Ҳамон севаман
Сирожиддин Юсупович,
Баҳор келса соғинч, гуллар дилимда,
Энди ҳаёлимда сенга етаман.
Бир калом айланар такрор тилимда,
Мен сени севаман, ҳамон севаман.
Шалола,
Банди қилиб олгим, ҳаёлингизни
Нақадар қувонч бу, қалбан туяман.
Кўклардан қидиринг ҳилолингизни
Мен сизни севаман ҳамон севаман.
Сирожиддин Юсупович,
Дунё сенсиз малол, азизим, менга,
Дийдорингсиз энди айтгин нетаман.
Юрагинг ўзгага талпинганда ҳам,
Шунда ҳам севаман, ҳамон севаман.
Шалола,
Малол олманг асло дунёларини,
Пок севгим сиз томон чопар биламан.
Унутмоқ даркордир рўёларини,
Гўёки унутиб, мудом севаман.
Сирожиддин Юсупович,
Бу ҳаёт боғида учратган гудим,
То сени хазондан асраб келаман.
Майли, севгим бўлсин савобли ўлим,
Ва такрор севсам ҳам шундай севаман.
Шалола,
Йўқ, йўқ сўзламангиз, ўлимни тилда,
Безовта юракни хаста тутаман.
Балким Жаннат ичра бўлармиз бирга,
Бу ўлмас қалб ила ҳамон севаман.
Сирожиддин Юсупович,
Ўзингни оқлама, ёлғон сўзлама,
Майли, энди сендан йироқ кетаман.
Лек шуни унутма, унутма асло,
Мен ҳамон севаман, абад севаман.
Шалола,
Ёлғоним оширсам ростим йиғлайди,
Бу қароғ намланиб турса нетаман.
Сиз-ла, қолган севги бағрим тиғлайди,
Нафас олмоқ учун шундай севаман.
Сирожиддин Юсупович
Шалолаҳоним✍️✍️
22.07.2021йил