Наманган шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида жойлашган "Сардоба" бозори ҳудудида пиёдалар учун ер усти эскалаторли кўприк қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда
"Сардоба" чорраҳаси аҳолининг зич ҳаракатланадиган нуқталаридан бири ҳисобланиб, ушбу ҳудудда кўплаб савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари жойлашган. Пиёдаларнинг эркин ҳаракатланиши ва хавфсизлигини таъминлаш учун ҳудудда замонавий талабларга жавоб берадиган пиёдалар ўтиш кўприги қуриш ишлари бошлаб юборилди.
Бугун, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Сардоба" чорраҳасида ташкил этилаётган кўприк қурилиши жараёни билан яқиндан танишди. Қурилишга жалб қилинган мутахассислар билан учрашиб, лойиҳа ижросини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.
Лойиҳага кўра, янги кўприк ҳар тарафдан ҳаракатланувчи эскалаторлар билан жиҳозланади. Бу нафақат пиёдалар учун қулайлик яратади, балки ногиронлиги бор шахслар, болали ота-оналар ва ёши улуғ фуқароларнинг ҳам осон фойдаланишларини таъминлайди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube
💻Murojaat uchun