🔴🟦🟦🟦
❗️ССВ: Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти танқидий таҳлил қилинди
🟣 Видеоконференц-алоқа шаклидаги ушбу мажлисда вазир ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, Сирдарё вилоятидаги студиядан соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари масъуллари иштирок этди.
➡️ Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб борди.
🔎 Муҳокама чоғида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, уларни амалга ошириш юзасидан жойлардаги масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
➡️ Шундан сўнг мажлисда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилган ўрганиш ишлари натижалари атрофлича кўриб чиқилди.
🔬 Гельминтоз касаллигини эрта аниқлаш бўйича ўтказилган скрининг жараёни ҳақида ҳам шундай фикрлар айтилди.
🩺 Шу билан бирга, сил касаллиги, қандли диабет бўйича скрининг ва соғломлаштириш ишлари натижалари ҳам қониқарли эмас. Дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган йиллик ва ойлик эҳтиёжларни шакллантиришда камчиликларга йўл қўйилган.
📌 Йиғилишда касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини асраш, соҳада коррупцияга қарши курашиш, кадрлар таъминоти ва уларнинг салоҳиятини ошириш каби бир қатор масалалар ҳам таҳлил этилиб, бу бўйича тиббиёт ходимлари зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.
‼️ Шунингдек, ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, жиддий хато ва камчиликлар ҳамда сусткашликка йўл қўйган масъулларнинг лавозимга лойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши таъкидланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Соғлиқни сақлаш вазирлигида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилган ўрганиш натижалари ва соҳадаги бошқа муҳим вазифалар ижросига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
🟣 Видеоконференц-алоқа шаклидаги ушбу мажлисда вазир ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, Сирдарё вилоятидаги студиядан соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари масъуллари иштирок этди.
➡️ Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб борди.
🔎 Муҳокама чоғида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, уларни амалга ошириш юзасидан жойлардаги масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
➡️ Шундан сўнг мажлисда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилган ўрганиш ишлари натижалари атрофлича кўриб чиқилди.
💬 Қайд этилганидек, ҳудудда скрининг тизими талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Болалар ўртасида онкогематологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш бўйича Сардоба, Сайхунобод, Ховос ва Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли бирламчи тиббиёт муассасалари фаолиятида камчиликлар мавжуд. Баъзи ҳудудларда аниқланган касалликлар диспансер назоратига олинмаган.
🔬 Гельминтоз касаллигини эрта аниқлаш бўйича ўтказилган скрининг жараёни ҳақида ҳам шундай фикрлар айтилди.
🩺 Шу билан бирга, сил касаллиги, қандли диабет бўйича скрининг ва соғломлаштириш ишлари натижалари ҳам қониқарли эмас. Дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган йиллик ва ойлик эҳтиёжларни шакллантиришда камчиликларга йўл қўйилган.
☎️ Қолаверса, бугунги кунда вилоятда тиббиёт йўналишида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати талаб даражасида эмаслиги, айрим туман тиббиёт бирлашмаларида 1103 қисқа рақамли "Ишонч телефони" фаолияти ҳалигача йўлга қўйилмагани жиддий танқид остига олинди.