bakiroo dan repost
Ўзбекистонда нафақат бензин, метан ҳам қиммат [ва дефицит]
Autostrada йил охирида яна кайфиятимизни синовга қўйиб, Ўзбекистон ва қолган дунё билан ёқилғи нархларини солиштирган.
Демак, рақобат сунъий равишда ўлдирилган ва мақсадли равишда шимолга қарам қилинган Ўзбекистонда 92 ва 95 маркали бензин Россиядан 1,8 каррагача ва Қозоғистондагидан 2 каррадан кўпга қиммат.
Ўзбекистонда бензин дунёнинг энг бой мамлакати АҚШдан деярли 10 фоизга қиммат. Шонли энергетикларнинг каромати билан бу антиқа мақомга эришганимизга анча бўлганини кўпчилик ёдидан чиқармаган бўлса керак.
Яна бир жиҳат: Ўзбекистонликлик ойига ўртача иш ҳақисининг учдан бирини ёқилғига сарфласа, АҚШда бензинга маошининг 2 фоизини ишлатади.
Бу сафарги чоғиштирмага метан ҳам қўшилгани эътиборли. Ўзбекистонда ўзи йўқ ёки дефицит метан қўшни Қозоғистондан 1,5 карра қиммат, Россиядагидан 1,2 баробар. Лекин АҚШдагидан арзонроқ. Бу вақтинча, келаси йил апрелдаги ошишдан кейин метан АҚШдагидан ҳам қиммат бўлади. Лекин шундаям метан эркин бўлади, деб хомтама бўлманг.