Суратларда қолган укам
Эрта ташлаб кетган жигарларимизга бағишлаймиз.Охиратлари обод бўлсин!😢🤲
Сўзларимиз жамланолмай уч жигарни,
Тилни топсак тополмаймиз қулоқ карни.
Нимадир кам туюлади шунча танни,
Ортимизда суратларда қолган укам,
Кўзимизга жиққа ёшни солган укам.
Ўрнингизга хотирани ташладингиз,
Тоғдай баланд бир соғинчга бошладингиз,
Кўнглимизни бир умрга ғашладингиз,
Ортимиздан суратларда кулган укам,
Сиз йўқ энди тирик руҳда кўпдир ситам.
Ҳовлимизнинг тўрт бурчаги ҳуввиллайди,
Сизни кутган айвонлари уввиллайди.
Бу юракда бўшлиқ тишин зирриллайди,
Ортимизда суратларда қолган укам,
Туш уйимиз меҳмонликка олган укам.
Наҳот бизга шўх кулгулар ярашмади,
Тўрт жигарга хавас қилиб қарашмади.
Сиз йўқ бугун ҳолимизни сўрашмади,
Ортимиздан суратларда қолган укам,
Чин дунёга биздан эрта қочган укам.
Душманлар ҳам қатор бўлиб турган экан,
Ташвишимиз асли кутиб юрган экан.
Биз йиғласак улар шодон кулган экан,
Ортимиздан суратларда қолган укам,
Ёт қондошга бизни ташлаб қочган укам.
Дўст деганлар бегона ҳам бўлиб олди,
Раззоқ ишин сенга жазо деб ҳам олди.
Неки бўлса бўғиз ютмай юзга солди,
Ортимиздан суратларда боққан укам,
Биз шўрликни синовларга сотган укам.
Жигарликнинг қони камроқ оққанмиди,
Дунё бизга бу ғамликни отганмиди.
Тўйлар қилсак бир камликни сотганмиди,
Ортимизда суратларда қолган укам,
Бу тўйларда бизга секин боққан укам.
Дуолардан ўзга неъмат беролмадим,
Ота онам дардларини теролмадим.
Суратингиз зўр тикилиб қаролмадим,
Ортимизда суратларда боққан укам,
Бу дунёни зўр элига ёққан укам.
Ўтиз ёшин кутолмасдан кетган укам,
Жигарларин ёлғиз ташлаб қочган укам.
Шалола Жалолова😭😭09.12.2022.
@shalolamnolam
@shalolamnolam
Эрта ташлаб кетган жигарларимизга бағишлаймиз.Охиратлари обод бўлсин!😢🤲
Сўзларимиз жамланолмай уч жигарни,
Тилни топсак тополмаймиз қулоқ карни.
Нимадир кам туюлади шунча танни,
Ортимизда суратларда қолган укам,
Кўзимизга жиққа ёшни солган укам.
Ўрнингизга хотирани ташладингиз,
Тоғдай баланд бир соғинчга бошладингиз,
Кўнглимизни бир умрга ғашладингиз,
Ортимиздан суратларда кулган укам,
Сиз йўқ энди тирик руҳда кўпдир ситам.
Ҳовлимизнинг тўрт бурчаги ҳуввиллайди,
Сизни кутган айвонлари уввиллайди.
Бу юракда бўшлиқ тишин зирриллайди,
Ортимизда суратларда қолган укам,
Туш уйимиз меҳмонликка олган укам.
Наҳот бизга шўх кулгулар ярашмади,
Тўрт жигарга хавас қилиб қарашмади.
Сиз йўқ бугун ҳолимизни сўрашмади,
Ортимиздан суратларда қолган укам,
Чин дунёга биздан эрта қочган укам.
Душманлар ҳам қатор бўлиб турган экан,
Ташвишимиз асли кутиб юрган экан.
Биз йиғласак улар шодон кулган экан,
Ортимиздан суратларда қолган укам,
Ёт қондошга бизни ташлаб қочган укам.
Дўст деганлар бегона ҳам бўлиб олди,
Раззоқ ишин сенга жазо деб ҳам олди.
Неки бўлса бўғиз ютмай юзга солди,
Ортимиздан суратларда боққан укам,
Биз шўрликни синовларга сотган укам.
Жигарликнинг қони камроқ оққанмиди,
Дунё бизга бу ғамликни отганмиди.
Тўйлар қилсак бир камликни сотганмиди,
Ортимизда суратларда қолган укам,
Бу тўйларда бизга секин боққан укам.
Дуолардан ўзга неъмат беролмадим,
Ота онам дардларини теролмадим.
Суратингиз зўр тикилиб қаролмадим,
Ортимизда суратларда боққан укам,
Бу дунёни зўр элига ёққан укам.
Ўтиз ёшин кутолмасдан кетган укам,
Жигарларин ёлғиз ташлаб қочган укам.
Шалола Жалолова😭😭09.12.2022.
@shalolamnolam
@shalolamnolam