Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Web-sayt: http://turakurgan.uz
Fecobook:https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Youtobe:https://www.youtube.com/channel/UClVBl
Таклиф ва мурожаатлар учун
https://t.me/Axborotxizmatigamurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Jaholatga qarshi ma’rifat bilan kurashamiz

📍To‘raqo‘rg‘on tumanidagi 1-sonli DIMIda    ma’naviy-ma’rifiy tadbir o‘tkazildi.

✔️O‘quvchilarga din niqobi ostidagi tahdidlar, radikallashuv oqibatlari, ekstremizm va terrorizmning salbiy xususiyatlari, shuningdek, islom dinining asl mohiyati haqida tushunchalar berib o‘tildi.

➡️Tadbirda hozirgi vaqtda dunyoning turli joylarida ro‘y berayotgan iqtisodiy va ijtimoiy o‘zgarishlar, turli mafkuralar tortishuvi keskin tus olayotgan bir vaqtda fikrga qarshi fikr, g‘oyaga qarshi g‘oya, jaholatga qarshi ma’rifat bilan kurashish har qachongidan ko‘ra muhim ahamiyat kasb etishi haqida so‘z yuritildi.

▶️Ishtirokchilarga  25 kadr  ostida  maxsus slayd va  videorolik  namoyish qilindi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ёш техник ва авто ҳаваскорларни қўллаб-қувватлаш, автомобиль тюнинги саноатини ривожлантириш, автомобиль ихлосмандлари учун янги имкониятлар яратиш ҳамда автотуризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2025 йил 22 февраль куни “1-Халқаро Наманган авто фестивали" ўтказилади.

Ушбу фестивалда:
- Ретро автомобиллар кўргазмаси – тарихий машиналар жозибаси!
- «Тюнинг» автомобиллари мусобақаси – энг креатив ва шиддатли автомобиллар намойиши
- Авто ҳунармандлар мусобақаси – энг моҳир усталар беллашуви!
- Турли йўналишлардаги автомобиллар беллашувлари ташкил этилади.


Шунингдек, ФЕСТИВАЛЬ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА:
- Шаҳар бўйлаб АВТОПАРАД,
- Авто аукцион ва эҳтиёт қисмлар ЯРМАРКАСИ,
- Қимматбаҳо спорт автомобиллари НАМОЙИШИ,
- Картинг ва спорт мусобақалари ҳамда КОНЦЕРТ ШОУ дастурлари ўтказилади.

ҒОЛИБЛАРНИ ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР КУТМОҚДА!

Шиддатни ҳис қилишга тайёрмисиз?

22 февраль куни Афсоналар водийсида кўришгунча!


Тўрақўрғон тумани прокуратураси ҳамда Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
3 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, криминоген вазияти оғир маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқароларга Қўриқлаш хизматининг афзалликлари тўғрисида тарғибот ташвиқот- ишлари амалга оширилди.


✅✅✅

❓ “Яшил энергия” фойдасига газдан воз кечиш нимага олиб келади?


✅Бугунги кунда иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши ва бошқа долзарб экологик муаммолар кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни тақозо этмоқда.

✅ Ана шундай чоралардан бири қайта тикланадиган манбалардан олинадиган электр энергиясидан фойдаланишга — «яшил энергетика»га тўлиқ ўтишдир.

⚠️ Факт!

⚡️Табиий газни ёқиш пайтида ҳар бир кубометр газ учун тахминан 2,75 кг CО₂ ажралиб чиқади. Бу жараён, шунингдек, оз миқдорда метан чиқаради, бу карбонат ангидриддан 25-28 марта кучли иссиқхона газидир.

⚡️Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панел (IPCC) маълумотларига кўра, қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни қисқартириш аср ўрталарида углерод нейтраллигига эришишнинг асосий қадамларидан биридир.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


“Шуҳрат” соҳиби билан учрашув

Тўрақўрғон туманидаги 20-умумтаълим мактабида туман ИИБ профилактика катта инспектори, майор, яқинда Президент Фармонига кўра, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган Ботиржон Қамбаров иштирокида “Замон ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда маҳалла нуронийлари, ота-оналар, ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Б. Қамбаров бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз раҳбарликларида олиб борилаётган оқилона сиёсат, ёшларимизга берилаётган имкониятлар ва яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапириб, мактаб, маҳалла ва оила жипсликлари ижобий натижаларнинг негизи эканлигига тўхталиб ўтди.

Учрашувга мактабнинг фан олимпиадаларида вилоят босқичига чиқиб, фахрли ўринларни олган ўқувчиларнинг ота-оналарига устозларга кўмакдош бўлганликлари учун миннатдорчилик билдирилди ва мактаб маъмуриятининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.


#Миллийлик
#Наманган

Инсон Ватанининг рамзларини кўрганда қувониб, ўзида ифтихор сезади.
Ўзи туғилиб ўсган юртнинг миллий либосларини кийган ЎЗБЕГИМни кўрсак, фахрланамиз ва ичимизда илиқлик пайдо бўлади! Миллийлигимизга кўз тегмасин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биринчи Президентимиз хотираси ёд этилди

Отдана дань уважения памяти Первого Президента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахсикент дунё тамаддуни ўчоғи - у ўзининг 3000 йиллик бой тарихи давлатчилигимизнинг барча даврига гувоҳ | Бугун ушбу қадим маскан улкан бунёдкорлик ва илм-фан қайнаган нуқтага айланган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ахсикент жаҳон сайёҳлик марказига айланмоқда

#30jan #uzbtarixi #axsikent #axsi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Томорқанинг баракаси. Тўрақўрғон туманидаги Ахси маҳалласидан тайёрланган лавҳа.



10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.