Bosh prokuratura dan repost
Тошкент вилояти прокуратураси органлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.
Жорий йил баҳор-куз мавсумида вилоятда 17 млн. тўп мевали ва манзарали кўчатлар экилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун вилоятда ўрмон хўжаликлари, кўчатчилик фермер хўжаликлари ва хусусий тадбиркорлар томонидан 18,5 млн. тўп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари заҳираси яратилган.
Мазкур тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида вилоят ва ҳудудий прокуратураларнинг маъмурий бинолари ҳудудида ҳамда атрофида ҳам яшил ҳудуд барпо этиш учун дарахт кўчатлари экилмоқда.
Вилоят прокуратурасида ўтказилган тадбир давомида вилоят прокуратураси, департамент ва бюронинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
Ҳозирда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook