Iqtisodchi Maxamadiev


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Фикрлар ўта шахсий, таҳлиллар билимим доирасида.
Боғланиш учун @Mahamadiev_bot га ёзинг

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#УСТОЗ.

Мен кеч шомгача дарсларимизни тайёрлатиб,  кетишда 12 км дала йўлдан велосипедда қатнагани учун,  йўлдаги дайди итларга қаттиқ нонларни йиғиб қатнаб,  дарс берган биринчи ўқитувчимни  эслайман. Сизчи?

Ўзлаштиролмай қолганимда,  кечқурун уйимга бор деб,  уйига борсам, совуқ уйга нагривател қўйиб,  шам ёқиб дарс тайёрлатган математика ўқитувчимни эслайман.  Сизчи?

Синфдошлар билан пул йиғиб байрамга катта торт олиб борсак,  буфетга ҳаммамизни олиб кириб,  тортдан ўзи бир кусок еб,  қолганини ўзимизга едирган синф раҳбаримизни эслайман.  Сизчи?

Синфда тартиб бузсам бурчакка стул кўтартириб турғазиб қўйиб,  дарс тугагандан кейин қулоғимдан чўзиб бағрига олиб "сени яхши кўраман болам,  тўполончи бўлмагин,  сан эсли боласан" деб, пешонамдан ўпган  устозимни эслайман.  Сизчи?

Олимпиадаларга беминнат тайёрлаб ғолиб қилган,  институтга кирганимда қучоқлаб йиғлаб,  пешонамдан ўпган ўқитувчимни эслайман.  Сизчи? 

Синфда ночор синфдошим кийим алмаштириш хонасида ўртоғининг пулини ўғирлаганини кўриб,  танбеҳ бериб,  ёнидан ўртоғимизга пул берган физкультура ўқитувчимизни эслайман Сизчи?

Фаррошлар ҳам сизларнинг онангиз деб "келинглар оналарни қадрлайлик" деб синф хонамизни навбатчилик асосида доим тоза туттирган,  байрамларда ўша фаррошларга гул бердиртириб,  шеър ўқитган адабиёт ўқитувчимизни эслайман.  Сизчи?

Синфида 17 та ўқувчиси тиббиёт институтига 6 таси бошқа институтларга ўқишга кириб,  6 таси ўқишга киролмаса,  ўқишга кирганларни эмас,  йиқилганларни кўнглини кўтаришга уйма-уй югурган ўқитувчини кўрган инсонман.  Сизчи?

Синфда паст баҳога ўқийдиган,  нимжон ва шароити оғир болаларни бошқаларига ўртоқ қилиб қўйиб,  ҳар куни натижа сўраб оладиган ўқитувчимиз тез-тез эсга тушади.  Сизничи?

Икки йил пул олмасдан институтга уйида тайёрлаган математика ва  инглиз тили ўқитувчимни бугунам эслаб дуо қилдим.  Сизчи? 

Уйидан келишда Урал мотоциклида қишлоқнинг лой кўчаларидан келаётган болаларни люкка тўлдириб олиб келиб,  келгандан кейин мотоцикл лойларини ўзи тозалаган ўқитувчини эслайман.  Сизчи? 

Ота-оналар мажлисида ҳар бир ўқувчининг ютуқлари ва ота-оналар  қилинадиган ишлар тўғрисида бирма-бир вазифа берган,  тўполончи,  паст ўзлаштирадиган ўқувчиларнинг ота-оналарини мажлисдан кейин алоҳида олиб қолиб,  бирма-бир гаплашадиган,  ўқувчини ҳам,  ота-онасини ҳам камситмайдиган ўқитувчиларни эслайман.  Сизчи? 

Бой оила фарзандини ота-онасига қимматбаҳо кийимларни кийдирмасликни,  бошқа болаларнинг кўнгли ўксишини чиройли тушунтириб,  ҳаммани тенг кўрган устозни эслайман.  Сизчи? 

Бу рўйхат яна узоқ давом этиши мумкин. Устозларимизнинг умри узоқ бўлсин! Ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин!

👇👇
https://t.me/t_maxamadiev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қандай қилиб кўзгуни қайта дастурлаш мумкин? Олдин кўркам йигитни кўрсатарди, ҳозир сочига оқ тушган бир бесўнақайни кўряпман.

😏@t_maxamadiev


Монополия мавзусида шов-шув кўтарган псевдоблогерларнинг чиқишлари ҳақида пост

Миллиондан ошиқ аудиторияга эга бўлган ушбу блогерлар тахминан қуйидагича аргументни олдинга суришяпти:
«электр машиналарнинг божсиз импорти халқ учун зўр бўлди, аммо валютанинг хорижга чиқиб кетиши ва шу билан маҳаллий автосаноатнинг нони яримта бўлиши келажакда иқтисодиётимизга катта зиён етказади»


Бу азалдан протекционизмни қўллаб қувватлаш учун ишлатилган сафсата гаплар ҳеч қандай иқтисодий мантиққа эга эмас, албатта. Лекин, келинг, қуйидаги ўзбек медиасида машҳур бўлган иккита иқтисодий мифга барҳам берсак.

Биринчи миф: Импорт ҳажмининг экспорт ҳажмига нисбатан ошиб кетиши хорижий валютани чиқиб кетишига олиб келиб, ҳаммамизни камбағаллаштиради.

Жавоб: Хорижий валюта — мамлакатларнинг бойлик манбаси эмас, шунинг учун уни йиғиб ўтириш иқтисодий ривожланишга олиб келмайди.

