Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
осмон яқин


Япон адиби Рюноскэ Акутагава қисқа, аммо сермаҳсул ҳаёт кечирган. У 150 дан ортиқ ҳикоя ёзган, япон ҳамда жаҳон адабиётига чуқур таъсир кўрсатган. "Бурун" — Акутагава томонидан ёзилган ироник қисқа ҳикоя. Бир машҳур роҳибнинг бурни тахминан 20 сантиметр узунликда бўлиб, юқори лабнинг тепасидан то чаккасигача тушиб туради. Роҳиб бурни ҳақида гапирилишига жуда ҳассос эди. Энг катта хавотири шунда эдики, оддий суҳбатларда ҳам "бурун" сўзи ишлатилиши унинг юрагига оғир ботарди.

Ушбу ноодатий ҳикоя куни кеча Зоир Зокиров томонидан ўзбек тилига таржима қилинди ва эътиборингизга улашилмоқда:

ҲИКОЯНИ ЎҚИШ

485 0 14 4 19

Маълумки, тотал романлар (яъни, улкан ва мураккаб асарлар) киносаноат билан мураккаб муносабатда. Бунинг сабаби фақат ёзувчиларнинг бунга норози бўлишида эмас, балки уларнинг ҳажмидир – Сервантеснинг «Дон Кихот»и ёки Жойснинг «Улисс»ини тўлиқ экранга кўчиришни тасаввур қилиб кўринг-а. Лотин Америкаси адабиёти бу борада омасиз бўлди: Борхес ва Кортасарнинг сеҳрли экстазга тўла услуби экранда узоқ муддат ҳеч қандай муваффақиятга эришмаган. Маркеснинг улкан ҳикоялари эса ҳашамдор нақшиндек – унинг матни авлодлар ҳаётидан тўқилган мураккаб орнамент бўлиб, Колумбиянинг тарихий манзарасини шакллантиради. Ёзувчи яратган Макондо шаҳарчаси Лотин Америкасини жаҳон харитасига киритди, дейишади. Ушбу улкан ва даврлараро асар анъаналар, хурофотлар ва оддий инсон ҳиссиётларини бирлаштирган, яъни содда тарзда қайта ҳикоя қилишнинг иложи бўлмаган ғоялар билан тўлган.

"Ёлғизликнинг юз йили" сериалига тақриз ёздим. Тўлиғини бирор сайтда эълон қиламиз.


Сиз, шубҳасиз, биласиз, фалсафий фикр юзага келган илк шакл - бу шахснинг ёки шахсиятнинг нажот топиш фалсафаси. У шундай тахминга асосланган: биз туғиладиган, аниқроқ айтсак, туғилган ҳаёт (ахир, биз тасодиф туфайли туғилганмиз, чунки биздан туғилишни хоҳлайсанми, деб сўрашмаган, агар хохласак - қаерда ва қачон) шундай кўрилганки, бунда нажот топишга тўғри келади. Яъни қандайдир алоҳида йўлни босиб ўтиш, ўзинг билан нимадир қилиш лозим бўладики, шояд кундалик, одатий ҳаётнинг гирдобидан қутулиб чиқсанг, зеро, у ўз-ўзича маънисиз, тасодифий, бетайин такрорланаверадиган ва қадимгилар айтганидай "туғилиш чархпалаги"дир. Агар сен туғилсанг-у, тириклигингда нажот топмасанг, унда сен мудом қайта ва қайта туғилаверасан.

Гуржи олими Мераб оғанинг юқоридаги маърузасидан.

Аниф яна бир руҳдошини топди 🧚‍♀


"Ватан" журналида даҳшат мақола ўқидим! Қанийди, шунақа теран фалсафий-адабий маърузалар бизда ҳам ўқилса, тингласак. Ҳартугул, таржималар қилиняпти, бунинг учун Аҳмад Отабойга раҳмат!

"Пруст ҳақида маърузалар" инсоннинг хақиқатга эришиш йўли нақадар мураккаб, қийин кечиши ҳақида. Фалсафа фанлари доктори, профессор Mераб Мамардашвили бу жараённи Марсель Пруст яратган “Йўқотилган вақтни излаб" романининг фалсафий таҳлили ва талқини орқали кўрсатиб беради.
Афсуски, ҳозиргача на Марсель Прустнинг ва на Мераб Мамардашвилининг бирор-бир китоби, рисоласи ёки маърузаси она тилимизга таржима қилинмаган. ХХ аср адабиёти ва фалсафасининг бу классик намояндалари ижодий, илмий мероси китобхонларимиз, ижодкорларимиз ва илм аҳли томонидан аллақачон кашф этилиши лозим бўлган маданий, маънавий кадриятлар сирасидандир.

Таржимондан

Маърузани тўлиғини топиб каналга жойлашга ҳаракат қиламан. Шундай юксак фикрлар уммонида сузиб роҳатландим.


Darveshona dan repost
Шеър ҳам, ҳикоя ҳам, таржима ҳам ажойиб! Шеърларни аввал ўқигандим. Ёшига нисбатан баланд шеърлар. Шоир ўзи кенгликда туғиладида! Чироқчи далалари яна бир катта шоир бераётган бўлса не ажаб дунёга.

Ҳикоя ҳам ўзгача. Номини тиллақош деб қўйиш керакмикин... Наврўза Муҳаммадхўжаеваени эсладим ўқий туриб. Балки бир-бирини яхши танир.

Таржима эса гўзал шоира, олима опамизга тегишлики, у кишининг дидига ишонамиз. Қисқаси ўқиб чиқинг дўмбирадай тўйдирволган қоринларингизни силаааааб.


Танловда ғолиб бўлган ижодий ишлар билан танишинг:

НАЗМ - Ўқиш

НАСР - Ўқиш

ТАРЖИМА - Ўқиш


📣 БАХТИНИСО номидаги аёл-қизлар адабий танловининг ғолиблари билан танишинг!

⭐️ НАЗМ:

Ҳулкарой Сатторова (2008 йил, Қашқадарё) туркум шеърлари учун.

💫 НАСР:

Камола Аҳмаджонова (2001 йил, Зангиота) "Диадема" ҳикояси учун.

✨ ТАРЖИМА:

Нодира Афоқ (1966 йил, Тошкент) "Оддий мушанба"  таржимаси учун.

🔸🔸🔸

Танловнинг кўплаб иштирокчилари адабий муҳитимизда ҳали кўриниш бермаган, биз учун кашфиёт бўлди. Танловнинг мақсади ҳам янги номларни, иқтидорларни излаш, уларни халққа таништириш, рағбат беришдир. Тез кунда уларнинг ижодий ишларини ҳавола этамиз.

Танловда иштирок этган барча аёл-қизларимизга ташаккур, бу ерда мағлублар йўқ, барчангизнинг қаламингиздан истеъдод учқунлари томиб турибди. Ёзишдан тўхтаманг, опа-сингиллар! Барчангизга байрам муборак!

Ғолиблар билан боғланиб, мукофотлар топширилади. Танлов ҳакамлари ва хомийларига ҳам раҳмат. Мазкур мустақил танлов эса келаси йил ҳам давом этади.


Байрамга "Ўзбекистон тарихи" телеканалидан туҳфа 🌹

Тўмарис - Кумуш Абдусаломова
Саида хотун - Феруза Хайруллаева
Ойчечак - Мадина Норчаева
Бибихоним - Нодира Иброҳимова
Гавҳаршодбегим - Гули Нигор
Хонзодабегим - Ситора Шомуродова
Нодирабегим - Ирода Рахмоналиева

Байрам муборак, опа- сингиллар! ❤️


OʻZBEKISTON TARIXI | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://uztv.tv/channels/uzbekiston-tarix

#bayram_tuhfasi

Turonning halol, mard va jasur malikalari timsolida zamonamizning dilbar ayollariga bag‘ishlanadi!
Buyuk onalar obrazini yaratgan shoira singillarimizdan minnatdormiz!

👉Do‘stlaringizga ham ulashing. t.me/uzbtariximtrk

Rasmiy sahifamiz👇
Telegram
🌐 Instagram
Facebook
📹You Tube


BirKun Podcast Uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
8-mart: gul bozori kuni, yohud... ayollarga gul emas, huquqlar kerak!

Ushbu podkastda ekspertlar va faol ayollar bilan bayramning asl mohiyati, Oz'bekistonda gender tengligi, ayollar huquqlari hamda feministik harakatning ahamiyati haqida suhbatlashamiz.

BIR KUN PODCAST ⤵️
https://linktw.in/SuhSRp
YOUTUBE ⤴️

✅️ Mehmonlar:

📌 Dr. Nigina Abaszade - BMT Aholishunoslik jamg'armasi O'zbekistondagi doimiy vakili va Tojikistondagi vakolatxona rahbari

📌 Dr. Jeren Guven Gures -BMT Ayollarning O'zbekistondagi loyihasi boshqaruvchisi

📌 Kamola Alieva - PhD, gender tengligi bo'yicha ekspert, ayollar huquqlari faoli kamola_alieva

📌 Tillaniso - PhD, shoir, yozuvchi


Бахтинисо хотирасига атаб ўтказилаётган адабий танловга келган ишлар саралаб олинди. Демак, шорт листга кирган ижодкорлар рўйхати:

🔸Назм:
Маҳфуза Мезон,
Севинч Жўрақулова,
Дилфуза Қосимова,
Фарзонахон Каримжонхўжаева,
Ҳулкарой Сатторова,
Рухсора Луқмонова.

🔹Наср:
Чарос Авазова,
Камола Аҳмаджонова,
Дилнура Бегматова,
Маъмура Тўраева.

🔸Таржима:
Нодира Афоқ,
Фазода Тўхлиева,
Юлдуз Ўрмонова,
Хуршида Абдуллаева,
Райҳон Маженқизи,
Гулжаҳон Илашева.

Уч йўналиш бўйича бир нафардан ғолиб исмини ҳакамлар билан кенгашган ҳолда эртага маълум қиламиз!


Инсониятнинг ибтидоий тасаввурига кўра, Ерни учта баҳайбат наҳанг кўтариб тураркан. Шунга ўхшатиб айтилган бир гап адабиёт оламида маълум ва машҳур: “ХХ аср адабиётини учта наҳанг кифтида кўтариб туради. Булар - Жеймс Жойс, Марсель ва Франц Кафка".

Аҳмад Отабой


Ижодкор аёллар тарихий-миллий образларимизни жонлантирдик. Байрам кунлари ТВда шеърий парчаларни тинглаб қоларсиз.

Каминангиз - Сарой Мулк хоним Бибихоним. Шунча хазнам бўлса, қанақа зўр адабий лойиҳалар қивориш ҳақида жичча хаёл сурдим ))




Мен сизга адашиб меҳр кўйибман,
Шу меҳримни балиқлар еса бўларди.
Шамолларга берсам ўйнаб куларди,
Мен сизга адашиб меҳр қўйибман.

Мен шундоқ, меъёрни билмаган одам.
Исёнкор бандаман Сиз айтгандайин,
Гул берсам ўрнига тош қайтгандайин,
Мен шундоқ, меъёрни билмаган одам.

Шундай яралганман, қаерга борай.
Турлана олмайман етти букилиб,
Ахир юракларим кетди тўкилиб,
Шундай яралганман, қаерга борай.

Қандоқ йиғламайин ахир азизим,
Кўзга ёш келганда кулиб бўлмайди.
Ҳеч қачон меҳрга тўйиб бўлмайди.
Қандоқ йиғламайин ахир азизим,

Мен сизга адашиб меҳр қўйибман...

Гулжамол Асқарова

@mittihaqiqatlar


суришга ёруғ хаёл йўқ
кўрарга ширин туш.

қатортол, тор хона
ва кенг юрагим
она сўзлаб берардинг эртак
эски афсона
дераза ортида
кўхна чинор чўзар қўл
ёвуз қора иблисдек
солар эди ваҳм
мен тонг қачон отар деб
пайғамбарлар тарихин
тинглаб сендан
овунардим
хусусан
пайғамбарнинг кўксини ёриб
юрагини ювишганини
поклашганини
сўнг қайта жойлашганини
такрор такрор сўрардим сендан
она чайилган юракда мудом
эзгу хаёл
пок ўйлар
ёқимли тушлар
кезинса керак.
сергели, кенг хона
ва тор юрагим билан
менга эртак эмас
ҳақиқат айтинг деб бўзлайман
она ҳозир кўксим ичида
не борлиги билмайман
эшитмай қўйганман шивирларини
агар уни ёргани келса
оқ либосли элчилар
балки топарлар қурум
на ювилади
на чайилади
фақат кулдек хонамга
сочилиб кетиши мумкин

аниф


Тез кунда


Afisha.uz - Poytaxt tadbirlari dan repost
"Anora" nega Oskar'ning asosiy mukofotini yutdi? O'zi u nima haqida? U rostan ham o'zbek qizi haqidami? (spoyler: yo'q)

Kinotanqidchilar mulohazalari ham rang barang, aksariyati ijobiy. Keling, yaxshisi, filmni tahlilga tortamiz. U nimasi bilan boshqa kinofilmlardan ajralib turadi?

Nodirabegim Ibrohimova maqolasini eslatib o'tamiz:

https://www.afisha.uz/uz/cinema/2025/02/10/anora

Kanalga obuna bo’ling
👉 @afishauzb

1.1k 0 20 28 31

Бугун 3 март — Бутунжаҳон ёзувчилар куни.

1986 йил Лондонда PEN (Poets, Essayists, Novelists) клуби томонидан таъсис этилган. Клубнинг илк президенти ёзувчи Жон Голсуорси эди. Кейинчалик Герберт Уэллс, Франсуа Мориак, Генрих Бёлл, Марио Варгас Льоса каби адиблар президент бўлган.

Ҳозирда клубнинг филиаллари 100 дан ортиқ давлатда мавжуд. Бош клубни эса адиба Женифер Клемент бошқаради.

Байрам муборак, ижодкорлар ва қаламкашларга 💥 Шу баҳона энг севимли ёзувчингиз исмини изоҳга ёзиб кетинг.

2.9k 2 14 16 33
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.