Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мазкур канал Тошкент шаҳар ССББнинг расмий телеграм канали бўлиб, бу ерда Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлашга оид воқеа ва ходисалар, шунингдек соғлиқни сақлашга оид янгиликлар бериб борилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


​​Қандай қилиб ортиқча вазндан халос бўлиш мумкин?

Муваффақиятга эришиш учун биринчи қадам аниқ мақсад қўйишдир. Қанча вазн йўқотмоқчи ва қандай қоматга эришмоқчи эканлигингизни ёзинг.

Тўғри овқатланиш намунали қоматга эришишда муҳим рол ўйнайди. Янги мева, сабзавотлар, протеин ва соғлом ёғларни истеъмол қилишни кўпайтиринг. Қайта ишланган овқатлар ва ортиқча калориялардан сақланинг.

Энг муҳим босқичлардан бири бу мунтазам жисмоний фаолликдир. Ўзингизга ёқадиган жисмоний фаолият турини танланг ва ҳафталик машғулотлар жадвалига риоя қилинг.

Соғлом уйқуни йўлга қўйинг: Сифатли уйқу нафақат танани тиклайди, балки иштаҳани назорат қилиш ва энергияни оширишга ёрдам беради. Кунига камида 7-8 соат ухлашга ҳаракат қилинг. Ўзингизни мақсадларингизга эришиш йўлида сизни қўллаб-қувватловчи одамлар билан ўраб олиш муҳимдир.


Чилонзор тумани 34-Оилавий поликлиника худудида тиббий бригада хамширалари томонидан ахолига патранаж жараёнлари.


Chilonzor tumani tibbiyot birlashmasi tasarufidagi 33-son oilaviy poliklinika tibbiy brigada xamshiralari tomonidan reja asosida aholini SSVning 287-buyrugi asosida universal va progressiv potronajlar amalga oshirilmoqda


❓Меваларнинг фойдали хусусиятларини биласизми?

🍇 Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали.
🍍 Ананас — артритдан ҳимоя қилади.
🍊 Шафтоли — стресслар енгил ўтишига ёрдам беради.
🍏 Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.
🍉 Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади.
🍋 Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради.
🍈 Киви — суяк тўқималари учун фойдали.
🍌 Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.
🍎 Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади.

@TShSSBB


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣: 🟦🟦🟦

Cоғлиқни сақлаш тизимида қандай янги тузилмалар ташкил этилди?

Поёнига етаётган 2024 йил соғлиқни сақлаш тизимида янгиликларга бой бўлмоқда. Янги тузилмалар ташкил этилди, замонавий шифо масканлари очилди.


📆 Хусусан, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 22 январдаги тегишли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилди.

📌 Унга давлат тиббий суғуртаси тизимини ва давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш, тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат харидлари самараси ва шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш, санитария қоида ва нормаларини замонавий талаблар асосида янгилаш каби қатор вазифалар юклатилди.


➡️ Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ҳузурида Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.

🔬 Муассасанинг болалар онкогематологияси, гематология, онкология, реанимация, гемодиализ ва плазмоферез бўлимлари, стационар ва маслаҳат поликлиникаси замонавий жиҳозланди. Муассасага энг сўнгги русумдаги асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилди.

🔎 Даволаш ва диагностика стандартлари янгиланди. Яна бир муҳим жиҳати, молекуляр генетика, иммуногистохимия каби мураккаб лаборатор текширувлар шу ернинг ўзида йўлга қўйилди.

💻 Бинобарин, жорий йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилди. У орқали соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимларини ягона мажмуа орқали назорат қилиш механизми йўлга қўйилмоқда.

🖥 Марказ жойлардаги ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлайди, унда республикадаги 1700 дан ортиқ тиббиёт муассасаларининг маълумотлар базасини реал вақт режимида кўриш ва таҳлил қилиш имконияти мавжуд.


Шу билан бирга, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ташкил этилди.

🏥 Пойтахтимизда амалга оширилган навбатдаги мега лойиҳалардан бири Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилиши бўлди.

📊 Бу ерда Европа ва АҚШ стандартлари асосида 17 та янги клиник бўлим, 18 та жарроҳлик хонаси, 42 та реанимация ва интенсив терапия хоналари ташкил этилди. Улар жаҳон тиббиётида қўлланилаётган энг сўнгги техникалар билан жиҳозланди.


📈 Бундай замонавий техникаларни ишлатиш учун юзга яқин мутахассис 8 та хорижий давлатда малака ошириб қайтди.

📊 Жарроҳлик бўлимида йилига 6 мингта юқори технологик амалиётлар ўтказиш имконияти бор.

➡️ Янги ускуналар ёрдамида кўз, ҳалқум ва қизилўнгач қисми ўсмаларини кесмасдан олиб ташлаш мумкин. Қовуқ ўсмалари кам инвазив усулда бартараф этилади. Буларнинг самарасида беморлар тезроқ тузалиб, 3-5 кунда уйига қайтиши мумкин.


Шу билан бирга, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали минтақада “нолдан” қурилган биринчи кўп тармоқли шифохона бўлди.

‼️ Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Барчасидан кўзланган пировард мақсад эса ягона — халқни тиббиётдан рози қилиш!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Olmazor tuman tibbiyot birlashmasi dan repost
💊 Olmazor tuman tibbiyot birlashmasi boshlig‘i kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik holatini o‘rganmoqda

Prezidentimizning “Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari faoliyatiga mutlaqo yangi mexanizmlarni joriy qilish va sog‘liqni saqlash tizimida olib borilayotgan islohotlar samaradorligini yana-da oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi farmonining ijrosi yuzasidan tuman tibbiyot birlashmasi boshlig‘i tumandagi 1-yuqumli kasalliklari klinik shifoxonasi hamda 3-tug‘ruq shifoxonasini ko‘zdan kechirdi.


✅ Shifoxonadagi tozalik ishlari, har bir xona saramjonligi, tibbiy jixozlarni ishlash holati, xodimlarni jihozlar bilan ishlash malakasi ko‘rildi.

✅ Bundan tashqari shifoxonada kuz qish mavsumiga tayyorgarlik holati, isitish va elektro energiya holatlarini o‘rgandi.

Olmazorttb | Facebook | Instagram



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.