Қарши туманида "қуёшли хонадонлар" сони яна 15 тага ошди
Қарши тумани ҳокими топшириғи билан тумандаги маҳаллалар раислари “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши ва бошқа афзалликлар бўйича тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Натижада, туманда қуёш панели ўрнатган хонадонлар сони яна 15 тага ортди. Хусусан, Чаман, Хониён, Кат, Қовчин ва бошқа маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар 3-5 кВтлик қуёш панеллари ўрнатишди.
Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X