Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Илмий-Амалий тиббиёт Маркази Наманган филиали Туркиянинг тиббиёт соҳасидаги етакчи мутахассислари билан ҳамкорликни янада кучайтирмоқда
Туркиялик делегациянинг марказга ташрифи давомида марказ фаолиятини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича муҳим қадамлар ташланди.
Делегация аъзоларига Солихон Мўминов раҳбарлигида марказнинг замонавий имкониятлари ва натижалари таништирилди. Ташриф давомида, айниқса, марказдаги 112 турдаги кардиожарроҳлик амалиётларини амалга ошириш имкониятини берувчи Австриянинг “АМЕ International” компанияси томонидан етказилган 350 турдаги замонавий тиббий жиҳозлар алоҳида эътироф этилди.
Марказ фаолиятини халқаро акредитациядан ўтказиш ва уни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, марказ ходимларининг Туркияда малака ошириши бўйича келишувга эришилди. Бу тадбирлар ходимларнинг касбий малакасини ошириш ва янги технологиялардан фойдаланишни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ва туркиялик мутахассислар билан ўтказилган мулоқотда марказнинг халқаро даражага чиқиши учун қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Туркиялик мутахассисларнинг кўмаги билан марказнинг бугунги ютуқлари янада кенгайиши ва янада кўпроқ Халқаро даражада беморларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиши кутилмоқда.
https://t.me/uzlidep_Davlatobod_tumani