O'zLiDeP Davlatobod tumani Кеngashi I Rasmiy kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi Namangan viloyat Davlatobod tuman Kengashining rasmiy telegram sahifasi
Namangan viloyat Davlatobod tumani Yangi O`zbekiston yoshlar ziyo maskani 1-qavat.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Давлатобод туманида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Худди шундай тадбир бугун O‘zLiDeP Давлатобод туман Кенгаши ташаббуси билан Давлатобод туманидаги “Innovation Language Centre” ўқув марказида бошланғич партия ташкилоти ҳисобот-сайлов йиғилиши ташкил этилди. Унда бошланғич ташкилоти раиси ҳисоботи эшитилди. Шунингдек ушбу ҳисобот-сайлов йиғилишида Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Д.Рахимжанов ҳам иштирок этиб, вилоятдаги янгиликлар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан чиқарилган янги қарорлар ҳиқида маълумот берди.

Йиғилишда иштирок этган O‘zLiDeP Давлатобод туман Кенгаши аппарат раҳбари С.Хайитов партиянинг устави, дастурий мақсадлари бораисда тушунчалар берди. Самимий руҳда ўтган йиғилишда партия аъзолари томонидан келгусида бажарилиши кўзда тутилган ражалар белгилаб олинди.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О награждении Государственной премией имени Зульфии"

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамазан

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


Собиқ ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


Давлатобод туманида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.


O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши томонидан белгилаб берилган режага мувофиқ O'zLiDeP Давлатобод тумани партия тарафдорлари бўлган корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган бошланғич партия ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилиши ташкил этиб келинмоқда.

Навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши Давлатобод туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилди. Унда бошланғич ташкилотнинг 2024 йилдаги фаолияти ўрганиб чиқилиб, муносиб баҳоланди. Шу билан бирга қайтадан сайланган БПТ раис ва унинг ўринбосарлари учун 2025 йил учун янги иш режалар тузилди ва партия билан ҳамкорликда бажарилиши керак бўлган ишлар юзасидан суҳбатлашилди.

Бундан ташқари O'zLiDeP Давлатобод туман Кенгаши аппарат раҳбари С.Хайитов томонидан бошланғич партия ташкилоти аъзолар сони кўпайтириш, партия сафига тиббиёт ҳодимларидан иборат янги аъзолар қабул қилиш борасида бошланғич ташкилот раисига кўрсатмалар берилди.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Давлатобод туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига доир бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан туман прокуратураси ва Ички ишлар бўлими раҳбарлари томонидан ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди. Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосари ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури бўйича ўз маърузаси билан қатнашди.

Сессияда “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун ва Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди. Шу билан бирга, 2025 йил бошида туман маҳаллий бюджети ҳисобидан эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида туманда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича “драйвер” лойиҳалар тасдиқланиб, уларни молиялаштириш чоралари белгилаб олинди. Шунингдек, туманда “Маҳалла банкирлари” тизимини жорий этиш, аҳолини кредитлаш ва бизнес юритишга кўмаклашиш бўйича чоралар белгиланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қарорларини ижро этиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Жумладан, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва “Маҳалла еттилиги” ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, Кенгаш ҳузурида эксперт гуруҳларини ташкил этиш ва депутат сўровларини юбориш тартиби юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия якунида муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия ишини онлайн кўриш учун 👉https://www.facebook.com/100057878037106/videos/1480660359562550

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Ҳалқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашида январь ойи якунлари бўйича ғолиблар аниқланди

Вилоятдаги туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида жорий йилдан ойнинг энг фаол ва энг яхши номинациялари бўйича тақдирлаш йўлга қўйилди. Январь ойи якунига кўра ғолиблар:

📌 "Энг фаол вилоят Кенгаши депутати" – Эгамбердиев Рахмонжон Илхомович.
📌 "Энг фаол доимий комиссия" – Ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссия.
📌 "Энг яхши Кенгаш Котибияти" – Янгиқўрғон тумани Кенгаши Котибияти.
📌 "Энг яхши Кенгаш Котибияти ходими" – Учқўрғон тумани Кенгаши Котибияти бош мутахассиси Бахриддинов Мухаммаджон Нажмиддинович.

Бундай эътирофлар келгусида ҳам давом эттирилади.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani




Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг VII сессияси бўлиб ўтди

Сессияда вилоятдан сайланган сенаторлар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, тегишли мутасадди ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессия ишини вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов олиб борди.

Кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Икрамовнинг фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича маърузаси билан бошланди.

Шундан сўнг, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Музаффар Абдуллаев вилоят бюджети, 2025 йилга мўлжалланган драйвер лойиҳалар ва "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида электр таъминотини барқарорлаштириш бўйича ҳисобот берди.

Сессияда Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманларида ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш масаласи юзасидан вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қаҳрамон Ғозиев ахборот берди.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорлигини кучайтириш, Кенгаш қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, депутат сўровларини юбориш тартиби каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Сессия якунида кўрилган ҳар бир масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жорий йилдан бошлаб вилоятдаги туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ойнинг энг фаол ва энг яхши номинациялари бўйича тақдирлашлар йўлга қўйилди.

Январь ойи якуни бўйича ҳудудий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамият тараққиётига ҳисса қўшиш йўлида фаолият олиб бораётган депутатлар, доимий комиссиялар ва Кенгаш котибиятлари ўзининг ташаббускорлиги, масъулиятли меҳнати ва самарали фаолияти учун
"Ойнинг энг фаол вилоят Кенгаши депутати", "Ойнинг энг фаол вилоят Кенгаши доимий комиссияси", "Ойнинг энг яхши Кенгаш котибияти", "Ойнинг энг яхши Кенгаш котибияти ходими" номинациялари ғолиблари тақдирланди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani



11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.