Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани "Қўрсой" маҳалласида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Камбағал оилаларни даромадини ошириш, аниқланган муаммоларини бартараф этиш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича “Йўл харита” ва “Чора-тадбир” ижроси алоҳида назоратга олинган.
Хусусан, 13 та камбағал оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси ва 5 та оиланинг яшаш хонадонини таъмирлаш учун ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қурилиш материаллари етказиб берилди ҳамда яшаш хонадонларининг ички ва ташқи ҳовлилари чиқиндилардан тозаланди.
Шунингдек, 11 нафар камбағал оиланинг 68 сотих ер майдони шудгорланиб, полиз ва сабзавот маҳсулотларини экишга тайёрлаб қўйилди.
Шу билан бирга, аҳолининг томорқа ер майдонини сув билан таъминлаш дастури доирасида сув қудуғини қазиш жараёнлари билан танишилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
“Каттабулоқ” кўчасидаги газ қувурининг 800 метр қисмида ташқи бўёқлаш ишлари амалга оширилиб, аҳолига ичимлик сувини тақсимлаш иншоотидаги сув қаттиқлигини норма талабларига мословчи хлоротор ускунаси ўрнатилиши таъминланди.
Бу борадаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook