Диагностика тестидан кам балл олган ўқитувчининг дарси қисқарадими?
@Yurist_Xizmati 5017-савол:
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Ўқитувчининг диагностика тестларидан ўта олмаслиги унга берилган дарс соатлари ёки синф раҳбарликни чеклашга, қисқартиришга ёҳуд олиб қўйишга асос бўлмайди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 28 декабрдаги 577-сонли буйруғида педагог ходимларни диагностика тестларига жалб қилиш билан боғлиқ масала тартибга солинган.
Унга кўра диагностика тестларидан ўта олмаган ўқитувчилар фақат малака оширишга юборилиши, бунда паст балл олганлар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малака ошириши, юқори балл олганлар эса ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда (масовафий) малака ошириши назарда тутилган.
❌Ҳозирги кунга келиб бу ҳужжат моҳиятдан аҳамиятини йўқотди.
⏩Бунга сабаб Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 20-декабрдаги 867-сонли “Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан педагог ходимлар ҳар беш йил мажбурий малака ошириши ва фақат офлайн малака ошириши назарда тутилган.
⚠️ Шунга кўра дарслар “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) асосида тарификация қилиб берилган ва синф раҳбарлик Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномаси асосида бериктирилган бўлса, ўқитувчининг диагностика тестларидан кам балл олиши уларни қисқартиришга сабаб бўлмайди.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU
@Yurist_Xizmati 5017-савол:
Assalomu alaykum men Toshkent shahridagi maktablardan birida 29 yildan beri faoliyat yuritaman. 2 chi toifam bor , 25 % ustamam bor , 24 soat darsim bor va sinf rahbariman.
2024 yil avgust oyida maktabdan sababini tushuntirishmagan holda DIAGNOSTIKA testiga yuborishdi shunchaki boravering hech narsaga ta‘sir qilmaydi olgan ballingiz deb aytishdi. 2025 yil 13 .02 da maktab rahbariyati tomonidan shunday xabar o‘qib eshittirildi : men diagnostika testida 50 balldan past olganim uchun o‘z xisobimdan 1 oylik malaka kursida o‘qishim shart ekan , darslarim qirqilib 20 soatdan oshishi mumkinmas ekan , ustamam olib tashlanar ekan. Bu xaqida buyruq chiqqanmi ta‘lim vazirligi tomonidan? Bu qanchalik to‘g‘ri ilitimos menga yo‘rdam bering .