Qashqadaryo — LIVE


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Юртимиз сиёсий ҳаёти, ижтимоий ва кўнгилочар канал.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди.


Капитан Каримов dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу йигитнинг исми Иброҳим. Ёши 20 да. Имконияти чекланган бўлишига қарамасдан инглиз тилини ўрганиб, Қарши шаҳрида жойлашган NNT Expresss компаниясида ишламоқда. Асосий иши: Америкадаги ўзига бириктирилган тракларни назорат қилиш экан.

Видеони кўринг.


Одоқжонбузда электр таъминоти яхшиланмоқда

Қамаши тумани Одоқжонбуз маҳалласида аҳоли хонадонларига электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида дастур доирасида 105 дона темир-бетон устунлари ўрнатилмоқда.

Режага кўра 1,9 км узунликдаги электр узатиш тармоғининг реконструкцияси амалга оширилади. Ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

Каналга обуна бўлинг: 👉 @qashlive


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев награжден высшей наградой Франции - Орденом Почетного легиона

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Париждаги Фахрийлар уйида Франция Республикасига давлат ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

В парижском Доме ветеранов состоялась официальная церемония встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, совершающего государственный визит во Французскую Республику.

#Mirziyoyev #tashrif #Fransiya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


#LIVE Айни дамда Шаҳрисабз туманининг Мираки ҳудудида табиатнинг ажойиб неъмати ҳисобланган ёмғир ёғмоқда.

Каналга обуна бўлинг: 👉 @qashlive


Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy dan repost
❗️Қашқадарёда Наврўз сайллари қачон ўтказилади?

Хабарингиз бор, жорий йил Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади.

Шу муносабат билан, воҳамиз ҳудудларида халқ сайлларини ўтказиш куни ва жойи маълум бўлди. Хусусан:

➡️ Қарши тумани – 16 март,
Бешкент марказий ўйингоҳи;

➡️ Касби тумани - 16 март,
Туман марказидаги истироҳат боғи;

➡️ Деҳқонобод тумани - 16 март,
“Мустақиллик” истироҳат боғи;

➡️ Миришкор тумани - 16 март,
Янги Миришкор МФЙ, туман марказий ўйингоҳи;

➡️ Муборак тумани - 17 март,
"Машъал" футбол клуби ўйингоҳи;

➡️ Чироқчи тумани - 17 март,
Наврўз МФЙ, “Ҳайитгул" сайилгоҳи;

➡️ Шаҳрисабз шаҳар - 18 март,
“Беруний” оромгоҳи;

➡️ Яккабоғ тумани - 18 март,
Туман марказий ўйингоҳи;

➡️ Қамаши тумани - 18 март,
Манғит маҳалласидаги очиқ майдон;

➡️ Кўкдала тумани - 18 март,
Наймансарой МФЙ, Наймансарой тепаликлари;

➡️ Косон тумани - 18 март,
Туман марказидаги Мустақиллик шох кўчаси майдони;

➡️ Ғузор тумани - 18 март,
Пачкамар МФЙдаги майдон;

➡️ Нишон тумани - 18 март,
“Истиқлол" истироҳат боғи;

➡️ Шаҳрисабз тумани - 18 март,
Лолистон МФЙ, "Зиё чашмалари" оромгоҳи;

➡️ Китоб тумани - 20 март,
Туман марказий ўйингоҳи;

➡️ Вилоятнинг асосий байрам сайли19 март, Қарши шаҳри билан бирга “Амфитеатр” мажмуасида концерт дастури ва истироҳат боғида халқ сайли тарзида ўтказилади.

❗️Изоҳ: Об-ҳавога қараб манзилларга ўзгартиришлар киритилганда ҳокимликлар телеграм каналида расмий эълон берилади.


Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy dan repost
⚡️Энди иш стажига эга бўлмаган эркакларга нафақа 65 ёшдан, аёлларга 60 ёшдан тўланади

Иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақанинг миқдори ҳозирги вақтда 745 000 этиб белгиланган.


QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi dan repost
Бир йилда 4 сотих иссиқхонадан 400 миллион даромад

Ушбу мақолада ўзининг 4 сотихли иссиқхонасида Хитой мандарини, Эрон апельсини ва қандли олма каби ниҳоллар ундириб, уларнинг ҳосили ҳамда кўчатини сотиш ортидан йилига 400 миллион сўмдан зиёд даромад топаётган Шаҳрисабз туманида яшовчи Ойбек Мавлонов ҳақида сўз боради.

Батафсил “Янги Ўзбекистон” газетасининг 49-сонида ўқишингиз мумкин.

Мухбир: Акбар Раҳмонов

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X


Вилоятимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилади

Вилоят ҳокими қарори билан, туман ва шаҳарларимиз ҳудудида жойлашган бозорлар ва аҳоли гавжум манзилларда Наврўз байрами муносабати билан 15 мартдан 25 мартга қадар Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилади.

Каналга обуна бўлинг: 👉 @qashlive


❗️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

⚡️ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ КЕТМОҚДА

📍Шаҳрисабз шаҳар:

📆 12.03.2025 йил:

🔹 Низомий 35/10кВ нимстансиясидан чиқувчи “Марказ” ҳаво тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли соат 16:00 гача шаҳарнинг “Боғибаҳор”, “Ғалаба”, “Ипак йўли”, “Камолот”, “Х.Бахши” ва ”Зиёкор” МФЙларида соат 12:00 дан 15:00 гача электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Каналга обуна бўлинг: 👉 @qashlive



12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.