Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚠️ Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш Давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Улуғбек Кандимов маълум қилди.
⚡️ Ўзбекистон Президентининг “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарориида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда давлат тиббий суғуртаси механизмларини республиканинг бошқа ҳудудларида жорий қилиш бўйича ишларни амалга ошириш мақсадлари белгилаб олинди:
✅Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш Давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда, аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди;
✅кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш учун оилавий шифокорга ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилинади, зарур ҳолларда оилавий шифокор йўлланма асосида тор соҳа шифокори ёки шифохоналарга йўналтирилади;
✅оилавий шифокор расмийлаштирган электрон рецепт асосида аҳолига дори воситалари дорихоналар томонидан бепул берилади ва дорихоналарнинг тегишли сарф-харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади;
✅ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк