Қарши шаҳрида яна бир замонавий университет биноси қад ростламоқда
Қаршидаги Халқаро инновацион университет 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 5000 нафардан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва нуронийлар университетда бошланган қурилиш ишлари билан танишиб, янги бино пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этишди.
Университетнинг лойиҳа қиймати 170 млрд. сўмни ташкил қилиб, унда бир вақтнинг ўзида 5000 нафар, 2 сменада эса 10000 нафар талабаларга бакалавриат ва магистратура йўналишларида билим берилади. Университетда IT технологиялари бўйича резиденция очилган бўлиб, унда халқаро сертификатлар берилади. Ҳозирда университетда “Дуал таълим” йўлга қўйилган бўлиб, коммунал йўналишда талабалар ўқишни битирганидан сўнг иш билан таъминланади.
Шунингдек, университетнинг иккинчи лойиҳаси бўлган “SURXON PLAS DECOR” MCHJ қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхонасига 20 млн. доллардан зиёд инвестиция маблағи киритиш режалаштирилган бўлиб, 20 турдан зиёд қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

Президентимиз яратиб берган шарт-шароит ҳамда имтиёзлардан оқилона фойдаланаётган ташаббускорларга, қурувчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Университетнинг лойиҳа қиймати 170 млрд. сўмни ташкил қилиб, унда бир вақтнинг ўзида 5000 нафар, 2 сменада эса 10000 нафар талабаларга бакалавриат ва магистратура йўналишларида билим берилади. Университетда IT технологиялари бўйича резиденция очилган бўлиб, унда халқаро сертификатлар берилади. Ҳозирда университетда “Дуал таълим” йўлга қўйилган бўлиб, коммунал йўналишда талабалар ўқишни битирганидан сўнг иш билан таъминланади.
Шунингдек, университетнинг иккинчи лойиҳаси бўлган “SURXON PLAS DECOR” MCHJ қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхонасига 20 млн. доллардан зиёд инвестиция маблағи киритиш режалаштирилган бўлиб, 20 турдан зиёд қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Ушбу корхонада Халқаро инновацион университетда йўлга қўйилган “Дуал таълим” бўйича талабалар тўлиқ билим маҳоратларини ошириб боришади.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X