Hayot va ta'lim! Surayyo Qodirova bilan


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ta'lim va tarbiya🕊Яхши одамларнинг яхши кўрган канали бу! Сафимиз садоқатлилар билан ризқлансин

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ўн беш йил олдин синф доскаси тахта бўлган, ўқувчи эса ақлли. Ҳозирда эса доска ақлли бўлди, ўқувчи эса тахта!

@zahar_xanda — аччиқ-аччиқ кулги канали


Заҳар ханда 🌶 dan repost
21 аср ёшларига 20 аср ўқитувчилари 19 аср методидан дарс ўтади...

P.S.: Маошлари эса 18 асрники...

@zahar_xanda — аччиқ-аччиқ кулги канали


𝗟𝗶𝗿𝗶𝗸 𝗰𝗵𝗲𝗸𝗶𝗻𝗶𝘀𝗵

Oldingi avlodlar avliyo sifat boʻlgan. Ularda ilm yuksak boʻlgan, oxirgi zamon desa yuragini qoʻrquv bosgan. Hozirchi? Odamlarga aytsang ensasi qotadi. Odamlar oxiratni unutdi, bu dunyo bilan ovora. Ey inson, fikr qil! Shuncha odam qaydan kelib qayga ketdi, bir kun sen ham ketarsan...

@Unutsam_Eslaat

𝗕𝗶𝘇 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗾𝗼𝗹𝗶𝗻𝗴 𝘃𝗮 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗴𝗮 𝘂𝗹𝗮𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴...


𝗞𝗲𝗰𝗵𝗸𝗶 𝗺𝘂𝘁𝗼𝗹𝗮𝗮

Shayton qayerda? Makkadami yoki takkada? Shayton har bir inson ichida! Na Makka, na takka insonni shaytondan xalos qila oladi.
Bir kuni Boyazid Bistomiy hazratlari Haj safariga chiqibdi. Qiyinchilik, mashaqqatlar ila Makkaga yetib kelibdi. Ka'bani tavof qilish uchun borsa, Ka'ba eshigi oldida yugan ushlab shayton turgan ekan. Boyazid Bistomiy hayrat va nafrat ila shaytondan soʻrabdi.
- Ey shayton, bu yerda nima qilayapsan?
- Menikilar tavof qilgani kirib ketishdi. Oʻshalarni kutayapman.
Boyazid Bistomiy soʻrabdi:
- Kutayotganlaring ichida men ham bormi?
Shayton istehzoli kulib, javob beribdi.
- Ey Boyazid, seni yugansiz ham minaman debdi. Boyazid Bistomiy hazratlari shaytonga hay berib tavof qilishda davom etibdi.
Boyazid Bistomiy hazratlari Haj safarini yakunlab, ortga qaytibdi. Yoʻlda daryoni kechib oʻtayotgan ekan, daraxt soyasida oʻtirgan keksa odamga koʻzi tushibdi. Keksa odam undan yordam soʻrabdi.
- Bolam, Hajdan qaytayotgan edim, daryodan oʻta olmayapman. Shunga menga yordam bersang, iltimos. Boyazid Bistomiy hazratlari keksaga rahmi kelib uni koʻtarib daryoga tushibdi. Daryoning oʻrtasiga kelganda keksa chol qulogʻiga shivirlabdi.
- Aytmaganmidim, seni yugansiz ham minaman deb!
Ey inson, katta ketma. Alloh saqlamasa shayton seni bilgan kuyiga solgay!

@Unutsam_Eslaat

𝗕𝗶𝘇 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗾𝗼𝗹𝗶𝗻𝗴 𝘃𝗮 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗴𝗮 𝘂𝗹𝗮𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴...




“Ma'rifat” gazetasi | Rasmiy kanal dan repost
“Til va adabiyot ta’limi” jurnali Navoiy va Bobur ijodiga bag‘ishlab tashkil qilgan yopiq kanalga a'zo bo‘lish narxi 130 000 so‘m ekan. Tahririyat taqdim etgan 70 foizlik chegirma vaqti esa tugab qolibdi. Muzokaralardan keyin "Ma’rifat" gazetasi mushtariylari hurmatiga chegirma vaqtini ertaga, 16-yanvar kuni soat 9:00 gacha uzaytirishdi. Faqat bir sharti bor. To'lov chekini yuborganda parolni ham yozishni unutmang! Sehrli so‘z – Husan Karvonli+

👉 Toʻlov qilish yoʻriqnomasi
👉 Chekni yuborish uchun bot


“Ma'rifat” gazetasi | Rasmiy kanal dan repost
#xushxabar

☄️ Diqqat! Yopiq kanalga qabul boshlandi!

“Til va adabiyot ta’limi” jurnali Alisher Navoiy tavalludining 584 yilligi va Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 542 yilligi munosabati bilan maxsus yopiq kanal tashkil qildi.

Siz kutubxonalarda kunlab vaqtingizni sarflamay, qo‘lingizdagi telefon orqali
🚩🚩🚩 ga yaqin materiallar bilan tanishish, faoliyatingizda foydalanish imkoniga ega bo‘lasiz.

Navoiyshunos va boburshunos olimlarning qiziqarli maqolalari, ilg‘or o‘qituvchilar tayyorlagan dars ishlanmalari, tadbir senariylari bilan
Siz yanada bilimli, mahoratli va omadli o‘qituvchiga aylanasiz! 🥇⭐

Bugun, 15-yanvar kuni
soat 20:00 dan 21:59 gacha ulgursangiz, 7️⃣0️⃣ foiz chegirmani qo‘lga kiritasiz va atigi 3️⃣9️⃣ 0️⃣0️⃣0️⃣ so‘m to‘laysiz! Shoshiling, keyin bunaqa narx boshqa bo‘lmaydi.

Click ilovasi orqali "Til va adabiyot ta’limi" jurnali hisobraqamiga to‘lov qiling va ism-familiyangiz, telefon raqamingiz va chekni MAXSUS BOTga yuboring. Tahririyat xodimlari obunachilarni navbati bilan yopiq kanalga qo‘shib boradi.

🔽 To’lovni amalga oshirish uchun video yo‘riqnoma keyingi postda beriladi.

Unutmang, eng faol
3 obunachiga 🚩🚩🚩🚩🚩🚩 🚩🚩🚩🚩🚩ham bor.

Bir kitob puliga bir kutubxonalik xazinani qo‘lga kiriting!

📱 Telegram     📱 Instagram
📱 Facebook    📱 Mobil ilova


ОЛТИН  СЎЗЛАР

🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

🍀 Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади...

🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 

🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.


«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан




Ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда ўзингизни қораламанг!


Биз инсонмиз, фаришта эмас.

Хато қилишга, адашишга ҳаққимиз бор албатта. Бу дунёдаги сиз учун энг азиз бўлган инсон - ЎЗИНГИЗ!

Сиз бор — ҳаёт бор, сиз бор —оила бор, фарзандларингиз бор. Сиз йўқ бўлишингиз билан ҳаммаси тугайдику! Ўзингизни ҳар доим қўллаб-қувватланг, ўзингиз ҳақингизда фақат ижобий ўйлашга одатланинг.

Бировларга яхшилигингизни исботлашни бас қилинг. Рухсат беринг, улар сиз ҳақингизда хоҳлаганларича ўйлайверишсин... Агар сиз бирортани қаттиқ севиб, ундан меҳр-эътибор, бахт кутсангиз, у сиз учун буларни берувчи объектга айланиб қолади... Табиат қонунлари бўйича, биз нимани қаттиқ тортсак, ўша нарса биздан қочади...

Аслида бахт ўз ичингизда...
Фақатгина ўзингиздан уни қидириб топсангиз, ташқи дунёга эҳтиёж қолмайди. Ўзингиз учун ўзингиз қувонч, яхши кайфият, бахт булоғига айланасиз.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Ҳар ким билан тортишманг!

Бир куни бўри билан эшак бир масалада тортишиб қолишди ва ҳал қилиб бериш мақсадида шернинг олдига боришди. Шер масалани эшитиши биланоқ бўрини жазолашни буюрибди. Бундан норози бўлган бўри шерга юзланиб:
– Ахир, мен ҳақ эдим-ку! Нимага мени жазолашга буюрдинг? – деди. Шунда шер:
– Тўғри, сен ҳақ эдинг. Бироқ эшак билан тортишганинг сенинг айбинг эди, – деб жавоб қилди!
Алҳосил, ҳаётимиз эшаксифатлар билан тўла. Ҳар бири билан тортишиб ўтирсак, умримиз зое кетади, шаънимизга доғ тушиши ҳам ҳеч гап эмас. Уларга эътибор қилманг. Бундайлар ортингиздан ҳанграб-ҳанграб қолиб кетади!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

🔗 Баҳс ва мунозара ҳеч қачон фойда бермайди!

@mehrob_uz


1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣ SUNʼIY INTELLEKT VA TAʼLIM: O‘QITUVCHILAR ENDI NIMA QILADI?

🌀 Sun’iy intellekt texnologiyalari taʼlimda faqat foyda keltiradi, deyish noto‘g‘ri bo‘ladi. Ularning tez rivojlanishi qator murakkab savollarni ham keltirib chiqarmoqda. O‘qituvchining anʼanaviy roli qanday o‘zgaradi? Sunʼiy intellekt ularning o‘rnini to‘liq egallaydimi yo qo‘llab-quvvatlovchi vosita sifatida qoladimi? Taʼlim jarayonida inson omilining o‘rni qanday saqlanadi?

Batafsil

📱 Telegram     📱 Instagram
📱
Facebook    📱 Mobil ilova


O‘qituvchilar faoliyatiga aralashganlik uchun javobgarlik bor.

Ma'muriy javobgarlik toʻgʻrisdagi kodeksning 197-5-moddasiga muvofiq ta’lim tashkiloti pedagog xodimining kasbiy faoliyatiga qonunga xilof ravishda aralashish yoki o‘z xizmat vazifalarini bajarishiga to‘sqinlik qilish ma'muriy javobgarlikga sabab bo'ladi.

Ta’lim tashkiloti pedagog xodimining kasbiy faoliyatiga ta’lim oluvchilarning bilimini to‘g‘ri va xolis baholashiga ta’sir ko‘rsatish bilan ifodalangan tarzda qonunga xilof ravishda aralashish yoki ta’lim tashkiloti pedagog xodimining xizmat vazifalarini bajarishiga to‘sqinlik qilish, — fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan o‘n baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — o‘n baravaridan o‘n besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab bo‘ladi;

Xuddi shunday huquqbuzarliklar ma’muriy jazo chorasi qo‘llanilganidan keyin bir yil davomida takror sodir etilgan bo‘lsa, — fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining o‘n baravaridan o‘n besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — o‘n besh baravaridan yigirma baravarigacha miqdorda jarima solishga yoki o‘n besh sutkagacha ma’muriy qamoqqa olishga sabab bo‘ladi.


БЕШ АСОСИЙ МАҚСАД

«Ислом динининг барча таълимотлари, қонун-қоидалари бешта асосий мақсадни кўзда тутади:
1) инсоннинг ҳаётини;
2) ақлини;
3) динини;
4) наслини;
5) мол-мулкини муҳофаза қилиш.
Ишонч билан айтамизки, Ўзбёкистон Республикаси Конституцияси ушбу мақсадларнинг барчасига мувофиқ, уйғун ва ҳамоҳангдир. Ўзбекистоннинг Асосий Қонуни ушбу муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётир».

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ.

ОТИНОЙИЛАР


2025-2026-oʻquv yili uchun 823.pdf
408.0Kb
#Расман
Устама олишда 30 балл берадиган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 13 январдаги 03-14-75-сонли хати билан 2025-2026-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда инобатга олишга тавсия этилаётган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинган.

Обуна бўлинг
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Эскиси Ота-Онамга»

Биринчи ўринга қўйиш вақти келмадимикин? Ибрат учун яқинларга ҳам улашинг.

⚡️Музработ Янгиликлари👇
https://t.me/+ctgVums5K0E3YTg6


JONLI BOLTA — News dan repost
#Диққат

❗️2024 йил охиридан бошлаб Телеграмдаги ёзишмалар судда расмий далил сифатида тан олинишни бошлаган.


Сўзларингизга эҳтиёт бўлинг!

@Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎


Гётедан иқтибослар

1) «Инсон ким бўлишни хоҳласа, ўша бўлиши керак.»

Бу сўзлар инсоннинг ўз орзу ва мақсадларига интилишининг муҳимлигини эслатади.


2) «Ҳаётга муҳаббат — ҳаётни тушунишдан бошланади.»

Гёте инсон учун билим ва ҳаётни англаш муҳимлигини таъкидлайди.


4) «Ким ўз қобилиятларини ривожлантиришга интилса, у эркинликка эришади.»

Бу ҳикматли сўз ўз устида ишлаш ва ўз имкониятларини кенгайтириш орқали озодликка эришиш ҳақида.


4) «Доим яхши фикрларни кўнглингда сақла, чунки улар сенинг ҳаётингни ўзгариши мумкин.»

Позитив фикрлаш ва руҳий кучнинг аҳамияти Гётенинг бу сўзларида намоён бўлади.

© Иоганн Волфганг фон Гёте (1749–1832) — немис ёзувчиси, файласуфи, драматурги, табиатчиси ва олими бўлиб, дунё адабиёти тарихидаги энг буюк ижодкорлардан бири ҳисобланади.


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


КЎНГИЛДА ҚОЛИНГ...

Дунёга келдингиз бир бор қадрдон,
Шунчаки яхшилик қилишдан толманг.
Бировга етказманг озор ҳеч қачон,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кимнингдир дилини оғритиб қўйиб,
Афсусда ёнманг сўнг бағрингиз ўйиб.
Ахир ким меҳрга қолибди тўйиб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кетмоқ учун келдик, қолмоққа эмас,
Бермоққа улгуринг олмоққа эмас.
Ҳеч ким бу дунёга қайтадан келмас,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Бировнинг хатосин санаб, ахтариб,
Устига мағзава қўйманг ағдариб.
Кўнгил гулдек нозик, етимдек ғариб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Ахир ким адашмас ким қилмас хато,
Умрингизни ғийбат қилмасин адо.
Садақа дейишар табассум ҳатто,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.

Кимни кўтарибди кўкларга нолиш,
Энг оғир жазодир кўнгилдан қолиш.
Гўзал тақдир эрур қалбдан жой олиш,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг


❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 @TIBBIYOT_TV 💊


Одам пули бўлмаса ҳам ўзини бой кўрсатиши мумкин, кимдир ўзини илмли кўрсатар, лекин ундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Баъзилар ҳатто ўзини жуда кучли ва ҳеч нарсадан қўрқмайдиган қилиб кўрсатади. Аслида шундайми ёки йўқ, буни билиш бироз қийин.

Лекин одам ўзини ҳеч қачон фаросатли қилиб кўрсата олмайди. У ёки бўлади ёки бўлмайди. 

Фаросат бор йўқлигини эса, одам ўзидан кимни ясаб олган бўлса ҳам, 2 дақиқа гаплашганингиздан кейин аниқ билиб олаверасиз.

Шунинг учун гаплашаётган одамингизни нима гапираётганига ва нима учун гапираётганига эътибор қаратинг.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
@HAYOTIMSAN 👈🏼

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.