O'zLiDeP Давлатобод тумани Кенгаши I Расмий канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят Давлатобод тумани Кенгашининг расмий канали.
Наманган вилоят Давлатобод тумани Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани 1-қават.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#OAVda_biz

- Давлатимиз раҳбарининг парламент аъзолари билан уч кунлик мулоқоти Янги Ўзбекистон тараққиётида ҳамда миллий парламент фаолиятида янги даврни бошлаб берувчи тарихий воқеа сифатида катта аҳамиятга эга.


Шахноза Холмахаматова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Baxodir Nizamovich Kurbanov mudofaa vaziri lavozimidan ozod etildi va Davlat xavfsizlik xizmati raisi lavozimiga tayinlandi;

Abdusalam Abdumavlanovich Azizov Davlat xavfsizlik xizmati raisi lavozimidan ozod etildi va Prezident huzuridagi Xavfsizlik kengashi kotibiyati ixtiyoriga o‘tkazildi.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


Xolmuhamedov Shuhrat G’ayratjonovich mudofaa vaziri lavozimiga tayinlandi.

U bunga qadar mudofaa vazirining birinchi o‘rinbosari – Qurolli Kuchlar Bosh shtabi boshlig‘i edi.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


Пенсия тайинлашда чет элда ишлаган даврини иш стажига олиш тартиби қандай?

Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган фуқаролар томонидан ўтган давр учун ижтимоий солиқ қуйидаги миқдорларда тўланганда, иш стажига ҳисобга олинади:

🔘 - 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдорида;

🔘 - 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун бир йилга БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида;

🔘 - 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорида.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига маъқулланган қуйидаги номзодлар Президент Фармони билан вазир лавозимига тайинланди:

Лазиз Шавкатович Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Эркинович Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Рахимович Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Саиджанович Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Рустамович Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Фархадович Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Хотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдукахарович Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Анварович Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Уктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Ильхамович Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Ахмадович Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Джурабаевич Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Одилович Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Раззақович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Низамович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani




Қонунчилик палатаси ҳукумат аъзоларини маъқуллади

➖Очилбой Раматов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири;

Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раислигига маъқулланди.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан, Асилбек Анварович Худаяров Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Давлатимиз раҳбарининг Қонунчилик палатасининг биринчи ва кейинги мажлисларида белгилаб берган вазифалар асосида ЎзЛиДеП фракцияси Ҳукумат идоралари билан яқиндан ҳамкорликда ишлаши бўйича аниқ чора-тадбирларини белгилаб олди.

Чунки, сайловолди дастурий мақсадларимизни амалга оширишда сифатли ва халқчил қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш борасида ташаббускор вазирликлар билан олдиндан келишиб, муҳокамаларда депутатлар иштирокини таъминласак, қонунларимиз пишиқ ва пухта бўлади.

Айниқса, сайловолди дастуримиздаги хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш, тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, рақобатни ривожлантириш, ер ва ер ости ресурсларидан тежамли фойдаланиш ҳамда ижтимоий вазифаларни амалга ошириш борасида муҳим ташаббусларни амалга оширишда ижро ҳокимияти билан яқиндан хамкорлик қиламиз.


Шу билан бирга, Ҳукуматимиз яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини амалга оширишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтиришда фаол бўлади. Бу орқали партиямиз мақсад ва ғояларини амалга оширган бўламиз.

Актам Хаитов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Парламент ва ҳукумат фаолиятида янгича ишлаш, халққа садоқат билан хизмат қилиш даври

• Шуҳрат Шарафутдинов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep #intervyu

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


#TAYINLOV
МАРКАЗИЙ БАНК НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

💼 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг тегишли буйруғи билан Бекзод Анварович Сулаймонов Марказий банкнинг Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У ушбу лавозимда фаолият юритган, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Маъруфжон Маҳмуджонович Раҳмоновнинг ўрнида иш бошлади.

Бекзод Сулаймонов 1987 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик иқтисодиёт институти, Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.

Меҳнат фаолияти давомида, 2009-2022 йилларда “Ипак йўли банки” Наманган филиали, Наманган вилояти ҳокимлиги, “Асакабанк” Наманган филиалида турли масъул ва раҳбарлик вазифаларида иш олиб борган.

Тайинловга қадар, яъни 2024 йил февраль ойидан буён "Асакабанк" акциядорлик жамияти кредит мониторинги департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келган.

@uzlidep_Davlatobod_tumani


"YUKSALISH" HARAKATI dan repost
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 2025 yil — “Atrof-muhitni asrash va “yashil” iqtisodiyot yili”

Prezident Shavkat Mirziyoyev 2025-yilni ekologiya va “yashil” iqtisodiyotga bag‘ishlashni e’lon qilishni taklif qildi. Bu haqda davlat rahbarining Oliy Majlis Qonunchilik palatasi yig‘ilishidagi nutqi davomida ma’lum bo‘ldi. Yil nomi O‘zbekiston xalqining fikr va istaklari asosida belgilandi.

📱 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook















20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.