🔴 🟦🟦🟦
Қадрли ҳамкасблар!
⏩ Халқ саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган Сиз, азизларни тиббиёт ходимлари куни билан табриклашдан беҳад мамнунман.
❗️Бугун барчамиз давлатимиз раҳбари қўйган талаблар асосида, бир тану бир жон бўлиб, энг аввало, халқни рози қилиш, малакали тиббий хизматни аҳолига яқинлаштиришдек эзгу ва олийжаноб ишга бел боғланганмиз.
🩺 Хусусан, қисқа муддатда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни маҳаллабай, манзилли ва мақсадли таъминлашнинг янги тизими жорий этилаётгани тиббиётнинг бирламчи бўғинидаги энг муҳим ўзгаришлардан биридир.
🔎 Такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизмати жорий қилинди. Саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, аҳоли таянч, паст хавф, ўрта хавф, юқори хавф гуруҳларига бўлинди. Уларни гуруҳ мансублигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган муддатларда тиббий кўриклардан ўтказиш ва саломатлигини даврий кузатиб бориш механизмлари амалиётга татбиқ қилинди.
🔬 Ихтисослашган тиббий хизматни ҳам халққа янада яқинлаштириш чораларини кўряпмиз. Соҳада қатор юқори технологик амалиётлар, кардиожарроҳлик ва трансплантологик операциялар эндиликда вилоят, ҳатто туман даражасигача туширилиши бунинг яққол тасдиғидир.
🖥 Қолаверса, яқинда Республика ихтисослаштирилган хирургия ҳамда она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказлари ташкил этилганига 50 йил тўлиши муносабати билан Президентимиз ҳар икки тиббиёт муассасаси жамоасига табрик йўллаши ҳамда бир гуруҳ соҳа ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланиши давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизимига қаратаётган алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги намунаси бўлди.
Фидойи шифокор ва ҳамширалар!
✅ Албатта, кўзлаган марраларимиз юксак, мақсадларимиз улуғвор. Бунга эришиш учун барчамиз елкама-елка туриб, инсон манфаатларини устувор билиб, одамларимизни рози қилиш ниятида фидойилик билан меҳнат қилишимиз талаб этилади. Янги Ўзбекистоннинг жонкуяр шифокор ва ҳамширалари бу борада ҳамиша олдинги сафларда бўлишига ишончим комил.
💐 Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этаман. Ҳаётингизнинг ҳар бир куни меҳр, қувончу шодлик ва янги зафарларга тўла бўлсин! Ҳамиша халқимиз ардоғида юринг, азиз, тиббиёт ходимлари!
Асилбек ХУДАЯРОВ,
Cоғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

📌 Буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино айтганидек, “Ҳакимнинг уч қуроли бор: сўз, гиёҳ ва тиғ”. Бу — инсон танаси билан бирга унинг қалбини ҳам даволашни назарда тутувчи тиббиёт фалсафасининг асосидир. Шундай экан, беморларга ўз яқинларидек ғамхўрлик қилиб, уларнинг тезроқ соғайиши учун бор билим ва салоҳияти, куч-ғайратини бахшида этиб келаётган Сиз, соҳа жонкуярлари халқимизнинг чексиз ҳурмату эҳтиромига лойиқсиз.
❗️Бугун барчамиз давлатимиз раҳбари қўйган талаблар асосида, бир тану бир жон бўлиб, энг аввало, халқни рози қилиш, малакали тиббий хизматни аҳолига яқинлаштиришдек эзгу ва олийжаноб ишга бел боғланганмиз.
🟢 Ана шу устувор мақсадларимизга эришиш учун соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли янгиланишлар амалга оширилмоқда. Соҳани трансформация қилиш учун катта маблағ, куч ва ресурслар сафарбар этиляпти. Бу ислоҳотларнинг дастлабки натижаларидан Президентимизнинг соҳа вакилларига йўллаган байрам табриги орқали барчамиз яна бир бор хабардор бўлдик.
🩺 Хусусан, қисқа муддатда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни маҳаллабай, манзилли ва мақсадли таъминлашнинг янги тизими жорий этилаётгани тиббиётнинг бирламчи бўғинидаги энг муҳим ўзгаришлардан биридир.
🔎 Такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизмати жорий қилинди. Саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, аҳоли таянч, паст хавф, ўрта хавф, юқори хавф гуруҳларига бўлинди. Уларни гуруҳ мансублигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган муддатларда тиббий кўриклардан ўтказиш ва саломатлигини даврий кузатиб бориш механизмлари амалиётга татбиқ қилинди.
➡️ Давлат томонидан бепул кўрсатиладиган “кафолатланган тиббий хизматлар ҳажми” энг кўп учраётган касалликлар ва мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилди. Жорий йил октябрь ойидан Тошкент шаҳрида, 2025 йил бошидан Қорақалпоғистон Республикасида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилмоқда. Бу тажриба келгусида юртимизнинг барча ҳудудларида оммалаштирилиши белгиланган.
🔬 Ихтисослашган тиббий хизматни ҳам халққа янада яқинлаштириш чораларини кўряпмиз. Соҳада қатор юқори технологик амалиётлар, кардиожарроҳлик ва трансплантологик операциялар эндиликда вилоят, ҳатто туман даражасигача туширилиши бунинг яққол тасдиғидир.
🖥 Қолаверса, яқинда Республика ихтисослаштирилган хирургия ҳамда она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказлари ташкил этилганига 50 йил тўлиши муносабати билан Президентимиз ҳар икки тиббиёт муассасаси жамоасига табрик йўллаши ҳамда бир гуруҳ соҳа ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланиши давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизимига қаратаётган алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги намунаси бўлди.
🔘 Аслида тиббиётдаги оғриқли нуқталар, одамларимизни қийнаб келаётган муаммолар, аҳоли кайфиятини яқиндан билмай, ҳис қилмай туриб, соҳада қилинадиган янгиликлардан кутилган натижа бўлмаслиги табиий ҳол. Шу сабабли айни кунларда пастга тушиб, ҳудудларга бориб, қўйи бўғиндаги муассасаларимизда бўлиб, аввало, жойларнинг ўзида мавжуд вазиятни чуқур ўрганиш, таҳлил қилишга киришганмиз. Шу асосда келгусида тизимни янада ривожлантириш юзасидан бажариладиган стратегик мақсад ва вазифаларимизни белгилаб оламиз.