Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


«Agar biz bu yorug‘ dunyoda "o‘zbek", "O‘zbekiston" degan nomlar bilan yashab qolishni istaydigan bo‘lsak, bu savollarga bugun javob topishimiz va ularni hal etish bo‘yicha harakatlarni aynan bugun boshlashimiz shart» Sh.M.Mirziyoyev.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️ YANGI IMKONIYAT!

Endi nogironligi bo‘lgan barcha fuqarolar uchun sport bilan shug‘ullanish mutlaqo bepul!


🗓 2024-yil 15-dekabrdan boshlab, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga murojaat qilgan nogironligi bo‘lgan shaxslarga davlat mulkidagi sport inshootlarida sport bilan bepul shug‘ullanish uchun yo‘llanmalar berish boshlandi.

🏋️‍♀️ Respublikaning barcha hududlaridagi maxsus muassasalar, maktab, jismoniy tarbiya-sog‘lomlashtirish va sport majmualari sizning xizmatingizda!


🇺🇿Respublika bo‘ylab nogironligi bo‘lgan shaxslar bepul shug‘ullanishi mumkin bo‘lgan sport inshootlari manzillari bilan quyida tanishing:

📍
Qoraqalpog‘iston Respublikasi
📍
Andijon viloyati
📍
Buxoro viloyati
📍
Jizzax viloyati
📍
Qashqadaryo viloyati
📍
Navoiy viloyati
📍
Namangan viloyati
📍
Samarqand viloyati
📍
Surxondaryo viloyati
📍
Sirdaryo viloyati
📍
Toshkent viloyati
📍
Farg‘ona viloyati
📍
Xorazm viloyati
📍
Toshkent shahri

☺️ Qo‘shimcha ma’lumot uchun mahalliy “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari yoki mahalladagi ijtimoiy xodimga murojaat qiling!

🏃 Sog‘lom kelajak sari qadam tashlang!

📝 telegram 💻 instagram
📝 facebook 🐧 xcom
🎞 youtube 🎖 ihma.uz


Янги йилни хавфсиз ва хуш кайфиятда кутиб олиш учун тавсиялар

📌Овқат тайёрлаш ва сақлашда гигиена қоидаларига риоя қилинг;
📌Овқат тайёрлашдан олдин ва кейин қўлларни совун билан ювинг;
📌Хом маҳсулотларни ажратиб сақланг: гўшт, балиқ ва тухум каби хом маҳсулотларни тайёр овқатлардан алоҳида сақланг;
📌Овқатларни тўғри пиширинг, тез бузиладиган маҳсулотларни юқори ҳароратда пиширишга аҳамият беринг;
📌Тез бузиладиган маҳсулотларни тўғри сақланг;
📌Тайёрланган овқатларни 2 соат ичида совутгичга жойлаштиринг;
📌Майонез ва қаймоқли салатлар тез бузулиши сабабли уларни узоқ сақламанг;
📌Янги ва сифатли маҳсулотларни танланг;
📌Харид қилинган маҳсулотни доим муддатини текширинг;
📌Янги сабзавот ва меваларни афзал кўринг;
📌Ичимликларни тўғри танланг: қадоқланган ичимликларни сотиб олинг ва муддатига эьтибор беринг;
📌Овқатдан заҳарланиш аломатлари (қусиш, иситма, ич кетиш) пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Қарши тумани бўлими


Яхши хабар: Ўзбекистон Сунъий интеллектга тайёргарлик индексида 17 поғонага кўтарилди

Good news: Uzbekistan improved its ranking +17 positions in AI Readiness index


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Maktablarimizdagi o‘quvchilarning rekordlari — ta’lim tizimini yanada rivojlantirish va takomillashtirish uchun kuchli rag‘bat bo‘lib, bu O‘zbekistondagi har bir bola o‘z salohiyatini yuzaga chiqarish va umumiy kelajagimizga hissa qo‘shish imkoniyatiga ega bo‘lishini ta’minlaydi.

-

Рекорды наших школьников — это мощный стимул для дальнейшего развития и совершенствования системы образования, чтобы каждый ребёнок в Узбекистане имел возможность раскрыть свой потенциал и внести вклад в наше общее будущее.


⚡️Tabiiy gaz ta'minoti vaqtincha to‘xtatiladi!

ERTAGA QARSHI TUMANIDAGI AYRIM MAHALLALARDA TABIIY GAZ TA'MINOTI VAQTINCHA TO'XTATILADI

Yuqori bosimli yer osti gaz quvurida aniqlangan avariyani bartaraf qilish maqsadida 2024-yil 21-dekabr kuni (ertaga) soat 08:00 dan 17:00 ga qadar, tumanning "Batosh", "Mirmiron", Alisher Navoiy, "Mеvazor", "Ravot", "Xitoykenti", "Yakkayog'och", "Bunyodkor", "Shoyxo‘ja", "G'ubdin", "Tinchlik", "Nukrabod", "Yertеpa", "Navbahor", "Bodomzor" va “Yangi park" hududidagi xonadon va yuqoridagi hududlarda joylashgan ulgurji isteʼmolchilarda tabiiy gaz ta'minoti vaqtincha to‘xtatiladi.

Yuzaga kelayotgan noqulayliklar uchun gaz ta'minoti filiali isteʼmolchilardan uzr soʻraydi.

Kanalga ulanish: 👉@qarshitumaniuz


Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизнинг етакчи тадбиркорлари билан учрашди. Видеоселектор шаклида ўтган мулоқотда соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича йил якунлари ва 2025 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев в резиденции "Куксарой" провел встречу с ведущими предпринимателями страны. В формате видеоселекторного совещания обсуждены итоги года по поддержке предпринимательства и планы на 2025 год.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президентимиз минтақадаги энг қулай ва жозибадор бизнес муҳитини сақлаб қолиш учун барқарор солиқ сиёсати давом эттирилишини таъкидлади.

Жумладан, ҳаётий зарур харажатларни молиялаш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди.

Шунингдек, 1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади.

Шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади. Нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади.

Бундан ташқари, IT-park резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.

Хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Тадбиркорлар мева-сабзавотни асосан томорқадан олаётгани учун экспортга бир турдаги маҳсулотни узлуксиз ва сифатли етказиб беришга қийналмоқда. Шунинг ҳисобига экспортдан тушум ҳам паст.

Келгуси йилда 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.

Шу боис, 1 миллион гектар мева-сабзавот ерлари 760 та уруғ берувчи ва 824 та экспортчи корхонага боғланди.

Шунингдек, Тошкент вилояти ва Наманганда янги тажриба бошланмоқда. Бунда пахта-ғалладан қисқарадиган ерлар 50 гектаргача йирик лотларда аукционга қўйилиб, саноатлашган плантация қилиш учун профессионал инвесторларга сотилади.

Бу ерлардаги 20 сотихгача майдонда “шок” усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади.

Етиштирилган мева-сабзавотни қайта ишлаш учун харид қилинган ускуналарга 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Йиғилишда ички бозор билан чекланмасдан, экспортни янада кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат каби соҳаларда имкониятлар тўлиқ ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда ип-калавани қайта ишлаш даражаси 50 фоиз бўлса, хом ипакда – 75 фоиз, мисда – 64 фоиз, мева-сабзавотда эса 16 фоизни ташкил қилмоқда.

Мамлакатимиздаги 1 мингга яқин конларда 100 дан ортиқ турдаги минерал хомашё базаси мавжуд. Тасдиқланган захиралар қарийб 1 триллион долларга баҳоланган.

Йилдан йилга қазиб олиш кўпаймоқда. Лекин саноатда юқори технологик ишлаб чиқариш улуши 25 фоиз.

Шу боис Президентимиз хомашёни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қиймат ва экспортни кескин оширишга чақирди.

Мутасаддиларга тармоқлар билан биргаликда ҳар бир хомашё кесимида чуқур қайта ишлаш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Умуман, мураккаб геосиёсий шароитга қарамай, иқтисодиётимиз 6,3 фоизга ошиб, 111 миллиард доллардан кўпайгани таъкидланди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасига 38 миллиард доллар инвестиция кирди, экспорт 26 миллиард доллардан ошди.

Очиқ мулоқотда кўп тадбиркорлар ўзига ижтимоий масъулият олиб, эҳтиёжманд одамларни ишли қилишга тайёр эканлигини билдирган эди.

Ўтган қисқа вақт ичида тадбиркорлар 387 минг камбағал оила аъзолари ва 40 минг ногиронлиги бор одамларни даромадли қилди.

Мамлакатимизда камбағаллик даражаси йил якуни билан 9 фоиздан пасаяди.

Аминманки, ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлигимизни шу суръатда давом эттирсак, келгуси йилларда бу кўрсаткични
бемалол 6 фоизга туширамиз.


Шу ўринда, ваъдасини устидан чиқиб, янги қувватлар ҳисобига минглаб иш ўрни яратаётган, замонавий технология олиб кириб, янги ташқи бозорларни забт этаётган, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишига муносиб ҳисса қўшаётган барча тадбиркорларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по итогам проделанной в текущем году работы и основным планам на 2025 год по всемерной поддержке предпринимательства, а также диалог с ведущими предпринимателями.

Facebook|Instagram|X


Tuman hokimi o`rinbosari Bexruz Murodov tumanning "Yangi hayot" mahallasida istiqomat qilayotgan bir guruh yoshlar bilan uchrashuv o‘tkazdi.

Uchrashuvda yoshlarning muammo va takliflari tinglandi. Xususan, yoshlarning 4 nafarining OTMlarda tahsilini davom ettirishlari uchun to`lov shartnnoma pullariga ko`maklashish va 3 nafar yoshning til kurslarida tahsil olishlariga imkoniyat yaratish kabi murojaatlar o`z ijobiy yechimini topdi. Qolgan murojaatlar bo`yicha yoshlarga yo`l-yo`riq ko`rsatilib, tushunchalar berildi.

Telegram| Facebook| You tube | Instagram



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.