bakiroo dan repost
Аномал энергетика: 816 доллардан импорт қилинаётган, 600 доллардан экспорт қилинаётган дизель
Uzbekistan GTL очилишида завод йилига 500 млн долларлик импорт ўрни қопланиб, 200 млн долларлик экспорт ва 2 трлн сўмлик солиқ тушумларини таъминланиши эълон қилинган.
Нархи 4 млрд.долларгача шиширилган завод билан боғлиқ барча қарорлар шу тўқилган осмон рақамларга ишонилган ҳолда маъқулланган. Аслида завод қурилишидан асосий мақсад каррасига қимматлаштирилган пудрат орқали пул ишлаш бўлган холос ва бу мақсад йўлида энерготашаббускорлар ҳар қандай чиройли рақамларни тақдим этишаверган. Не ажабки, шу кунгача, тўхтанглар, жаноб энергетиклар, жаноб устоз энергетик, жаноб шогирд энергетик, сизлар лойиҳа бўйича ваъда қилган натижалар қани деб сўраб кўрилгани йўқ.
Буям майли. Дизель билан боғлиқ абсурд завод ишга тушгач янада авж олган. Қарангки, Ўзбекистон дизелни ўртача 816 доллардан импорт қилмоқда, GTL заводига ишлаб чиқарган дизелини 600 доллардан скидка билан экспорт қилишга рухсат берилган (маълумотлар ёпиқ). Ўзимиз шимолдаги босқинчини "отанг яхши" деб эланиб 816 доллардан дизель импорт қилсакда, ўзимизнинг дизелни 600 доллардан сотсак. Қойилмисиз?
Бу қанақа аномалия, қанақа абсурд, қанақа мантиқсизлик деманг. Газ билан ўхшаган схемалар нега дизель билан ўхшамаслиги керак?