Рўзадорларга ифтор дастурхони ёзилди
Муборак Рамазон ойининг шукуҳи қалбларимизни имонга тўлдириб, тинчлик-омонлик, тўкинлик билан безанган ҳаётимизга янада шукроналар келтириб яшашга чорламоқда. Бу ойнинг энг улуғ хислати саховат, меҳр-оқибатни кучайтириш ҳамдир.
"Олтин водий" мажмуасида шу ниятда ифторлик дастурхони ёзилди. Унда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, бош имом-хатиб Мусохон домла Аббосиддинов, туман ҳокими Шерали Қосимов, нуронийлар, эҳтиёжманд оилалар вакиллари иштирок этдилар.
Дуоларда юртимизда инсон қадри улуғланаётгани учун муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирилди, ҳар бир соҳадаги ижобий ишларга бардавомлик тиланди.