Ҳар ким билан тортишманг!
Бир куни бўри билан эшак бир масалада тортишиб қолишди ва ҳал қилиб бериш мақсадида шернинг олдига боришди. Шер масалани эшитиши биланоқ бўрини жазолашни буюрибди. Бундан норози бўлган бўри шерга юзланиб:
– Ахир, мен ҳақ эдим-ку! Нимага мени жазолашга буюрдинг? – деди. Шунда шер:
– Тўғри, сен ҳақ эдинг. Бироқ эшак билан тортишганинг сенинг айбинг эди, – деб жавоб қилди!
Алҳосил, ҳаётимиз эшаксифатлар билан тўла. Ҳар бири билан тортишиб ўтирсак, умримиз зое кетади, шаънимизга доғ тушиши ҳам ҳеч гап эмас. Уларга эътибор қилманг. Бундайлар ортингиздан ҳанграб-ҳанграб қолиб кетади!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
🔗 Баҳс ва мунозара ҳеч қачон фойда бермайди!
@mehrob_uz