди.
🔍Сўнгги 7 йил давомида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, 2024 йилнинг ўзида 21 та ҳужжат ишлаб чиқилди. Гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим имкониятларини кенгайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
🔍Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 2017 йилдаги 27 фоиздан 35 фоизга, тадбиркорлик соҳасида 21 фоиздан 45 фоизга, сиёсий партиялар таркибида эса 49 фоизга етди.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг