QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Qashqadaryo viloyati hokimligi.
@qvh_murojaat_bot
info@qashqadaryo.uz, 75 221-07-60.
https://gov.uz/oz/qashqadaryo/contacts
fb.com/qvh.axboroti
instagram.com/qashvilhokimligi
www.youtube.com/c/qvh_axboroti
https://twitter.com/qvh_axboroti

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Вилоят ҳокими кубоги учун “Мактаблар лигаси” спорт мусобақасининг иккинчи мавсуми бошланди

Хабар берганимиздек, Муротжон Азимов томонидан жорий йилнинг февраль-май ойларида вилоят ҳокими кубоги учун “Мактаблар лигаси” спорт мусобақанинг иккинчи мавсумини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги барча туман (шаҳар) мактаблари ўқувчилари ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун шахмат, шашка ва баскетбол мусобақаларига старт берилди.

Юқоридаги фотолавҳаларда Қарши шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида мусобақа доирасидаги ўтказилган шахмат, шашка ҳамда баскетбол мусобақалари тасвирланган.


Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X


Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Муротжон Азимов бугун миришкорлик фермерлар билан мулоқот қилди


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Челленж #Қарши_тумани Миллийлигимиз ва анъаналаримизни ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш муқаддас бурчимиздир!

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб барча ҳудудларда бўлгани каби Насафийлар киндик қони томган Қашқадарё вилоятида ҳам миллий анъаналаримизни тарғиб этиш, миллийлигимизнинг қадр қимматини юксалтириш, қадриятларимизни улуғлаш мақсадида Миллий либослар челенжи ўтказилмоқда.

Чунки, миллатни дунёга танитадиган мана шу миллийлик замирида ўзликни англашдек буюк ҳақиқат ётади. Миллийлигимиз, миллий либосларимиз, нафақат бебаҳо маданий меросимиз бўлибгина қолмай, миллий бойлигимиз ва ғуруримиздир.

Қадрли воҳадошлар! Сизни ҳам миллийлигимизни тарғиб қилишга чорловчи ушбу челенжга таклиф этамиз. Барчамиз учун миллийлигимизни келажак авлодларга етказиш - муқаддас ва шарафли бурчимиздир.

Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X


Маҳаллаларда гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Юртимиз бўйлаб “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш бўйича комплекс тезкор-профилактик ойлик” доирасида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун Қарши шаҳри ҳамда Нишон тумани маҳаллаларида мазкур ойлик доирасида аҳолини огоҳлантириш ва хабардорлигини ошириш мақсадида турли тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан гиёҳвандликнинг жисмоний ва руҳий саломатликка етказадиган зарарли оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Профилактика ишларида ота-оналарнинг ўрни, уларнинг фарзандлари билан очиқ ва самимий мулоқот ўрнатишлари зарурлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” аъзолари хонадонма-хонадон юриб, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб борди.


Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#LIVE Qarshi shahrida “Biz giyohvandlikka qarshimiz” shiori ostidagi tadbirlar bo‘lib o‘tmoqda.

Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Молиявий хизматлар ҳажмини 30 фоизга ошириш бўйича аниқ режалар белгиланган.

Президентимиз давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетаётганини қайд этди.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.