Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган "Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар Дастури"га мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларида амалиётчи ҳуқуқшунослар томонидан амалий дарс машғулотлари ўтказиш белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон тумани судининг раиси М.Рузиматов 5-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, амалий дарс машғулотлари ўтказилди. Унда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, қонунчиликдаги янгиликлар, Конституция нормалари ҳақида маърузалар қилиниб, ўқувчи-ёшларга тушунтиришлар берилди.