⚡️Ўқишни кўчириш бўйича янги тартиб белгиланди
ЎзАнинг (
@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли қарорига кўра, давлат
олий таълим муассасасининг биридан бошқасига
(«ички перевод») талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:
1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;
2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.
❌Бошқа ҳолларда бир давлат ОТМдан бошқасига (ҳудудидан қатъи назар) ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди.
Хориждан ва Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда
ўтган йилги тартиб сақланиб қолган.
👉
@xushnudbek 👈