❗️Республика руҳий саломатлик маркази 30 турдаги замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди
✅ Бу борада Президентимизнинг 2023 йил июнь ойидаги тегишли қарори дастуриламал бўлаётир. Зеро, унда аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини такомиллаштириш, соҳада самарали бошқарув тизимини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва психиатрия муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ долзарб вазифалар белгилаб берилган.
🩺 Ўтган даврда психиатрия, наркология, тиббий психология ва психотерапия хизматини тўлиқ трансформация қилиш орқали яхлит вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилди ва хизмат кўрсатиш туман даражасигача туширилди.
🔎 Албатта, бу иш сифатига ижобий таъсир кўрсатмасдан қолмади. Жойларда марказимиз мутахассислари томонидан 3 минг нафардан зиёд юртдошларимиз мақсадли тиббий кўриклардан ўтказилди.
💉 Шу жараёнда турли касалликлар аниқланган 2 минг 700 нафардан кўпроқ киши ўз вақтида даволанишга йўналтирилди.
💻 Айтиш жоизки, ҳудудлар билан телетиббиёт тизими ёрдамида 56 маротаба илмий семинар, клиник конференция ва ташкилий-услубий анжуманлар ташкил қилинганлиги ҳам жойларда тиббий хизматлар сифатини яхшилашда катта ўрин тутяпти.
📊 Қолаверса, илк бор 3 та йўналиш бўйича 8 та даволаш ва ташхислашга оид ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқдаки, бу ҳам соҳа вакиллари фаолиятини такомиллаштиришда қўл келяпти.
🟢 Сир эмас, бугун барча соҳада асосий ишни юқори салоҳиятга эга кадрлар ҳал қилади, шу жумладан, тиббиётда ҳам. Шундан келиб чиқиб, 116 нафар мутахассисларимизнинг илғор хорижий давлатларда амалий кўникма ва касбий маҳоратини оширишларини таъминладик.
‼️ Жорий йилда ҳам марказимиз олдида улкан вазифалар турибди. Шу боис жамоамиз аъзолари билан ютуқ ва натижаларимизни янада яхшилаш мақсадида меҳнат қилмоқдамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🏥 Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ўз фаолияти давомида салмоқли натижаларга эришиб келмоқда.
✅ Бу борада Президентимизнинг 2023 йил июнь ойидаги тегишли қарори дастуриламал бўлаётир. Зеро, унда аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини такомиллаштириш, соҳада самарали бошқарув тизимини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва психиатрия муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ долзарб вазифалар белгилаб берилган.
🩺 Ўтган даврда психиатрия, наркология, тиббий психология ва психотерапия хизматини тўлиқ трансформация қилиш орқали яхлит вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилди ва хизмат кўрсатиш туман даражасигача туширилди.
💬 — Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор барча ютуқларимизда асосий омил бўлмоқда, — дейди мазкур марказ директори Зарифжон Ашуров. — Ана шу эътибор самараси ўлароқ, муассасамиз ва унинг ҳудудий филиаллари 30 турдаги 46,1 миллиард сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.
🔎 Албатта, бу иш сифатига ижобий таъсир кўрсатмасдан қолмади. Жойларда марказимиз мутахассислари томонидан 3 минг нафардан зиёд юртдошларимиз мақсадли тиббий кўриклардан ўтказилди.
💉 Шу жараёнда турли касалликлар аниқланган 2 минг 700 нафардан кўпроқ киши ўз вақтида даволанишга йўналтирилди.
💻 Айтиш жоизки, ҳудудлар билан телетиббиёт тизими ёрдамида 56 маротаба илмий семинар, клиник конференция ва ташкилий-услубий анжуманлар ташкил қилинганлиги ҳам жойларда тиббий хизматлар сифатини яхшилашда катта ўрин тутяпти.
📊 Қолаверса, илк бор 3 та йўналиш бўйича 8 та даволаш ва ташхислашга оид ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқдаки, бу ҳам соҳа вакиллари фаолиятини такомиллаштиришда қўл келяпти.
🟢 Сир эмас, бугун барча соҳада асосий ишни юқори салоҳиятга эга кадрлар ҳал қилади, шу жумладан, тиббиётда ҳам. Шундан келиб чиқиб, 116 нафар мутахассисларимизнинг илғор хорижий давлатларда амалий кўникма ва касбий маҳоратини оширишларини таъминладик.
✅ Халқаро ҳамкорлигимиз доирасида Самарқандда “II Баҳорги Самарқанд ёш психиатр ва наркологлар илмий мактаби” ҳамда “Ўзбекистон – Франция руҳий саломатлик симпозиуми”, Бухорода “Ўзбекистон – Германия руҳий саломатлик форуми” каби анжуманлар юқори савияда ўтказилганлигини ҳам келтириб ўтиш жоиз. Негаки, 100 нафарга яқин нуфузли хорижий марказлар олимлари иштирок этган ушбу тадбирлар ўзига хос тажриба алмашинув платформаси вазифасини ўтади.