Postlar filtri




Oykonimlar haqida maqolalar










КЎНГИЛ ИМОРАТИ

Кўнглимга меҳрдан солдим иморат,
Деворлари севги, ишқдан иборат,

Устунлари Вафо, Садоқат эрур,
Тўсинлари Бахтдан, Нафосат эрур.

Ғиштлари Қувончдан, бирдек урилган,
Зинаси Ишончдан, маҳкам қурилган.

Эшиги зиёдан, нақшларга тўлди,
Пойдевори эса Муҳаббат бўлди.

Томига ҳисларим чимдек босилган,
Исмингиз тоқига ўйиб ёзилган.

Остонаси Сабр, ҳовлиси Қадр,
Келинг, бу кошона сизга мунтазир... 😊


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈






Dilnura Madaminova | kitobxonlik tomon dan repost
Boboso‘z.pdf
4.7Mb
Bu kitobni o‘qing!

BOBOSO‘Z IZIDAN

Muallif: Eshqobil Shukur

Nashriyot: “Adabiyot”

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati


МЕНИНГ ДАРДИМ

Тузалмайди дардим менинг,
Ўлсам керак.
Тупроқ билан оға-ини
Бўлсам керак.

Ўлим нима? Бу ҳам битта
Сайр, Она.
Ўғлинг қаро ерга кетди,
Хайр она…

Тузалмас бу дардим менинг,
Умидим йўқ.
Хира шамдек кўзларимда
Сўнмоқда чўғ.

Чўғ нимадир? Чўғ ҳам тутаб,
Кул бўлади.
Инсон бир кун ўз майлига
Қул бўлади…

Юрагимни тамом қилдим,
Йиғлайвериб.
Ҳузуримда ажал турар,
Қошин кериб.

Мен ҳаётда ўлимга тик
Боқиб ўсдим…
Қани менга аталган жой,
Кетдик, дўстим!

© Муҳаммад Юсуф


* * *
Шоирни мақтаманг кўкка кўтариб,
Тик қомат одамга мақтов оғир юк.
Кўнгилга ҳушомад туюлар ғариб,
Шоир осмон эмас, тупроқдай буюк.

Сира миннат қилманг мукофот бериб,
Унвон керак эмас девоналарга.
Ўзи зўрға юрар ризқини териб,
Сўзини олдириб бегоналарга.

Савол бераверманг жим бўлиб қолса,
Дардини “Ўзи”га сўйлаётгандир.
Гул ва булбулнимас, ҳаёлга толса,
Қандай нон топишни ўйлаётгандир.

Хуркитиб юборманг қарсаклар чалиб,
Кўксига қамалган каптарчасини.
Ундан кўра сўранг: "Битта ўқий ?"-деб,
Ҳеч кимга бермаган дафтарчасини.

© Мирабдулла Турғунов


#Nazm

DIYDOR QIYOMATGA QOLMASIN
Nima bo‘lsa bo‘lsin demang dunyoda,
Ko‘ngil g‘am toshlarin qilmang ziyoda.
Siz bugun otlisiz, bizmiz piyoda,
Diydor qiyomatga qolmasin, keling.

Yor, deb atamoqqa jur’atimiz yo‘q,
Zarimiz, zo‘rimiz, himmatimiz yo‘q.
Borimiz – sevgimiz, g‘iybatimiz yo‘q,
Diydor qiyomatga qolmasin, keling.

Rangimiz sarg‘aydi – zarg‘aldoq rangi,
Holimiz parishon – tuyoqning changi.
Umr deganlari qo‘ng‘iroq zangi,
Diydor qiyomatga qolmasin, keling.

Siz yor bo‘lmog‘ini kutgan Azim bu,
Vafo iforgulin tutgan Azim bu.
Sizsiz bu jahonni netgan Azim bu,
Diydor qiyomatga qolmasin, keling.

Azim Suyun

@sokinligim_mening


Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатиш тақиқланган материаллар эълон қилинди (рўйхат)

Дин ишлари бўйича қўмита Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини ҳам эълон қилди. 2023 йил 17 май ҳолатига кўра актуал ҳисобланган рўйхатда — Facebook, Telegram, Instagram, Youtube, Tik-tok, Odnoklassniki ва бошқа манбалардаги материаллар манзиллари кўрсатилган.

@sokinligim_mening


Буюк рассом
                                               
(Пабло Пикассодан илҳомланиб)

Мен чизган гул гўзал ҳаётдагидан
Мен чизган пар латиф қанотдагидан
Кўрмайин чизсам гар осуда тунин,
Ҳарирроқ чиқаргум Ҳиротдагидан
Мен чизган ҳар чизги миллион туради,
Мен чизган ит гўё унсиз ҳуради,
Гар чизсам сен томон термулган чолни,
Тонгача сен билан суҳбат қуради,
Қаламим учидан бино бўлса шеър,
Қафасни бурдалаб таом қилиб ер,
Иқтидорим чунон, билмайди сарҳад
Аммо, юрагимни тинглагин, не дер.
Мен чизган суратни олма, эй, жўра
Пулингни етти туг, етмиш бор ўра,
Бир озин сафласанг ўғил-қизингга
Зўр даҳо чиқади  мендан ҳам кўра...

Умарали Худайберганов

@mittihaqiqatlar


#new_time

Biz kutgan onlar🤗🤗🤗
(Alhamdulillah🥰)

@sokinligim_mening


#Fikr

Yorqin va haqqoniy badiiy so‘z – qudratli kuchdir. U millionlab kishilarni ilhomlantirish va zafarlar sari rag‘batlantirishga qodir.

G‘afur G‘ULOM

@sokinligim_mening


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Muzqaymoq party" shousi  endi Buxoroda!

💥18-may kuni soat 18:00 da Buxoro shahar favvoralar xiyobonida "MY |5" telekanalining "Muzqaymoq party" ko'rsatuvi navbatdagi soni bo'lib o'tadi.

🎁Shouda davomida sizga estradamizning yorqin yulduzlari hamda ajoyib sovg'alar tayyorlab qo'yilgan!

♦️Ishtirok etish mutlaqo bepul!

@sokinligim_mening


ИДИШ ИСТИҒФОР АЙТАДИ

Раҳматли бобом ва бувим Навоийдан бизникига меҳмонга келишса, ҳар таомланганимиздан сўнг, албатта, ўзлари ўрнак бўлиб, идиш-товоқларни ялаб қўйишар ва чой солиб чайиб ичишар, бизга ҳам шуни тавсия қилар эди.
Бир гал улардан бунинг сабабини сўраганимда, бобом раҳматли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қуйидаги муборак икки ҳадисларини айтиб берган эди:
1. Нубайшатул Хайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш унинг ҳақига мағфират сўрайди” дедилар (Имом Термизий ривояти);
2. «Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин” дейди», дейилган ("Жомеул аҳодис").
Айримлар: "Идиш ҳам истиғфор айтадми?" дейиши мумкин.
Саҳобалар ўз қулоқлари билан овқатнинг тасбеҳ айтаётганини эшитганларида шубҳаланмаганларидек,идиш эгаси ҳақига истиғфор айтишида ҳам гумон бўлиши мумкин эмас!
Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ Ҳофиз Ироқий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагиларни нақл қилади:
“Аллоҳ таоло овқат идишига алоҳида имтиёз ва нутқ пайдо қилган. Шу имтиёз ила идиш мағфират сўраб дуо қилади”.
Идиш-товоқлардан фойдаланиш ва уларни тоза сақлаш, овқатланиб бўлгач, идишларни ялашнинг ҳам ҳикмати борлигини ўшанда билиб олганман ва шундан бери унга амал қиламан.
Бугун бу гўзал одат унутилаёзгандек.
Яқинда ижтимоий тармоқларда бир воқеани ўқиб қолдим. Унда ёзилишича, саратон касаллигига чалинган бир беморга шифокорлар 7 ой яшаши мумкин, деб ташхис қўйишади. Умрининг сўнгги паллаларини яшаётган бемор Набий алайҳиссаломнинг мазкур ҳадисига амал қилиб, ҳар овқатланиб бўлгач, идишини ихлос билан ялаб, чайиб ичиб, Шофий Зотдан шифо сўрайверади.
Етти ойдан сўнг қайта шифокор кўригига боради. Дўхтирлар унинг ҳали ҳам яшаётганини кўриб, ажабланадилар ва текшириб кўриб, бемор бутунлай соғайиб кетганига ишонч ҳосил қиладилар. Бунинг сабабини сўрашса, ҳалиги киши бу – Аллоҳнинг мўъжизаси, Расулулллоҳнинг суннатиларига муҳаббат самараси, деб кулиб қўя қолади.
Ҳа, азизлар, бугун биз унутаёзган суннатлар замирида жуда улкан ҳикматлар яширинган.

Зайнаб НОСИРОВА.

@sokinligim_mening


БИЗЛАР АРРА ТОРТМОҚДАМИЗ

Бизлар арра тортмоқдамиз,
Аррамизнинг тиши йўқ.
Нега арранг тиши йўқ, деб
Сўрайдиган киши йўқ.

Чунки бизлар анойимас,
Пишиб кетган кўзимиз.
Арра тушган ўша шохда
Ўлтирибмиз ўзимиз.

✍  Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1991 йил

@sokinligim_mening

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

0

obunachilar
Kanal statistikasi