Бобур Бобомурод расмий канали dan repost
Ҳозирги улканлашув даврида баъзан миллий ёки аниқроғи маҳаллий майдалашув ҳам рўй бериб турибди. Айниқса, ўтмишдаги улуғ шахсларни ажратиб олиб, ўзлаштириш ва шу аснода ўзлигини улуғлашга уринишлар бор. Бу, албатта, ўз-ўзидан эмас, балки қайсидир кучларнинг ғаразли қутқуси билан бўлади. Лекин улуғлар улуғлиги шундаки улар умуминсоний меросга айланиб, дунё миқёсида қадрланиб, эъзозланади.
Ҳазрат Алишер Навоий ҳаёт ва ижод йўллари ҳар бир маърифат истаган киши учун ибратхонадир.
Бугун улуғ мутафаккир таваллуд топган айём. Шу баҳона яна бир бор оммавий ёд қилинадилар, ҳақларига эзгу сўзлар айтилиб, дуолар қилинади.
Бир тарихий факт мавжуд. XV асрнинг иккинчи ярмига келиб Темурийлар давлати бош маданий марказининг Самарқанддан Ҳиротга ўтиши, яъни султон Ҳусайн Бойқаро даврида фан ва санъат соҳибларининг Ҳирот томон интилишига давлатнинг буюк вазири Алишер Навоий ташаббуслари ила яратилган яхши муҳит сабаб бўлган. Лойиҳалар қўллаб-қувватланган. Маънавий юксалиш рўй берган...
Руҳлари шод бўлсин.
@bobur_bobomurod