Сирдарёлик томорқачиларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди
📼 Давлатимиз раҳбари куни-кеча аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.
⏩ Тақдимотда таъкидланганидек, жорий йилда 5 миллион 200 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Ана шу мақсадга эришиш учун OʻzLiDeP раиси А.Хаитов ҳудудларга ташриф буюриб, аҳоли билан очиқ мулоқот қилмоқда. Ана шундай мулоқотлардан бири Сирдарё туманидаги “Қуёш” маҳалласидабўлиб ўтди.
😎 Партия раиси мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган Исроил Чакаловнинг хонадонида бўлди.
✅ Таъкидлаш керак, И.Чакаловнинг хонадонидажами экин ер майдони 8 сотих бўлиб, 6 сотихида иссиқхона ташкил этилган. Айни кунда иссиқхонада 100 минг тупдан зиёд помидор кўчатлари етиштирилмоқда. Айни шу маҳаллада истиқомат қилаётган Бакрадзе Биналининг хонадонда эса 4 сотих ерда иссиқхона ташкил этилган. Иссиқхонада лимон ва кўкатлар етиштирилмоқда.
😎 Партия раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди. Бу борада фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.
#uzlidep #sirdaryo
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг