#УСТОЗ.
Мен кеч шомгача дарсларимизни тайёрлатиб, кетишда 12 км дала йўлдан велосипедда қатнагани учун, йўлдаги дайди итларга қаттиқ нонларни йиғиб қатнаб, дарс берган биринчи ўқитувчимни эслайман. Сизчи?
Ўзлаштиролмай қолганимда, кечқурун уйимга бор деб, уйига борсам, совуқ уйга нагривател қўйиб, шам ёқиб дарс тайёрлатган математика ўқитувчимни эслайман. Сизчи?
Синфдошлар билан пул йиғиб байрамга катта торт олиб борсак, буфетга ҳаммамизни олиб кириб, тортдан ўзи бир кусок еб, қолганини ўзимизга едирган синф раҳбаримизни эслайман. Сизчи?
Синфда тартиб бузсам бурчакка стул кўтартириб турғазиб қўйиб, дарс тугагандан кейин қулоғимдан чўзиб бағрига олиб "сени яхши кўраман болам, тўполончи бўлмагин, сан эсли боласан" деб, пешонамдан ўпган устозимни эслайман. Сизчи?
Олимпиадаларга беминнат тайёрлаб ғолиб қилган, институтга кирганимда қучоқлаб йиғлаб, пешонамдан ўпган ўқитувчимни эслайман. Сизчи?
Синфда ночор синфдошим кийим алмаштириш хонасида ўртоғининг пулини ўғирлаганини кўриб, танбеҳ бериб, ёнидан ўртоғимизга пул берган физкультура ўқитувчимизни эслайман Сизчи?
Фаррошлар ҳам сизларнинг онангиз деб "келинглар оналарни қадрлайлик" деб синф хонамизни навбатчилик асосида доим тоза туттирган, байрамларда ўша фаррошларга гул бердиртириб, шеър ўқитган адабиёт ўқитувчимизни эслайман. Сизчи?
Синфида 17 та ўқувчиси тиббиёт институтига 6 таси бошқа институтларга ўқишга кириб, 6 таси ўқишга киролмаса, ўқишга кирганларни эмас, йиқилганларни кўнглини кўтаришга уйма-уй югурган ўқитувчини кўрган инсонман. Сизчи?
Синфда паст баҳога ўқийдиган, нимжон ва шароити оғир болаларни бошқаларига ўртоқ қилиб қўйиб, ҳар куни натижа сўраб оладиган ўқитувчимиз тез-тез эсга тушади. Сизничи?
Икки йил пул олмасдан институтга уйида тайёрлаган математика ва инглиз тили ўқитувчимни бугунам эслаб дуо қилдим. Сизчи?
Уйидан келишда Урал мотоциклида қишлоқнинг лой кўчаларидан келаётган болаларни люкка тўлдириб олиб келиб, келгандан кейин мотоцикл лойларини ўзи тозалаган ўқитувчини эслайман. Сизчи?
Ота-оналар мажлисида ҳар бир ўқувчининг ютуқлари ва ота-оналар қилинадиган ишлар тўғрисида бирма-бир вазифа берган, тўполончи, паст ўзлаштирадиган ўқувчиларнинг ота-оналарини мажлисдан кейин алоҳида олиб қолиб, бирма-бир гаплашадиган, ўқувчини ҳам, ота-онасини ҳам камситмайдиган ўқитувчиларни эслайман. Сизчи?
Бой оила фарзандини ота-онасига қимматбаҳо кийимларни кийдирмасликни, бошқа болаларнинг кўнгли ўксишини чиройли тушунтириб, ҳаммани тенг кўрган устозни эслайман. Сизчи?
Бу рўйхат яна узоқ давом этиши мумкин. Устозларимизнинг умри узоқ бўлсин! Ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин!
👇👇
https://t.me/t_maxamadiev