Тез тиббий ёрдам хизматига оид масалалар муҳокама қилинди
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов воҳамизда тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришнинг "Қашқадарё таржибаси"ни яратиш бўйича масъулларнинг тақдимоти билан танишди.
Унда республика тез тиббий ёрдам маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали раҳбари Акмал Алиев томонидан республика ишчи гуруҳи ва вилоят раҳбарига соҳани янада ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда муаммо ва таклифлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Маълумот ўрнида, 2023-2024 йиллар давомида фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган 91 дона “Дамас” автотранспорт воситалари замонавий “Volkswagen caddy” автомобилларига алмаштирилиб, барча тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига GPS-трекерлар ўрнатилган ҳолда онлайн мониторинг тизими йўлга қўйилди.
Шунингдек, вилоятда “103” қисқа рақами орқали чақириқларни қабул қилиш учун ягона "Call" маркази ташкил этилиб, керакли барча мослама ва ускуналар билан таъминланди. Республикада биринчилардан бўлиб Қашқадарёда кунлик келиб тушган чақириқлар ҳақидаги маълумотларни тегишли ҳудуддаги бирламчи тиббиёт муассасаларига ахборот бериб боришни йўлга қўйилиши натижасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кунлик чақириқлар сони ўртача 400-500 тагача камайишга эришилган.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X