Оғриқли хазил
Эриб кетган қорлар мисоли
Қишдан умид узгандай тоғлар
Тундан кечган гўё ҳилоли
Токи буткул қолгандай охлар.
Қалдирғочин кузатар айвон,
Баҳоридан кўнгли қолгандай
Қовжираган ёз қарар хайрон,
Жазирама чилла солгандай.
Ёмғиридан безиган замин,
Чақмоғидан қўрқитган худди.
Бутун олди ер юзи камин,
Тўкилгандай булутнинг будди.
Куздан ёдгор, мудом узилмай,
Танасидан кетмаган япроқ.
Етти рангин асли тизилмай,
Камалакда кўринган титроқ.
Мўлтирайди умрнинг кўзи,
Мудом вақтнинг кўзига қараб.
Гўё нафас улашар сўзи,
Худди мендек сени зор сўраб.
Билдим шундай, хамон эсимда,
Мендан кечиб кетганинг буткул
Айрилиқнинг азоби зимда,
Босар елкам оғриқли,, Хазил,,.
Ўша сухбат бир хазил-хузил,
Тутган экан айрилиқ манзил
Шалола Жалолова✍️
@shalolahonim
Эриб кетган қорлар мисоли
Қишдан умид узгандай тоғлар
Тундан кечган гўё ҳилоли
Токи буткул қолгандай охлар.
Қалдирғочин кузатар айвон,
Баҳоридан кўнгли қолгандай
Қовжираган ёз қарар хайрон,
Жазирама чилла солгандай.
Ёмғиридан безиган замин,
Чақмоғидан қўрқитган худди.
Бутун олди ер юзи камин,
Тўкилгандай булутнинг будди.
Куздан ёдгор, мудом узилмай,
Танасидан кетмаган япроқ.
Етти рангин асли тизилмай,
Камалакда кўринган титроқ.
Мўлтирайди умрнинг кўзи,
Мудом вақтнинг кўзига қараб.
Гўё нафас улашар сўзи,
Худди мендек сени зор сўраб.
Билдим шундай, хамон эсимда,
Мендан кечиб кетганинг буткул
Айрилиқнинг азоби зимда,
Босар елкам оғриқли,, Хазил,,.
Ўша сухбат бир хазил-хузил,
Тутган экан айрилиқ манзил
Шалола Жалолова✍️
@shalolahonim