Қуйидаги суратда Жаҳон Банкининг 1960-2022 йиллардаги бутун дунё мамлакатларининг маълумотлари асосида тузилган график акс этган. Кўришингиз мумкин-ки, иқтисодий ўсиш билан савдо баланси орасидаги муносабат деярли мавжуд эмас (корреляция коеффициенти бор йўғи 0.04га тенг). Яъни, мамлакатнинг импорт ҳажми экспорт ҳажмидан анча баланд бўладими ёки анча пастми (яъни, валюта чиқиб кетадими ёки кирадими) - бу иқтисодий ўсишни белгилаб берадиган омил эмас.

Хорижий валюта бизга фақат чет элдан товар ва хизматларни сотиб олиш қобилиятини тақдим қилиши учунгина қадрли. У чет элга чиқиб кетмаслиги учун импортни чеклаш эса истеъмолчиларга, ва шу билан бирга, бутун иқтисодиётга катта ва реал зарар келтиради.

Иккинчи миф: Импортни бугун чекласак, озгина вақт ўтиб, бизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз рақобатбардош бўла олишади ва экспорт гигантларига айланиб қолишади.

Жавоб: Импорт чекловлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ фойда олиб келади, маҳаллий истеъмолчилар учун эса катта йўқотишларни англатади. Муҳими шу-ки, истеъмолчиларнинг ялпи йўқотишлари ишлаб чиқарувчиларнинг фойдасига қараганда доимо каррасига баландроқ бўлади. Демак, бутун иқтисодиёт (истеъмолчилар + ишлаб чиқарувчилар) умумий ҳисобда зарар кўради.

Ҳар бир импорт чекловлари қўлланилган йилда биз зарарда бўлишимизни билсак, қачондир шу умумиқтисодий йўқотишларнинг йиғиндиси оқланиши керак-ку, тўғрими? Протекционистларнинг гапи тўғри бўлиб чиқса ҳам ва бизнинг ишлаб чиқарувчилар, айтайлик, 50 йилда катта экспортчиларга айланган тақдирида ҳам, шу 50 йиллик йўқотишларни тиклаб олиш учун яна 50 йил талаб қилиниши мумкин. Яъни, биз фақат 100 йилдан кейин «минусдан» 0га чиқиб оламиз.

Аслида эса, импорт божлари билан ҳимояланган ишлаб чиқарувчилар деярли ҳеч қачон рақобатбардош бўла олишмайди. Уларнинг асосий мақсади ҳар хил қўрқитишлар ва ваъдалар орқали импортга мавжуд чекловларни сақлаб қолиш бўлади. Бугун чет эллик корхоналар билан Ўзбекистонда рақобатлаша олмаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, 50 йилдан кейин ҳам, 150 йилдан кейин ҳам хорижий бозорларда улар билан рақобатлаша олишмайди. Бунинг сабаби — технологик ривожланиш. Импорт чекланса, мамлакатга янги технологияларнинг оқими сезиларли пасаяди ва натижада, очиқ муҳитда иш олиб борадиган хорижий корхоналар ўз гегемониясини сақлаб қолаверади.

Манба

👉https://t.me/Iqtisodchi_maxamadiev


Баҳорсиз баҳор

Бу баҳор баҳорга ўхшамади ҳеч,
Бизнинг айрилиқдек совуқ ва дилгир.
Бўлса, ичингдаги севгингни яшнат,
Йўқса, ичингдаги нафратни ўлдир!

Бу баҳор баҳорга ўхшамади ҳеч,
Юзимни савалар қор парчалари.
Ишқинг умрим аро кеч келганидек,
Ёдинг юрагимни парчалади!

Борлиққа ҳайқирдим қорбўрон ичра:
"Бас, совуқ кунларга чек қўйиб бер, чек!"
... Бу баҳор баҳорга ўхшамади ҳеч,
Севгимиз севгига ўхшамагандек.

14.03.2024 йил

Guljamol_Asqarova

@Iqtisodchi_maxamadiev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Автобусда:

-Болам, бу жой ногиронларники. Сиз туппа-тузуксизку!
- Некция-2 легенда.
-Ҳаа, ўтиравер, сенга мумкин.

🗣Канал👉https://t.me/Iqtisodchi_maxamadiev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Устани додаси. Сиз хам устаман деб юрипсизда😁

👉@Iqtisodchi_maxamadiev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги авлод телефони экан.😳

👉@Iqtisodchi_maxamadiev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жуда рашкчи экан😁

👉@Iqtisodchi_maxamadiev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жуда огир жанг ва якунда галаба


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўта мураккаб жанг ва ажойиб ғалаба


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мураккаб ва ёпиқ ўйин ажойиб ғалаба


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шахмат буйича уйнаган партияларимни куйиб бораман


Kanalimiz admini Referndumga ovoz berish jarayonini yoritish buyicha Yuksalish xarakat tashkil qulgan uquv kursini tamomladi.


Salom Nukus


Nukus sari yul oldik


Sirdaryolik_Insider dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳудбин бўлманг.😢

✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/sirdayolik_in


Sirdaryolik_Insider dan repost
Davlat xizmatidagi qisqartirishlar: 5 ta muhim savolga javob

Ayrim lavozimlarning razryadi pasayishi nazarda tutilgan. Ularning oyliklari ham pasayadimi? Pasaysa, qanchaga va qachondan boshlab?

Batafsil👉https://telegra.ph/Sokrasheniyaga-kimlar-tushadi-01-30

✅Kanalga ulanish👇👇
https://t.me/sirdayolik_in


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Xalifa Xorun ArRashid va qassob xikoyasi.😢

✅Kanalga ulanish 👇👇
https://t.me/maxamadievvlogi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.